Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш



Download 1,83 Mb.
bet58/86
Sana10.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#770380
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   86
Bog'liq
antropologiya

А) * 2,5 млн.
В) 4,5млн.
С) 5,5млн.
Д) 3,5 млн.

35. "Garhi" сўзининг луғавий маъносини аниқланг?


А) * Таъжубланарли
В) Даҳшатли
С) Лўғавий маъноси йўқ
Д) Жой номидан олинган
36. Paranthropus aethiopicus қайси йилларда яшаган?
А) * 2,7 млн.
В) 4,7 млн.
С) 5,5 млн.
Д) 3,7 млн.
37. Paranthropus boisei қайси йилларда яшаган?
А) * 2,3-1 млн.
В) 2,5-1,5 млн.
С) 3,5- 1,1 млн.
Д) 3,7-1,4 млн.
38. Paranthropus robustus қайси йилларда яшаган ?
А) * 2-1,5 млн.
В) 2,3-1 млн.
С) 3,5- 1,1 млн.
Д) 3,7-1,4 млн.
40. Paranthropus robustus нинг мия ҳажмини аниқланг?
А) * 520 куб. см
В) 350 куб. см
С) 430 куб. см
D) 620 куб. см


14 мавзу: Энг қадимги ва қадимги одамларнинг вужудга келиши ва меҳнат фаолияти




Режа:



  1. Энг қадимги одамларнинг вужудга келиши.

  2. Шарқий Африкадан топилган палеантропологик топилмалар тавсифи

  3. Homo Habilisнинг турмуш тарзи ва меҳнат фаолияти

  4. Олдувай маданияти

  5. Европа ҳудудига энг қадимги одамларнинг тарқалиши.

  6. Европадан топилган палеантропологик топилмалар тавсифи

  7. Homo Ergaster ва Homo Erektusларнинг турмуш тарзи ва меҳнат фаолияти

  8. Гейдельберг одами ва Homo antecessor

  9. Осиё ҳудудига энг қадимги ва қадимги одамларнинг тарқалиши.

1890-91 йилларда Ява оролидан топилган топилмаларни (яъни питекантропларни колдикларини) анализи шуни курсатдики, бу суяклар бошни тепа кисми булиб, улар шу жонзотни икки оёклаб юриганидан далолат беради.
Шунинг учун бу топилмани хам Pitecanthropus деб атайдилар. Бу питекантропларни суяк колдиклари жуда катта мунозараларга сабаб булди. Чунки бу гурух олимлар бу суяклар “Микроцефалга” яъни хозирги амон кичик одамнинг узгарган шакли. (касаллик натижасида) деган фикрга хам келди. Лекин кейинги йиллада питекантропларга тегишли йигирмадан ортик суяк колдикларини топилиши ва уларни обдон урганилиши юкоридаги фикрни нотугри эканлигини исботлабгина колмай, балки бу питекантроплар инсон эволюциясини курсатувчи ва хозирги замон одамларини шаклланиш жараёнини маълум бир боскичини курсатувчи далилий ашё эканлигини намоён клди.
Лекин шуни айтиш керакки бу питекантроплар хозирги замон одамларидан уз мия хажмлари билан купрок ажралиб турсалар хам тугри юришлари, кул харакатлари билан хам фарк килар эдилар. Демак, тугри юриш ва кул харакатлари питекантроплар даврида камолотга етган булсада, миянинг усиши оркада колган. Баъзи олимлар бунга сабаб қилиб мехнат куролларини жуда оддий булганлигини таъкидлашади.
Питекантропларни мия хажми 900 см 3 булиб, черепи (бош кисми) куп холларда маймунларникига ухшашдир. Коши буртиб чиккан.
Агар австролопитекни бош суяги билан питекантропни солиштирсак, питекантропларники анча тараккий этганини курамиз. Аникроги, питекантропларнинг бошини хажми австролопитекникига нисбатан 1,5 баробар катта. (австролопитекларнинг мия хажми 550-600 см. 3 ) шуни алохида таъкидлаш кераки, питекантропларнинг суяк колдикларини хаммаси переанлотенные холатида топилган. Бунинг устига улар тош куролари билан бирга топилмаган. Чунки маданий катлам жойидан табиат кучлари таъсирида силжиган. Шунинг учун хам олимлар уртасида питекантроплар куроллар ясашни билганларми? Ёки блимаганларми? Деб мунозара булган. Лекин шу питекантропларнинг суяк колдиклари топилган жойлардан узок булмаган жойларда тош куроллар топилган. Уларни шу питекантропларга тегишли. Улар табиат кучларининг таъсирида хар хил жойларга жойлашган деб фикр юритувчилар хам бор.
1954 йилларда яна бир илк плейстоцен даврига оид суяк топилма топилган. Аммо жуда оз микдорда. Лекин буни киммати шундаки, маданий катлам Ява оролидан фарк килиб шикастланмаган (непотревотенным). Яна мухим тош куроллар билан бирга топилган бу одам колдиклари питекантропларни тош куроллари деб топилган тахминларни тугри деб топилганлигига гувох була олади. Чунки улар бир бирларига ухшаш булиб, даврлари хам деярли бир хил. Демак, морфологик атлантроплар питекантроплар билан тараккий этиш жихатидан бир текислик (уровен) дабулганлар. Кадимги одамларнинг морфологик турларини эволюциясини тушунишда мухим ахамиятга эга булган топилма 1927 йилда Хитойнинг шимолида Пекиндан унча узок булмаган Чжоу- Коу горидан топилган. Бу гор энг кадимги ов горларидан булиб, бу ерлардан археологик материаллардан ташкари 40 та эркагу аёл ва болалар суяк колдиклари топилган. Бу суяк колдикларининг илмий анализи шуни курсатадики, уларнинг ташки морфологик куринишлари питекантропга нисбатан анча тараккий этган булиб, хозирги одамлар киёфасига анча якинлашган. Демак, булар питекантропларга нисбатан анча кейинги даврга оид булиб, уларни Sinentropus Pekinenis деб атаганлар. Бу турдаги одам суякларининг топилиши, яъни тула тукис топилиши синантропларни скелетларини тула тиклашга имкон бериб, питекантропларни чала скелетларини тиклашга ва улар хакида тула тасаввур хосил килишимизга ёрдам берди. Синантроплар хам питекантроплар каби урта буйли булиб, мукаммал тана тузилишига эга булганлар. Уларнинг мия хажмлари 900 см 3 га тугри келган.
Лекин шунга карамай, черепларида хали примитив белгилар мавжуд эди. Мехнат куролларини такомиллашганлиги, яъни икки томонлама ишлов (двухсторонная обработка) беришни вужудга келиши уларни нутклари хам вужудга келишидан далолат беради. Чунки мехнат куролларини такомиллашуви шу куролларни купчилик томонидан, яъни бир биридан урганиб, килишлигидан келиб чикади. Демак, узаро муносабатлар вужудга келган. бу муносабатлар эса уз навбатида тубиий равишда нуткни келтириб чикарган.
Синантроплар йирик хайвонларга- бугу, оху, ёввойи отлар хатто насорогларни хам ов килган. Уларнинг жойлари доимий тарзда горларда булган. Оловдан фойдаланишни билганлар. Чжоу-Коудаги кулнинг калинлиги бир неча метр булган. Оловдан фойдаланишни ахамияти шундаки одамларни имкониятлари кенгайди. Олов одамларга иссиклик берди. Гуштни пишириб ейишлари натижасда овкат яхши хазм була бошлади. Хайвонларни куркитиб узлари хохлаган жойларга кувлаб олиб боришлари мумкин булди. Энг мухими ёгоч куролларни учларини куйдириб, уткирладилар.
Сунъий олов пайдо килиш гарчи синантропларга аён булмаган булса хам уни пайдо булишида иккита нарса мухим ролғ уйнаган. Биринчиси, тошни тошга уришда пайдо булган булса, иккинчиси ёгочни ёгочга ишкашга вужудга келган куйиш жараёни булган.
(Улуг ватан уриши даврида одамлар шу усулдан фойдалан-ганлар).
1965 йилда Европанинг Венгрия худудида Вертешселлешида кадимги гоминидлар суяги топилиб, уларнинг бош хажми 1400 см. 3 эди. Бу топилмани олимлар энг кадимги неандерталец ки питекантроп ва синантропларни утиш давридаги одамни суяги деган фикрга келдилар. Нихоят одам аждодларининг колдиклари ташки куринишлари жихатидан питекантроплар ва синантропларга ухшаган илк плестоцен ва урта плестоцен катламлаидан Африкада жуда куплаб топилди. Буларнинг (бош мия хажми жихатидан) хаммаси Ява маймун одамидан фарк килади. Маймунларга ухшаган , яъни мия хажми хам унча тараккий этмаган питекантроп, синантроп, атлантрп, гейделберг ордами ва бошкалар нисбатан илик жойда Африкада, Европада ва Осиёнинг жанубий худудларида яшаган.
Питекантроплар географик жихатдан жуда катта то т Катта Зонд архипелагигача булган худудларда жойлшиб уша ибтидоий шароитда бир бирлари билан алокада булмаганлар. Бундан хулос шуки, айрим олимларнин фикрича улар узаро муносабатда булмаганлар.
Питекантроп уруглари бир неча турлардан иборат булиб, улар бир бирларидан хулки, ташки куриниши, маданияти жбилан фарк килган. Бу фикрни питекантроплар даврига мансуб ёдгорликлардан топилган археологик материалларни хар хиллиги, хатто битта материкдаги ёдгорликларнинг топилмаларини хар хиллиги тасдиклайди. Питекантроплар учун куйи ва урта плитоцен тугри келади.
Ер юзидаги энг қадимий одам ява пинтекантропи эмас, балки, шарқий Африкада 3-2,5 млн йил илгари яшаган «Гомо хабилис»-«ишбилармон одам» экан. Шарқий Африкадаги Танзаниянинг Олдувай дарасидантопилган археологик ва антропологик материаллар бу фикрни айтишга имкон берди. Кения ва Эфиопияда олиб борилган қазиш ишлари олдувайдан топилган материалларга жуда муҳим аниқлик киритди.
Олдувай дараси танзаниянинг шимолида бўлиб, Эяси кўлидан 36 км. шимолий-шарқдадир. Даранинг узунлиги 40 км, чуқурлиги эса 100-130 мертдан иборат. Олдувай дарасидан қазилма ҳайвонларнинг қолдиқлари 1911 йилдан бошлаб топила бошлаган.
1931 йили кениялик инглиз олими Луис Лики дарада қизғин археологик ва полеонтологик қазиш ишлари олиб борар экан, ҳар хил даврга мансуб тош асри маданий қатламларини топишга муяссар бўлади. Бу борада Луис Лекининг хизматлари жуда каттадир. Л. Лики вафот этгач (1972) унинг ишларини рафиқаси Мери Лики ва ўғли Ричард Лики давом эттирадилар.
Кейинги 15-20 йил ичида Олдувай дарасидан олиб борилган археологик қазишлар натижасида одамсимон маймунлар, энг қадимги маймунсимон одамларнинг калла ва бошқа суяклари, шунингдек энг қадимги одамларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган буюмлар топилган.
1959 йили Луис ва Мери Ликилар Олдувай дарасидан австралопитеклардан фарқ қилмайдиган маймунсимон мавжудоднинг калла суягини топишга муваффақ бўлдилар. Мазкур мавжудод мия қутисининг ҳажми 530 см3 бўлиб, австролопитекларникидан катта бўлмаган. Аммо калла суяк ётган қатламда оддий тош қуролларнинг мавжудлиги уни австорлопитек маймуни эмас, балки Ява питекантропига нисбатан илгарироқ яшаган маймунсимон одам деб айтишга имкон берди. Тадқиқотчилар бу одамга «зинжантроп»,- деб ном ҳам беришди. Баъзи олимлар уни одам жеса, айримлари австролопитек маймуни деб хисоблайдилар. Лекин бир йил ўтгач яъни 1960 йил «зинжантантроп» топилган жойдан, фақатгина бироз чуқурроқда «зинтрантроп»га нисбатан ҳам тарққий этган мавжудоднинг суяк қолдиқлари топилган. Олимлар унга «презинжантроп» деб ном беришди Хозиргача мазкур жой ва қатламдан презинжантропнинг 5 дан ортиқ суяк қолдиғи ва тош қуроллари ва бир қатор ҳайвонларнинг майдаланган суяклари топилган. Бу мавжудод қурол ясай олган экан, унга «Гомо хабилис»-«иш билармон одам» деган ном берилди. У Ява питекантропигача яшаган энг қадимги маймунсимон одам, деб хисобланади. Зинжантроп эса австролопитек маймуни бўлиб, бошқа ҳавонлар қатори у «Гомо хабилис»нинг ов ўлжаси бўлган.
Калий-оргон усули бўйича ва бошқа далилларга асосланиб ишбилармон киши, 1,75-185 млн йил илгари яшаган.
Гомо хабиллис топилган жойнинг юқорироқ қатламидан олдувай питекантропининг қодиғи ва тош қуроллари ҳали топилган. Презинжантроп топилган жойнинг ўзидан австролопитекларнинг суяклари кўплаб чиқдики,. Бу хол мазкур мавжудодлар иш билармон кишиларнинг асосий ов манбаларидан бири эканлигини билдиради.
Гомо хабиллиснинг бўйи 122-140 см бўлиб, икки оёқда юрган, Тобайэснинг фикрича мия қутисининг ҳажми 675-680 см3 ни ташкил этиб, австролопитекникидан каттароқ, питекантропларникига нисбатан кичкроқ бўлган.
Юқори ва қуйи жағлари австролопитекоарникидан кичикроқ, питекантроп ва ҳозирги замон одамникига, анча яқин бўлган. Унинг бармоқ ва бўғинлари одамникига жуда ўхшаб кетган ва тош қуроллар ясаш қобилиятига эга бўлганки, буни Олдувайнинг қатламларидан топилган тош қуроллар тасдиқлайди.
Шундай қилиб, гомо хабиллис автсролопитек маймунлари билан питекантроп оралиғидаги мавжудод бўлиб, энг қадимги одам эди.
Гомо хабиллис фақатгина Олдувай даражсидагина бўлиб қолмай, анча кенг тарқалган эди.
1961 йили Чад Республикасининг Нджамен деган жойидан 600 км шимолий-шарқий ердан чадантроп калла суягининг парчаси топилган бўлиб 1 миллион йил қадимийликка эга. Чадантропнинг жисмоний тузилишида австролопитекнинг ҳам олдувай питекантропининг ҳали белгилари мавжуд. Бу хол уни Гомо хабиллисга қўшиш имкониятини беради. Чадантроп суяги билан бирга ҳеч қандай тош қурол топилган бўлмаса ҳам, мазкур жойдан қадимги олдувай даврига оид тош қуроллар учрайди. Олдувай даражасида ажойиб кашфиётлар 60 йилларининг охири ва 70 йилларда Кенияда ва Эфиопияда Туркона кўли қирғоқларида ҳам археологик қидирув ва қазиш ишларини кенг кўламда олиб бориш учун туртки бўлди.
У ерга халқаро экспозиция ташкил этилиб, қазиш ишларига француз, америка ва кения археологлари, антропологлари ва полеантропологлари раҳбарлик қилишди.
Халғаро экспедиция томонидантўпланган бой материаллар одамнинг тарқалиши, уларнинг санаси ва маданияти масалаларини хал этишда жуда катта аҳамиятга эга бўлди.
1970 йили Кениядаги Кооби-Фор деган жойдан шундай маданий қатлам топилдаики, ундаги олдувай даврига мансуб тош қуроллар калий-оргон усули билан ҳисобланган. 3-3,5 миллион йил илгари ясалганлиги маълум бўлди. Бу инсон яратган энг қадимги ва дастлабки тош қуроли эди.
Кооби-Фордага мазкур топилмалар инсониятнинг бундан 2,6 миллион йиллар илгари ҳайвонот оламидан ажралиб чиққанлиги кўрсатади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Кооби-Форда австролопитек маймунларининг қолдиқлари ва бошқа кўп суяклар топилганким, эҳтимол уларни бир қисми Гомо хабиллисга мансуб бўлиши ҳам мумкин.
Эфиопиянинг Омо дарёси дарасидан қадимги олдувай даврига мансуб қуроллар топилиб, санаси 1,9-2,2 миллион йилга бориб тақалади.
Мазкур жойдан ҳар хил австролопитек маймунларнинг суяклари топилиб, уларнинг санаси 2-4 миллион йилни ўз ичига олади. Уларнинг баъзилари «ишьилармон одам»га мансуб бўлиши ҳам мумкин деган фикр олимлар орасида кенг ёйилган.
Демак шарқий ва марказий Африкадантопилган одам суяклари, меҳнат қуроллари инсоният тарихининг илк босқичини ўрганиш учун жуда катта имконият яратади.
Шундай қилиб Шарқий Африкадаги сўнги кашфиётлар ерда одамнинг пайдо бўлиш даврини қариб 3-3,5 миллион йилга чўзиб юборди.
Африкадан топилган энг дастлабки илк қазилма одамлар одам эволюциясининг биринчи босқичини ташкил этади.
Инсон эволюциясининг иккинчи босқичи архантроплар билан боғлиқ бўлиб, улар энг дастлабки илк одамларга нисбатан ер юзида анча кенг тарқалган.
Питекантроп (грекча pithecos-«маймун» «одам» яъни маймун одам), синатроп (лотинча sina-«Хитой», яъни хитой одам), атлантроп работ одами, гейдель берг,. Одамларини архантропларга киритиш мумкин.
1937 йилда немис полеонтологи Ральффон Кёнигсвальд Явадан питекантропнинг бош мия қопқоғи суягини топган. Кейинги вақтларгача Явадаги Можокертидан тўрта катта ёшдаги ва битта ёшгина питекантропнинг бош мия қопқоғи, олтита сон суяги, учта жағ суяги топилдаи.
1961-1972 йилларда эса Индонезия мутаҳассислари Явадан яна питекантропнинг тўрта бош суяги ва иккита пастки жағ суягини топиганлар. Явадан топилган питекантроп суяклари ораисда Можолертодан топилган бола суягининг санаси энг қадимий бўлиб, уни калий-аргон усули билан аниқланишига 1 миллион 500 минг-1 миллион 900 минг йил деб ҳисобланади. Қолганларининг санаси эса 0,5-1 млн йилга бориб тақалади. Ҳар ҳолда улар Олдувай дарасидаги homo habilis-«ишбилармон одам»дан анча кейин яшаган. Лекмн олдувай питекантроплари билан замондош бўлишлари ҳам мумкин. Буни уларнинг жисмоний тузилиши, «homo habilis» га нисбатан ривожланганлиги ҳам тасдиқлайди.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, питекантроплар топилган жойларнинг биронтасидан тош қуроллар, кўмир, гулхан ўрни, ҳайвонларнинг синдирилган суяклари топилган эмас.
Питекантропларнинг жисмоний тузилишига қараб улар мунтазам равишда қуроллар ясай олганлар, деб фараз қилиш мумкин. Шуни айтиш керакки, Кенигсвальд Жанубий Яванинг Патжитан қишлоғи атрофида қазиш ишлари олиб бориб, тўртламчи геологик қатламдан жуда қўпол ишланган оддий тош қуроллар топилган. Бу қуролларни питекантроплар ёки уларнинг унча узоқ бўлмаган авлодлари тайёрлаган бўлиши мумкин.
Питекантроплар ва уларнинг унча узоқ бўлмаган аждод ва авлодлари фақатгина Ява оролида яшабгина қолмай Жанубий, Шарқий Осиё, Европанинг жанубий ва Африка қитъасида кенг тарқалганлар.
Шундай қилиб, митекантроп қазилма одамнинг энг қадимги вакилларидан бири ҳисобланган африкалик ишьилармон одамлардан бироз кейинроқ яшаган.
Синантроп-Хитой одами ҳам энг қадимги қазилма одамлар вакили ҳисобланади.
1918-1923 йилларда Швед геологи Г. Андерсон Пекиндан 45-50 км жанубий-ғарбдаги Чмоукаутян деган жойида кузатиш ишлари олиб бораётиб, аввал тош қурол, сўнгра ҳайвонлар суяги билан бирга одам тишини топади. Қазилма ишларига канада олими Д. Блэк ҳам жалб қилинади. 1927 йили Блэкнинг ассистенти Пэн Вэн-чжун мазкур жойдаги Коцетонг ғоридан энг қадимги хитой одамининг калла суягини топишга муяссар бўлиди. Қазиш ишлари хитой олимлари томонидан давом эттирилиб, натижада мазкур жойдан яна 60 яқин одам суяги топилиб, шундан 15 таси ёш болаларники эканлиги аниқланди.
Шу нарса муҳимки ғордан синантроп қолдиқлари билан бир қатламда тош қуроллар, гулхан қолддиқлари йирик ва майда ҳайвонларнинг синдирилган ҳамда куйган суяклари топилган. Бу ҳол синатропларнинг питекантроп ва олдувайдаги «ишбилармон одамга» нисбатан анча тараққий этганлигини кўрсаиади.
Синатропларнинг бўйи 144-156 см бўлиб, пешонаси паст қия бўлган. Питекантроп мия қутисининг ҳажми 850-950 см3 бўлса, синатропнинг эса 1050-1200см3 га тенг. Демак синантроп миясининг ҳажми питекантроп миясининг ҳажмидан катта, лекин ҳозирга замон одами мия қутисини ҳажмидан эса кичикроқдир.
Шундай қилиб сипонтронлар бундан 400-500 минг йил илгари яшаб ўтган бўлиб, миндел музлиги даврининг иккинчи ярмига тўғри келади ва у энг қадимги қазилма одам вакили ҳисобланади. 1963-1964 йилларда хитой археологлари Пекиндан 900 км жануби-ғарбийдаги Ланьтян деган жойдан ланьтян синантропи, деб аталган қазилма одам қолдиғини топганлар.
Ланьтян синантропи кўп жиҳатдан чжоукаутяньдан топилган синантропларга яқин бўлиб, хитой одамларининг фаразига кўра улар бундан 500-600 минг йил илгари яшаган эканлар. Хитойнинг жанубий ва Марказий Вьетнамнинг шимолий қисмида синантроп сингари ибтидоий одамнинг суяклари топилган. Шундай қилиб Хитой Осиёдаги энг қадимги одамлар пайдо бўлган мамлакатлардан бири экан.
Европа архантроплари. Қазилма одамлар ва уларнинг аждодларининг фақатгина Осиё ва Африкада яшабгина қолмай Еврорпанинг баъзи жойларида ҳам тарқалганлиги аниқланган.
Европа турли табиий шароитга эга бўлган Евросиё қуруқлигининг ғарбий қисмини ташкил этади.
Жанубий ва Марказий Европа ҳар турли ҳайвонат олами ва одамзоднинг яшаши учун анча қулайликларга эгадир. Лекин шунга қарамай Европа илк одамлар пайдо жой эмас экан. Кўпчилик олимларнинг фикрларига кўра қитъага энг қадимги одамлар илк тош асрида - бундан 1800 минг йиллар илгари Африкадан кириб келган экан.
Европада қадимги одамлар яшайбошлаганига 2 миллион йил бўлган бўлса, шунинг 3 минг йили ёзма манбалар асосида ёритилган холос Ёзма тарихгача бўлган узоқ ва мураккаб тарихий даврни ғарб олимлари тарихгача бўлган деб атайдилар. Бу давр ёзма манбалр тарихигача нисбатан 600 марта узоқликка қадимийликка эга экан. Европа инсоният пайдо бўлган бешликка кирмас экан. Олимлардан баъзиларининг фикрича илк одамлар пайдо бўлган марказлардан бири Ҳиндистон бўлиб, илк одамзод Европагача Ҳиндистон томондан кириб келган экан. Аммо олимларнинг катта бир гуруҳи инсониятнинг илк ватани Африка деб ҳисоблайдилар. Уларнинг таъкидлашича илк одамлар-архантроплар Европага Ҳиндистондан эмас Африкадан кириб келганлар,- деган фикрни илгари сурадилар.
Кейинги вақтда Франциядаги Сан Вальс деган жойдан қадимийлиги 2,3-2,5 миллион йилликларга мансуб макон ва тош қуроллари топилган.
Франциянинг Ли Рош Ламбер деган жойидан эса 1,5 миллион йил қадимилик майдаланган ҳайвон суяклари, кварц ва чақмоқ тош парчалари топилган. Яна Франциянинг Шийяк1 деган жойидан дарёнинг қароғ тошларидан ясалган ғурол ва ҳайвон суяклари топилган. Шийяк 1 нинг санаси бундан 1 миллион 800 минг йил қадимийликка эга экан.
Югославиянинг Шандалья 1деган ғор маконидан 1 миллион 600 минг йил қадимийликка мансуб қайроқ тошдан ясалган иккита оддий қурол, энг қадимги одамнинг тиши, сут эмизувчи ҳайвонларнинг, кўпроқ миқдорда ёввойи от-Стенон, каркидон, тўнғиз ва бошқа ҳайвонларнинг суяклари топилган бўлиб, суяклар ўтда куйган.
