Iv-боб. Товар-пул муносабатлари ривожланиши бозор иқтисодиёти шаклланиши ва амал қилишининг асосидир



Download 247 Kb.
bet5/11
Sana25.02.2022
Hajmi247 Kb.
#278234
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
4-боб. Товар-пул мун.

Ижтимоий зарурий нафлилик деб талаб миқдорига мос келадиган миқдордаги нафлиликка айтилади.
Ҳар бир товар маълум бир нафлиликка эга, лекин бу нафлилик уни яратувчининг ўз эҳтиёжларини эмас, балки айирбошлаш орқали бошқа кишилар талабини қондиради, яъни товарнинг ижтимоий нафлилиги ҳисобланади. Бозор ҳар қандай нафлиликни эмас, ижтимоий нафлиликни ҳисобга олади. Агар бу фикрни янада ривожлантирсак, бозор ижтимоий зарурий нафлиликни, яъни жамият учун (харидорлар учун) зарур миқдордаги нафлиликни ҳамда шу ижтимоий зарурий миқдордаги нафлиликни ишлаб чиқариш учун сарфланган ижтимоий зарурий меҳнатни ҳисобга олади. Ижтимоий нафлилик товарларнинг бошқа товарларга айирбошланиш қобилиятига эга бўлганлиги учунгина ўзининг яратувчисини қизиқтиради. Товарнинг айирбошланувчанлик хусусияти алмашув қиймати номини олади. Товарларни сотишда уларнинг нарх кўрсаткичи алмашув қийматини яққол кўрсатади. Инсон меҳнати билан яратилмаган кўплаб неъматлар масалан, булоқ сувлари, ёввойи дарахт мевалари маълум нафлиликка эга бўлади. Лекин улар ҳар доим ҳам товар бўлавермайди. Масалан, бу неъматлар ўша жойнинг ўзидан олиниб, истеъмолчи томонидан истеъмол қилинса товар ҳисобланмайди. Неъматлар товар бўлиши учун, улар айирбошлашга мўлжалланган, маълум меҳнат сарфланган, бозорга сотишга чиқарилган бўлиши зарур.
Шунга кўра, товар маҳсулотдан фарқланади. Товар, энг аввало, ўз истеъмоли учун эмас, балки бошқаларнинг истеъмоли учун бозорга сотиш мақсадида тайёрланадиган маҳсулотдир. Товарнинг натурал–буюм ва ижтимоий–иқтисодий томонлари, хусусиятлари ана шундан келиб чиқади.
Товарнинг алмашув қиймати – бу бирор турдаги нафлиликнинг бошқа турдаги нафлиликка айирбош қилинадиган миқдорий нисбатидир. Масалан, битта болта 20 кг донга айирбош қилинади. Айирбош қилинадиган товарларнинг бу миқдорий нисбатида уларнинг алмашув қиймати ифодаланади.
Алмашув қиймати нимага асосланади? Қийматнинг меҳнат назарияси тарафдорлари1 ҳисоблайдики, товарлар қийматининг умумий асоси – бу меҳнат, шу сабабли улар маълум миқдорларда бир-бирига тенглаштирилади. Уларнинг фикрича товарларнинг табиий хусусиятларидан бирортаси – оғирлиги, ҳажми, шакли ва шу кабилар умумий асос бўла олмайди, фақат меҳнат сарфлари шундай асос ҳисобланади. Алмашишнинг зарур шарти айирбош-ланадиган товарларнинг турлича нафлилиги ҳисобланади, лекин ҳар хил товарларнинг нафлилиги сифат жиҳатидан турлича бўлиб, улар миқдорий ўлчамга эга эмас. Миқдор жиҳатдан бараварлаштириш эса, ҳамма сифат жиҳатидан умумий, ягона бирон-бир нарса бўлишини тақозо этади, бундай умумий нарса уларни яратиш учун сарфланган меҳнатдир.
Бу ўринда сўз меҳнатнинг муайян, аниқ турлари тўғрисида бормайди. Бу турлар бир-биридан сифат жиҳатдан фарқ қилади, бу эса аниқ истеъмол қийматларининг хусусиятларини келтириб чиқаради. Товарлар ўлчовдош бўлишининг боиси шуки, буларнинг ҳаммаси умуман инсон меҳнати маҳсулидир, яъни инсон кучи, мияси, мушаги, асаблари ва ҳоказолари сарфнинг маҳсулидир. Демак, умуман инсон меҳнати маҳсули сифатида товарлар бир хил ва ўлчовдошдир. Товарда мужассамлашган ижтимоий меҳнат унинг қийматини ташқил қилади. Бу қиймат товар айирбошлаганда кўринади, шунинг учун алмашув қиймати (яъни истеъмол қийматларини айирбошлаш нисбати) қиймат шакли бўлиб, унинг ички мазмунини ташкил этади. Бу ҳолат Л.М.Куликов томонидан қиймат ва алмашув қийматини товарнинг алоҳида асосий хусусиятлари сифатида ажратилиб кўрсатилишида намоён бўлади. «Қиймат – бу товар ишлаб чиқариш ва уни сотиш (кўпинча қисқача қилиб «ишлаб чиқариш харажатлари» деб атайдилар) қанчага тушганлиги ифодасидир. Товарни айирбошлаганда (сотилганда) ишлаб чиқарувчи (сотувчи), табиийки, ўз харажатларини қоплашни истайди, бироқ бозорда бошқача нисбатлар таркиб топиши мумкин. Энди уларни бошқа кўрсаткич – алмашув қиймати ифодалайди. Бу бир товар бошқасига айирбошланадиган миқдорий нисбатдир».4 Товарнинг ўзи эса икки томон - нафлилик ва қийматнинг узвий бирлигидан иборатдир.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, Л.Куликов томонидан қийматга берилган юқоридаги таъриф баъзи ҳолларда иқтисодчилар томонидан йўл қўйиладиган янглиш фикрлардан ҳам ҳоли эмас. Яъни, қийматнинг ишлаб чиқариш харажатлари билан айнийлаштирилишини у томонидан йўл қўйилган хатолик деб ҳисоблаймиз (ишлаб чиқариш харажатлари қийматнинг бир қисми бўлиб, миқдор жиҳатидан ундан камдир. Ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида кейинги бобларда тўхталамиз).
Товар қийматининг миқдори, ижтимоий-зарурий вақт деб аталадиган иш вақти билан ҳисобланади. Ижтимоий зарурий иш вақти муайян ижтимоий нормал ишлаб чиқариш шароитида ва муайян жамиятдаги меҳнат малакаси ва жадаллашуви даражаси ўртача бўлган шароитда бирон бир товарни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иш вақтидир. Товар қийматининг миқдорини ҳисоблашда меҳнатнинг оддий ва мураккаб, малакали ва малакасиз, ақлий ёки жисмоний турлари ҳисобга олинади. Қийматни ҳисоблашда нисбатан мураккаб меҳнат кўпайтирилган ёки даражага кўтарилган оддий меҳнат сифатида ҳисобга олинади, шу сабабли оз миқдордаги мураккаб меҳнат кўп миқдордаги оддий меҳнатга тенглаштирилади.
Товарнинг икки хил хусусиятга эга бўлишига сабаб товар ишлаб чиқарувчи меҳнати табиатининг икки томонламалигидадир. Бир томондан, бу – муайян турдаги аниқ меҳнатдир. Шунинг учун, истеъмол қийматни яратган меҳнат аниқ меҳнат деб ном олган (2-чизма).

Аниқ меҳнат



Абстракт меҳнат

Меҳнат


Ижтимоий нафлилиги

Ижтимоий зарурий нафлилик





Товар


Талабга мос миқдордаги товар





Ижтимоий қиймати



Ижтимоий зарурий меҳнат





Download 247 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish