4-§. Пулнинг келиб чиқиши, моҳияти ва вазифалари.
Пул узоқ замонлардан бери одамларга маълум. Пулнинг келиб чиқиши турли назариётчилар томонидан товар айирбошлаш жараёнининг ривожланиши билан боғлиқ ҳолда тушунтирилади.
Пулнинг вужудга келиши ва моҳиятининг турли илмий концепциялари мавжуд бўлиб, улар орасида рационалистик ва эволюцион концепциялар муҳим ўрин тутади.
Рационалистик концепция пулнинг келиб чиқишини кишилар ўртасидаги битим, келишув натижаси сифатида изоҳлайди. Бу ҳолат уларнинг товарларни айирбошлаш чоғида қийматларнинг ҳаракатланиши учун махсус воситалар зарурлигига амин бўлишига асосланади. Пулнинг ўзаро келишув сифатида амал қилиши тўғрисидаги мазкур ғоя XVIII асрнинг охирларигача ҳукм сурди. Пулнинг келиб чиқишига субъектив психологик ёндошув кўплаб ҳозирги замон хорижий иқтисодчиларнинг қарашларида ҳам учраб туради.
Масалан, П.Самуэльсон пулни сунъий ижтимоий шартлилик сифатида белгилайди. Америкалик иқтисодчи Ж.К.Гэлбрейт пулнинг вазифасини қимматбаҳо металлар ва бошқа предметларга бириктириб қўйилиши – кишилар ўртасидаги келишув маҳсули, деб ҳисоблайди. Бу қоида инглиз
2-чизма. Қийматнинг меҳнат назарияси ва кейинги қўшилган миқдор нафлилиги назариясининг ўзаро алоқаси ҳамда бир-бирини тўлдириши.
Нафлилик ва қўшилган нафлилик
Товар қийматининг аниқланиши
Ижтимоий зарурий меҳнат сарфи
Истеъмолчи ва харидорлар
Бозор иштирок-чилари манфаатининг ифодаланиши
Ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар
Талаб
Бозорда намоён бўлиши
Таклиф
Нарх
Товар нафлилигининг пулдаги ифодаси
Товар қийматининг пулдаги ифодаси
Қўшилган нафлилик назарияси
Қийматнинг турли назариялари
Меҳнат назарияси
К.Менгер,
Ф.Визер,
Е.Бем-Баверк
Қиймат назариялари асосчилари
У.Петти, А.Смит, Д.Рикардо, К.Маркс
иқтисодчиси Ж.Хикс томонидан қуйидаги шаклда таърифланган: пул – бу пул сифатида фойдаланилувчи барча нарсалардир».8 Шундай қилиб, уларнинг фикрича, пул – кишилар ўртасидаги келишув маҳсулидир.
Бундан кўриниб турибдики, юқоридаги олимларнинг фикрича, пул категориясиобъектив иқтисодий категория бўлмай, кишилар келишувига ёки давлатнинг хоҳишига боғлиқ бўлган юзаки, субъектив категориядир.
Пул келиб чиқишининг эволюцион концепциясига кўра улар ижтимоий меҳнат тақсимоти, айирбошлаш, товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши натижасида вужудга келган. Қиймат шакллари ва айирбошлаш ривожланишининг тарихий жараёнини тадқиқ қилиш орқали товарлар умумий олами ичидан пул ролини бажарувчи алоҳида товарнинг ажралиб чиқишини тушуниш мумкин.
Бир товарнинг қиймати уни бошқа бир товарга айирбошлаш орқали аниқланади (Т-Т). Бир қарашда айирбошлаш битимида ҳар иккала товар ҳам бир хил роль ўйнайдигандек кўринади. Аслида эса уларнинг роли турличадир. Бир товар ўз қийматини бошқа товарга нисбатан ифодалайди. Иккинчи товар эса биринчи товарнинг қийматини ўзида ифодалаб, эквивалент ролини бажаради, яъни қийматнинг эквивалент шаклини ташкил этади. Худди мана шу ерда пулнинг дастлабки куртаги пайдо бўлади.
Пулнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида қиймат шаклларининг ривожланиш босқичлари муҳим ўрин тутади. Умуман олганда қийматнинг оддий ёки тасодифий, кенгайтирилган, умумий ва пул шакллари мавжуд.
Айирбошлаш жараёнининг тарихан узоқ давом этган даври мобайнида эквивалент ролини ўйновчи кўплаб товарлар ичидан баъзи бирлари ўзининг барча томонидан тан олиниши туфайли ажралиб чиқа бошлади. Чунки, эквивалент ролини ўйновчи товарларнинг барчаси ҳам айирбошлаш жараёнида воситачилик вазифасини бир хилда муваффақиятли бажара олмас эди. Натижада, барча товарларнинг қийматини бир хил товар қиймати орқали таққослаш мумкин бўлган қийматнинг умумий шакли вужудга келди.
Кейинчалик умумий эквивалент ролини ўйновчи товарлар ичидан махсус товар – пул ажралиб чиқди. Дастлабки вақтда пул ролини ўзининг қатор хусусиятларига кўра мазкур вазифани нисбатан муваффақиятли бажара олувчи олтин ва кумуш металлар бажара бошлади. Бу қийматнинг пул шакли вужудга келганини англатар эди.
Шундай қилиб, пул – бу ҳамма товарлар ва хизматларни сотиш ва сотиб олиш мумкин бўлган умумий эквивалент ролини ўйновчи махсус товардир.
XIX асрнинг охирида мамлакатлар бирин-кетин олтин валютага, яъни монометалл тизимига ўта бошладилар. Бу ҳол Австрияда 1892, Японияда 1897, Россияда 1898, АҚШда эса 1900 йилда содир бўлди. Англияда олтин пул тизими XVII асрнинг охирида, Германияда 1871 йилда, Голландияда 1877 йилдаёқ жорий этилган эди.
Ўзбекистон ҳудудида тарихан бундан ҳам олдинроқ кумуш ва мис тангалар муомалада бўлган. Шайбонийхон Самарқандни забт этгандан кейин, 1507 йилда пул ислоҳотини ўтказган. Бизгача Шайбонийхон (1501-1610) ва Абдуллахон (1583-1598) зарб этган тангалар етиб келган. Абдуллахон даврида танга (олтин ва кумуш) зарб қилиш давлат пойтахти - Бухорода марказлаштирилади. 1695-1709 йилларда олтин танга зарб қилиш мунтазам тус олади. Танга оғирлиги 4,8 грамм, сифат софлиги жуда юқори - 958 бўлган1.
Умумий эквивалент ролининг нодир металларга, жумладан олтинга юклатилиш сабаблари қуйидагилар орқали изоҳланади:
- сифат жиҳатдан бир хил ўлчамга келтириш мумкинлиги;
- зангламаслиги ва узоқ муддат сақлаш мумкинлиги;
- бўлинувчанлиги ва бўлгандан кейин яна яхлит ҳолга келтириш мумкинлиги;
- бўлинганда ҳам ўз қийматини сақлаб қола олиши;
- табиатда нисбатан камёблиги;
- озгина миқдордаги ва оғирликдаги нодир металлнинг қиймати анча юқорилиги.
Юқоридагилардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, пулнинг вужудга келиши тарихий жараён бўлиб, у товар айирбошлашнинг ривожланишига асосланади, товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш зиддиятларининг кескинлашуви натижаси ҳисобланади. Пул (олтин ёки кумуш) - умумий эквивалент ролини ўйновчи махсус товардир.
Энди товарлар дунёси иккига – бир томондан, нафлиликнинг ифодаси бўлган товарларга ва, иккинчи томондан, қийматнинг моддийлашган ифодаси бўлган пулга ажралади
-
|
|
Товарлар
|
Товарлар дунёси
|
|
|
Пуллар
|
Пулнинг моҳиятини тўлароқ тушуниш учун унинг вазифаларини кўриб чиқамиз. Чунки, «замонавий иқтисодий фан учун пулнинг моҳиятини унинг функцияларидан келтириб чиқаришга асосланган ёндошув хосдир. Пул ишлаб чиқариш ва муомала жараёнида бир қатор вазифаларни бажаради: 1) қиймат ўлчови; 2) муомала воситаси; 3) бойлик тўплаш воситаси; 4) тўлов воситаси.
Пул вазифаларининг ривожланиш даражаси товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражасига боғлиқ.
1. Пулнинг биринчи вазифаси қиймат ўлчови вазифасидир.
Товарнинг алмашув қийматини ифодалаш, уни ўлчаш учун қўлда нақд пулга эга бўлиш шарт эмас. Пулнинг бу вазифасини идеал пул бажаради. Товар эгаси фикран идеал равишда шу товарнинг алмашув қийматини пул билан ифодалайди. Товарнинг нархи талаб ва таклиф мувофиқ келган тақдирдагина товарнинг қийматига мувофиқ келади. Агар талаб ва таклиф мувофиқ келмаса, нарх қийматидан фарқ қилади. Демак, товаларнинг нархи товарларнинг қийматига, пулнинг қийматига, талаб ва таклифнинг нисбатига ва бошқа омилларга боғлиқ.
Товар алмашув қийматининг пул билан ифодаланиши унинг нархини англатади. Товарнинг алмашув қийматини ўлчаш учун муайян миқдордаги пул материалини бирлик қилиб олиш зарур. Бундай бирлик нархлар ўлчови (масштаби) деб аталади. Бир томондан нархлар ўлчови ҳар қандай ўлчов бирлиги каби шартлидир. Иккинчи томондан эса, у муайян мамлакатда ҳамма томонидан эътироф этилган бўлиши керак. Шунинг учун давлат пул бирлиги ҳуқуқини қонун билан мустаҳкамлайди, бу бирлик шу тариқа расмий тан олинади.
Дастлаб пул бирликлари ва уларнинг номлари кўпинча муайян оғирликда нодир металлар билан боғлиқ бўлган, валюта тизимларининг номлар (фунт стерлинг) ҳам шундан далолат беради. Лекин вақт ўтиши билан, «вазн» номи пул бирлигидан нодир металларнинг ҳақиқий вазнидан тобора кўпроқ фарқ қила бошлаган. Бунинг бир қанча сабаблари бор, буларнинг бири шу билан боғлиқки, тарихан унча нодир бўлмаган, умумий эквивалент ролини ўйнаган металлар нодирроқ, демак, қимматроқ металлар томонидан сиқиб чиқарилган; бунда пул номлари аввалигича қолган. Масалан, фунт стерлинг дастлаб бир фунт кумушнинг пул билан ифодаланган номи бўлган. Лекин олтин қиймат ўлчови сифатидаги кумушни сиқиб чиқаргач, аввалги ном ўз қиймати жиҳатидан бир фунт кумушга тенг бўлган олтин миқдорига нисбатан ишлатила бошлаган. Бошқа сабаб тангаларни сохталаштириш, бунда давлат пул зарб қилинаётганда тангага талаб қилингандан кўра камроқ миқдорда пул (олтин) материалларини сарфлайди.
Товар айирбошлаш ривожланган шароитда меҳнат маҳсули бўлмаган, яъни қийматга эга бўлмаган нарсалар (масалан, ишланмаган ер) нархга эга бўлиши мумкин. Фақат нарсаларгина эмас, балки ҳатто эвазига кимдир муайян миқдорда пул тўлашга тайёр турган маънавий қадриятлар (шаън, виждон ва ҳоказолар) ҳам шундай шаклга киради. Бундай ҳолларда нарх бўлсада, лекин қиймат бўлмайди.
2. Товар муомаласи жараёнида нақд пул бўлиши керак, чунки товарларни олди-сотди пайтида уларнинг рамзий нархлари реал пулга айланмоғи лозим. Бу жараёнда пул муомала воситаси вазифасини бажаради. Пулнинг муомала воситаси сифатидаги вазифаси шундан иборатки, у товарлар муомаласи жараёнида воситачи бўлиб майдонга чиқади.
Дастлаб товарларни айирбош қилишда пул бевосита кумуш ёки олтин қуймалар шаклида мавжуд бўлган. Бу ҳол айирбошлаш вақтида қийинчиликлар туғдирган: пул металлни ўлчаш уни майда бўлакларга бўлиш, сифатини белгилаш зарур бўлган. Аста–секин пул металл қуймалари ўрнига монеталар ишлатила бошлаган. Монеталар ўз вазни ва сифати жиҳатидан маълум миқдордаги металдан иборат; унинг вазни ва сифати давлатнинг алоҳида муҳри билан тасдиқланган бўлади.
Олтин пул муомаласи амалиёти кўрсатадики, узлуксиз муомалада бўлиш натижасида олтин тангалар ейилиб кетади, ўз массасининг бир қисмини йўқотади ва тўла қийматли бўлмаган пулга айланади. Шу сабабли муомалага олтин ўрнини босувчи пул сифатида тўла қийматли бўлмаган қиймат белгилари чиқарилган.
3. Пул муомаладан чиқарилганда бойлик тўплаш вазифасини бажара бошлайди. Ҳар бир товар ишлаб чиқарувчи ўзини бозор таосдифларидан эҳтиёт қилиш учун ва ўз товарини сота олиш –олмаслигидан қатъий назар бошқа товарларни сотиб олиш имкониятига эга бўлиш учун ўзини маълум пул резерви билан таъминлаши керак.
Натурал хўжалик шароитида бойлик тўплаш, жамғариш маҳсулот жамғариш шаклида амалга оширилган. Товар хўжалигининг ривожланиши бойлик жамғаришнинг пул жамғариш шаклини келтириб чиқаради. Товарларни чекланмаган миқдорда сақлаб бўлмайди, пулни истаган миқдорда сақлаш мумкин.
Товар хўжалиги тараққиётининг дастлабки даврларида пул жамғариш уни муомаладан чиқариб олиш йўли билан амалга оширилган. Кейинчалик фойда кетидан қувиш ҳукмрон аҳамият касб этиб, бўш ётган пул фойда келтирмаслиги сабабли пул эгалари уни ҳаракатга солишга, уни фойдали жойда ишлатиш йўлини топишга интилдилар.
Шунинг учун пул сақлаш учун банкларга қўйилади. Банклар эса, уларни бир жойга тўплаб, кредит воситасида фойдаланади.
Бойлик тўплаш воситасини фақат олтин тангалар эмас, балки пул материаллари, олтин буюмлар ва бошқалар ҳам уйнай олади.
4. Товарлар насияга тўлов муддати кечиктириб сотилганда, пул тўлов воситасини бажаради. Харидорлар товарнинг пулини тўлов муддати келгандан кейингина тўлайди. Пулнинг тўлов воситаси сифатида вазифаси товар муомаласи доираси билан чекланмайди. Пул қарз берилганда, рента ва солиқларни тўлашда ҳам тўлов воситаси вазифасини бажаради. Нима учун товарни сотиш билан унга ҳақ тўлаш ўртасидаги вақт жиҳатидан ажралиш пайла бўлади? Аниқ вазиятлар турлича бўлиши мумкин. Бунинг энг туб сабаби ишлаб чиқариш циклларининг турлича давом этишидир. Масалан, қишлоқ хўжалигида ҳосил бир йилда бир марта йиғиб олинади. Лекин деҳқонга бутун йил мобайнида товар керак бўлади. Сотишнинг кредит формаси кескин мураккаблашиб, сустлашиб кетган бўлар эди. Пулнинг тўлов воситаси сифатидаги вазифаси бу хил қийинчиликларни бартараф этишга ва бу билан хўжалик оборотини тезлаштиришга имкон беради. Шундай қилиб, қоғоз пуллар, вексел ва банкнотлар – пулнинг тўлов воситаси сифатидаги вазифасидан келиб чиқди.
Вексел обороти негизида (вексел–қарз мажбурияти дегани) эмиссионер банк томонидан чиқариладиган ва унинг обрўси билан қувватланиб туриладиган кредит пуллар вужудга келади. Кредит пуллар қоғоз пуллар билан қўшилиб, товар муомаласига хизмат қила бошлайди. Бу билан олтинни пул муомаласидан сиқиб чиқариш йўлида яна бир қадам қўйилади.
Кредитнинг ва кредит тизими ривожланиши билан пулнинг тўлов воситаси сифатида қўлланиш соҳаси анча кенгайди, кредит пулларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Бир киши томонидан бошқа кишига бериладиган кредит қарз мажбуриятини, векселни келтириб чиқаради. Бироқ векселлар муомаласи чекланган, чунки уларга хусусий шахслар кафолат беради. Шу туфайли пухтароқ кафолатга объектив зарурат келиб чиқади, бунинг орқасида банкнот пайдо бўлади. Банкнот хусусий шахснинг вексели ўрнига банк томонидан берилдиган векселдир. Шундай қилиб, банкнот пулнинг тўлов воситаси сифатидаги вазифасидан келиб чиқади. Банкнотлар билан бир қаторда муомаланинг кредит қуролларидан яни бир тури–чеклар иштирок этадилар. Чек омонат эгаси томонидан ўз ҳисобидаги пулдан чекда кўрсатилган шахсга бериш тўғрисида банкка ёзилган буйруқлардир.
Кредит муносабатларининг ривожланиши нақд пул ишлатмасдан қарз мажбуриятларини ўзаро бир–бирига ўтказиш йўли билан қарзларни узишга имкон беради.
Халқаро иқтисодий муносабатларда ҳисоб–китоблар олтин билан таъминланмаган миллий валюталарда (доллар, марка, иена ва ҳ.к.) амалга оширилади.
Бугунги кунда замонавий, яъни қоғоз-кредит пулларнинг иқтисодий мазмуни ва табиати тўғрисида сўз юритилганда, ғарб иқтисодий адабиётларида қоғоз пулнинг товар эмаслиги қатъий таъкидланади. Бунда айрим иқтисодчилар пулнинг табиатини унинг ликвидлиги, бошқа бирлари эса унинг декрет пул, яъни қонун томонидан мустаҳкамланганлиги орқали белгилайдилар.9
Бу иқтисодчилар томонидан қоғоз пулларнинг товар табиатини инкор этилиши, агар пул товар бўлмаса, нима учун у ҳар куни кўз олдимизда ҳамма бозорларда товар сифатида олди-сотди бўлади, деган саволга жавоб бера олмайди.
Классиклар ҳам, миқдорийлик назарияси тарафдорлари ҳам пулнинг алоҳида товар эканлигини ва бошқа товарлардан унинг ана шу алоҳида хусусияти ажратиб туришини тушунмайди. Бизнинг назаримизда пул алоҳида товар бўлиб, бошқа барча товарларнинг қийматини ифодалайдиган умумий эквивалент сифатида хизмат қилади. У бошқа товарлар каби икки томонлама хусусиятга эга: бир томондан, умуман товар сифатида бошқа товарлар сингари қийматга эга бўлса, иккинчи томондан, нафлиликка, яъни истеъмол қийматига эга. Унинг истеъмол қиймати умумий эквивалент сифатида бошқа исталган товарга алмашувчанлигида ифодаланади. Тўла қимматли пуллардан ўз қийматига эга бўлмаган пул белгиларини қўллашга ўтиш ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг ривожланиши натижасида қоғоз пул оддий товарларга хос бўлган хусусиятлар: қиймат ва истеъмол қийматга эга бўлмайди. Аммо у махсус товар сифатида олтин пулдаги икки хусусиятни: қиймат белгиси ва расмий нафлиликни сақлаб қолади, шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда пул белгилари ва нақд бўлмаган пуллар ўз қийматига эга бўлмасада, уларни алмашув қиймати сифатида қўллаш имконияти сақланиб қолмоқда. Фикримизча, бунинг сабаби қоғоз пулларнинг қийматга эга бўлмаса ҳам қиймат белгиси хусусиятига эгалигидир. Шу сабабли улар айирбошлаш жараёнида умумий эквивалент сифатида чиқади ва олтин пулнинг вазифаларини қисман бажаради.
Пул кўп томонлама, мураккаб иқтисодий тушунча бўлганлиги сабабли, унинг янгича мазмунини аниқлашни қоғоз пулларнинг олтин пулга боғлиқлиги ва ундан фарқини кўрсатишдан бошлаш лозим. Қоғоз пулларнинг ўз ўтмишдоши ва табиий негизи бўлган олтин пуллар билан ўхшашлик жиҳати шундаки, у олтин пулда мавжуд бўлган икки хусусиятни, яъни расмий нафлилик ва қиймат белгиси сифатидаги хусусиятларни қабул қилиб олади. Олтиннинг моддий товар сифатидаги икки хусусияти: реал нафлилиги ва қиймати қоғоз пулларда бўлмайди. Лекин аввалги икки хусусият қоғоз пулларнинг умумий эквивалент сифатида амал қилиши учун етарлидир.
Қоғоз пул умумий эквивалентлик вазифасини бажарганда, бошқа товарлар қиймати бевосита қийматга эга бўлган товар (олтин) билан эмас, балки қиймат белгисига эга бўлган ваколатли «товар» билан ўлчанади10 (4-чизма).
Реал нафлилик
Нафлилиги
Чекланган расмий нафлилик
Расмий нафлилик
Олтин пул
Қоғоз пуллар
Олтиннинг қиймати
Қиймати
Қиймат белгиси
Қиймат белгиси
Do'stlaringiz bilan baham: |