Ғордан ёғоч кўмирлари ҳам топилган. Олимларнинг фикрича ғорда олов билан таниш ва ундан фойдаланган энг қадимги одамлар-архентроплар истиқомот қилганлар. Ҳайвон суякларэса ғорда яшаган энг қадимги одам ўлжаси ов маҳсулотларининг чиқиндиси бўлса керак.
Европада қуйи плейстонцентнинг иккинчи ярмида 1,5 миллион билан 700 минг йил илгари яшаган энг қадимги одам яшаганлиги ҳақида маълумот берувчи ашёлар топилган. Хусусан Франциянинг Синдель деган жойидан виллафранк дарврига мансуб ҳайвон суяклари топилган. Синзельдан топилган буюмлар 1 миллион йиллик қадимийликка эга экан. Франциянинг Ле Валлон ғоридан ҳам 700 минг йиллик қадимийликка эга бўлган тош қуроллар ва сўнги виллафранк даврига мансуб ҳайвон қолидиқлари топилган. Худди шу ёки ундан ҳам қадимийроқ даврга мансуб буюмлар ЧехославакиянингПржезлетица деган жойидан ҳам топилган. Палломагнит усули билан аниқланишига унинг санаси 890-750- минг йилликлар роасидаги даврга мансуб экан. Пржезлетица тош асри ёдгорлиги қадимги кўл қатлами бўлиб, қатламлардан энг қадимги одам макони бўлган экан. Ундан меҳнат қуроллари, тош, қадимги ўчоқдан эга кўмир ва ҳайвонларнинг куйган суяклари топилган. Ҳайвон суяклари орасида мамонт, от, эшак, бизон ва асл буғуларни кўпчилиги ташкил этади.
Маданий қатламлардан чоппер, синдирилган суякдан қилиган пичоқ ва бошқа меҳнат қуроллари топилган. Кейинги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, архантропларга мансуб энг қадимги одамларнинг маконлари Италия, Испания, Германия, Венгрия ва бошқа мамлакатлардан ҳам топилган бўлиб, улар 600-150 минглар билан белгиланади.
Европада питекантроп синантроп ва леньтян синантропига яқин бўлган архантроплар энг қадимги одамлар қолдиғи 1907 йилда ГФР нинг учта дойидан Гейдельберг шаҳри ва Моуэр қишоғидан топилган.
Булар орасида гейдельберглик одам жағ суяклари алоҳида қиммага эгадир. Бу суяк 24 метр чуқурликдан топилган.
Гейдельберг одами кўп жаҳатдан питекантроп ва синантропга яқин туради. Баъзи олимлар уни гюнц-миндел даврида яъни 600-900 минг йил илгари яшаган деб фараз қилмоқдалар. Лекин Гейдельберг одами топилган жойдан ҳеч қандай маданий қатлам борилиги аниқлаган эмас. Гарчи гейдельберг одамининг жағ суяги чиққан жойдан сунъий тарзда тайёрланган меҳнат қуроллари топилмаган бўлса ҳам, у шубҳасиз энг қадимги одамнинг типик вакили эди, чунки гейдельберг одамида одамга хос хусусиятлар кўп бўлиб,. У қурол ясаш қобилиятига эга бўлган.
1958 йили Франциянинг жанубий-шарқий Валлон ғоридан 1 миллион йиллик қадимийликка мансуб бўлган кўпгина ҳайвон қолидиқлари тош буюмлар, одамнинг меҳнат фаолияти натижасида вужудга келган учиринди (отидек)лар топиб ўрганилган.
Бу жиҳатдан Венгриянинг пойтахти Будапешт шаҳридан 50 км ғарбда жойлашган Вертешсёллеш манзилгоҳидан Л. Вертеш томонидан 1963-1965 йилларда архантроп бош миясининг бўлакчаси қадимги одамлар томонидан ёйилган ҳайвон суяклари, ҳилма-хил тош қуроллари ва гулхан қолдиқларининг топилиши диққатга сазовардир.
Вертешселлош манзилгохидан топилган одам бош мия қопқоғининг бўлакчаси кўп жихатдан синантропга яқин туради, унинг санаси эса 500 минг йил билан белгиланган.
Гейдельберг ва Вертешселлешберг билан замондош бўлган архантропнинг тиши қазилма ҳайвонлар қолидиғи ва оддий тош қуроллар Чехославакиянинг пойтахти Прага шаҳри яқинидаги Пржезлятицадан ҳам топилган.
Шуни ҳам қайд қилиб ўтиш керакки, қадимги одамларнинг суяк қолдиқлари Шимолий Шарқий Африка территорияларидан ҳам кўплаб топилган.
Жазоирдаги Тернифин, Маракаш яқинидаги Касабланкадаги топилган ашёлар шулар жумласидандир.

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish