Iv-боб. Тижорат банклари пассив операциялари ва уларнинг таркиби


-жадвал. Банкларнинг минимал устав капитали



Download 479 Kb.
bet5/14
Sana26.06.2022
Hajmi479 Kb.
#706090
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
4. IV боб. Пассив

10-жадвал.
Банкларнинг минимал устав капитали.1

Йиллар

Тижорат банклари учун

Чет эл кам иштирокида очилаётган банклар учун

Хусусий банклар учун

1 январь 1998

1,5 млн.
АҚШ дол. экв.

5 млн. АҚШ дол. экв.

0,3 млн АҚШ дол. экв.

1 январь 1999

2,0

5,0

0,3

1 январь 2000

2,5

5,0

0,3

1 январь 2002

2,5

5,0

1,25

1 январь 2005

5,0

5,0

2,5

1 январь 2008

5,0 млн.Евро экв.

5,0 млн.Евро экв.

2,5 млн.Евро экв.

1 январь 2011

10 млн.Евро экв.

10 млн.Евро экв.

5,0 млн.Евро экв.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6 апрель 2010 йилдаги «Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестицион фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан банкларнинг капиталлашув жараёнига катта эътибор берилмоқда. Қарорга асосан тижорат банклари устав фондининг минимал миқдорини ўстириб бориб, унинг миқдорини 1 январ 2011 йилга:



  • тижорат банклари учун – 10 млн. Евро эквивалентида сўмга;

  • хусусий банклар учун – 5 млн. Евро эквивалентида сўмга етказиш кўзда тутилган эди2.

Банк акционерлик капиталининг таркиби хилма-хилдир.
Акционерлик капитали (equity capital) қуйидагилардан иборат:
а) оддий акциялар;
б) имтиёзли акциялар;
в) ортиқча капитал;
г) тақсимланмаган фойда.
Оддий акциялар бу банк капиталида қатнашаётганлик тўғрисида гувоҳлик берувчи ва дивиденд шаклида даромад келтирувчи қимматбаҳо қоғоздир. Бундай акциялар муддатсиз бўлади, яъни банк ўз фаолиятини тўхтатиб қўймагунича акциялар муомолада бўлади. Оддий акциялар ўз эгасига акционерлик мажлисида овоз бериш ҳуқуқини беради. Дивидендлар миқдори олдиндан муайян белгиланмаган даромадига боғлиқ.
Имтиёзли акция эгалари оддий акция эгаларига қараганда маълум устиворликларга эга: банкнинг оладиган даромади миқдоридан қатъий назар имтиёзли акциялар дивиденди олдиндан қатъий белгиланган бўлади; акциядорлар ҳуқуқи банк банкротга учраганда устиворликка эга.
Банк имтиёзли акцияларининг қуйидаги турлари мавжуд:
- муддатсиз (perpetual), яъни ўз қоплаш муддатига эга бўлмаган ва эгаси томонидан банкка сотиб олинишини талаб қила олиш мумкин бўлмаган имтиёзли акция;
- конвертирланадиган (convertible), яъни маълум келишилган муддатдан сўнг муайян миқдордаги оддий акцияларга алмаштирилиши кўзда тутилган имтиёзли акциялар;
- чекланган муддатли (limited-life) олдиндан эълон қилинган санада банк томонидан сотиб олинадиган имтиёзли акциялар.
Банк капиталида имтиёзли акциялар суммаси оддий акцияларнинг суммасига нисбатан жуда кичик бўлади.
Оддий ва имтиёзли акциялар эмиссияси миқдори ҳар йили акционерлар умумий йиғилишида белгтлаб олинади.
Ортиқча капитал (surplus capital) бу оддий ва имтиёзли акцияларнинг сотиш курси билан номинал баҳоси ўртасидаги фарқ ҳисобига ҳосил қилинган капиталдир. Баъзи ҳолларда ортиқча капиталнинг суммаси акцияларнинг номинал қийматидан ошиб кетиши мумкин.
Тақсимланмаган фойда (undivided profits) бу банк ихтиёрида қоладиган даромад суммаси. Йил (чорак) охирида банкнинг барча результатив счётларидаги суммалар фойда ва зарарлар счётига пул ўтказилади, сўнгра умумий йиғилган сумманинг маълум бир қисми солиққа, маълум бир қисми акциядорлар учун дивидендга, маълум бир қисми турли хилдаги резервларга ўтказилади ва қолган қолдиқ сумма эса тақсимланмаган фойдани ташкил қилади. Тақсимланмаган фойда банк раҳбарияти ва умумий акциядорлар мажлиси томонидан бошқарилади.
Банк капиталига унинг турли хилдаги резервлар ҳам киради. Уларнинг жумласига:
а) кутилмаган ҳодисалар учун резерв;
б) дивиденд тўлаш учун резерв;
в) қопланмаган кредитлар ёки лизинг операциялар бўйича йўқотишларни қоплаш учун резерв.
Кредит бўйича йўқотишлар резерви банк учун ўта муҳимдир, чунки у қарзлар тўланмаганда банкнинг жорий фаолиятида содир бўлиши мумкин бўлган узилишларнинг олдини олишга имкон яратади. Ушбу резервга ўтказилган маблағлар солиққа тортилмайди, шунинг учун ҳам банклар мазкур резервга кўпроқ маблағларни ўтказишга ҳаракат қиладилар. Бироқ банкларни назорат қилувчи органлар ушбу резерв суммасини чеклашга ҳаракат қиладилар. Масалан: илгари АҚШда 6 йил ичида йўқотилган суммаларнинг ўртачасини ёки берилган кредит умумий қийматнинг маълум фоизини (0,6%) резервга ҳисоблаш рухсат берилган эди. Ҳозирги кунда эса фақат бир йил мобайнида ҳақиқатда ҳам юз берган умидсиз қарзлар суммасинигина резервга ўтказиш рухсат берилган. Банкнинг ишончлилиги аввалом бор унинг молиявий ҳолати билан белгиланади. Унинг капиталининг етарлилиги, активларининг сифати, баланс ликвидлилиги, фаолияти ва бошқарувининг самарадорлиги билан белгиланади.
Банк капитали банкнинг узоқ вақт самарали ва барқарор фаолият кўрсатишининг асосий омили ҳисобланади. Чунки:
Биринчидан, капитал «Қора кун» учун асосий ресурс ҳисобланади, банк жорий йўқотишларини капитал ҳисобидан қоплаш йўли билан юзага келган муаммоларни ҳал қилиш, банкни банкротликдан сақлаб қолиши мумкин.
Иккинчидан, капитал банк ўз фаолиятини кенг қамровли олиб бориб маблағларни жалб қилиш ресурс базасини ташкил қилгунча унинг фаолиятини асосий манбаси ҳисобланади.
Учинчидан, банк капитали банк фаолиятининг кўрсаткичи бўлиб банкнинг обрўсини ошириш, мижозларнинг унга ишончини мустаҳкамлайди.
Тўртинчидан, капитал банкнинг ташкилий жиҳатдан ўсишига, янги хизматлар кўрсатишга имкон берувчи манба шаклида намоён бўлади.
Банк капитали ва унинг ўлчами банк ресурслари таркибида катта аҳамиятга эга. Банк капиталининг банк ресурсларида тутган ўрнини очиш учун унинг қуйидаги функцияларини кўриб ўтамиз:

  1. Банк капитали бошқарувчи томонидан юзага келган муаммолар ҳал қилингунча жорий харажатларни қоплайди.

  2. Банк капитали бошқа етарлича депозитлар жалб қилингунча уни тузиш, ташкилий ишларни йўлга қўйиш ва фаолият кўрсатиш учун зарурий маблағлар билан таъминлайди.

  3. Банк капитали мижозларнинг банкка бўлган ишончини оширади, қўллаб-қувватлайди ва кредиторларни банкнинг молиявий кучига ишонишга ундайди. Банк капитали етарли даражада катта бўлиши керак ва ҳаттоки иқтисод инқирозга юз тутган вақтда ҳам у мижозларнинг кредитга бўлган талабини қондириши керак.

4. Банк капитали банкнинг ташкилий ўсишини ва янги хизмат турлари ишлаб чиқишни таъминлаши керак.
Банк капитали банкнинг узоқ муддатдаги келажагини, ҳаётийлигини ва ўсишини маромга келтириб турувчи регулятор ҳисобланади. Жуда тез кенгаяётган банк, яъни кредит ва депозитларнинг суммаси шиддат билан ўсаётган банк, бозордан шунга жавоб сигналлари олишни бошлайди. Бу акс таъсир банк томонидан кенгайиш суръатларини секинлаштириш ёки қўшимча капитал жалб қилиши кераклигини билдиради.
Банк капитали банк фаолиятини бир текис таъминлаб туриши учун доимо тўлдириб туриши керак ва нафақат акциялар ҳисобидан, балки бошқа манбалар ҳисобидан ҳам. Ўз капиталининг табиатини билиш учун эса унинг шаклланиш манбаларини ҳам яхши билиш катта аҳамиятга эга. Ундан ташқари банкнинг ўз капитали - бу банк томонидан актив операцияларнинг оширишнинг асосидир. Шу сабабли ҳар бир банк учун уни ошириш йўларини топиш биринчи даражали масалалардан биридир. Манба сифатида ўтган йилдан қолган тақсимланмаган фойда, банк заҳиралари, қўшимча қимматли қоғозларни жойлаштириш ёки янги пайчиларни жалб қилишни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Халқаро Базель қўмитасининг андазаларига эътиборан банкнинг жами капитали асосий ва қўшимча капиталга ажратилади.
Асосий капитал таркибига қуйидаги элементлар киритилади:

  1. Устав капиталининг тўланган қисми (оддий акциялар қиймати);

  2. Муддатсиз некумулятив имтиёзли акциялар;

  3. Эмиссион даромад;

  4. Соф фойда ҳисобидан шакллантирилган захира суммаси;

  5. Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси.

Қўшимча капитал қуйидаги элементлардан ташкил топади:

  1. Кредитлардан кўрилган зарарларни қоплашга мўлжалланган захиранинг рискка тортилган активлар миқдорининг 1,25 фоизидан ошиб кетмайдиган қисми;

  2. Қайта баҳолаш захираси. Бунда банкка тегишли бино ва иншоатлар ҳамда ернинг қийматини қайта баҳолаш натижасида юзага келадиган захира миқдори тушунилади;

  3. Субординациялашган қарз мажбуриятлари;

  4. Концолодициялашган шўъба корхоналарини ташкил этиш мақсадида йўналтирилган маблағлар.

Регулятив капитал банк фаолиятини тартибга солиш ва иқтисодий меъёрлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоблаш йўли билан аниқланадиган банк капиталидир.
Регулятив капитал I даражали капитал ва II даражали капиталнинг йиғиндасидан иборат.
Регулятив капитал таркибига хавфсиз бўлмаган ва носоғлом банк фаолиятининг юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган шартлар (ташкил қилинадиган жамғармалар/захиралардан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш, қарз мажбуриятларини чиқариш шартлари ва бошқалар) билан чекланган капитал элементлари киритилиши мумкин эмас.
I даражали капитал регулятив капиталнинг 75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим. II даражали капитал миқдори I даражали капитал миқдорининг учдан бир қисмидан ошиб кетса, ошган сумма регулятив капитал таркибига киритилмайди.
I даражали капитал ўз навбатида I даражали асосий капитал ва I даражали қўшимча капитални ўз ичига олади.
I даражали асосий капитал банк регулятив капиталининг 60 фоизидан кам бўлмаслиги ва ўз ичига қуйидагиларни олиши зарур:
а) банкнинг тўлиқ тўланган оддий акциялари;
б) қўшилган капитал — оддий акцияларни биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;
в) тақсимланмаган фойда:
банк балансидаги аввалги йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан шаклланган капитал захиралар ва бошқа захиралар (текинга олинган мулклар (30905) ва бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси (30908) бундан мустасно);
тўланмаган дивиденд суммасидан ташқари ўтган йиллардан қолган тақсимланмаган фойда;
жорий йил зарарлари;
г) озчилик улуш эгаларининг банк йиғма балансига бирлашадиган корхоналардаги улушлари. Бу улуш шўъба корхоналари ҳисобварақлари банк молиявий ҳисоботларида бирлаштирилганда ва банк улуши бундай корхоналар капиталининг 100 фоиздан кам қисмини ташкил қилганда вужудга келади;
д) девальвация захираси.
I даражали қўшимча капитал ўз ичига қуйидагиларни олади:
а) нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар. Бундай акциялар қуйидаги шартларни қаноатлантириши лозим:
муайян сотиб олиш санаси ёки шартларига эга эмас;
эгасининг хоҳишига кўра сотиб олиниши мумкин эмас;
банк акциядорлари умумий йиғилиши қарорига мувофиқ уларга доир дивидендлар тўланмаслиги мумкин;
улар бўйича ўтган даврдаги олинмаган дивидендлар тўланмайди;
банк фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олдиндан олинган рухсати билан ва чиқарилганига 10 йилдан кам бўлмаган акциялар ва сотиб олинадиган суммани капиталнинг ўша тури ёки бошқа ундан юқорироқ турига алмаштиргандан сўнг ёхуд банк капиталининг монандлиги капиталга қўйилган минимал талабдан юқори эканлигини кўрсатгандан сўнг, уларни сотиб олиши мумкин бўлган.
б) қўшилган капитал — имтиёзли акцияларни биринчи марта жойлаштирилишида уларнинг номинал нархидан юқори тўланган сумма;
в) I даражали қўшимча капиталга қўшилиш шартларига жавоб берувчи шўъба корхоналарнинг иштирок этиш улуши (шўъба корхоналари томонидан чиқарилган ва учинчи шахслар ихтиёрида бўлган капиталга тенглаштирилган воситалар).
Дивиденд ставкалари ўзгариб турувчи имтиёзли акциялар I даражали капитал ҳисоб-китобига киритилмайди.
II даражали капитал қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) жорий йилдаги соф фойдаси, банкнинг оралиқ молиявий ҳисоботи аудиторлик текширувидан ўтган бўлса — тасдиқланган молиявий натижаларидан кўп бўлмаган миқдорда, акс ҳолда банк ҳисоботидаги соф фойданинг 50 фоизи;
б) чегирмалардан сўнг таваккалчиликни ҳисобга олган ҳолдаги активлар суммасининг 1,25 фоизидан юқори бўлмаган миқдордаги стандарт кредитларга (активлар) яратиладиган захиралар;
в) чегирмалардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаган миқдорда аралаш турдаги мажбуриятлар (акциядорлик ва қарз капитали хусусиятларига эга бўлган воситалар). Аралаш турдаги мажбуриятлар, шунингдек I даражали капиталга киритилмаган имтиёзли акциялар, агар улар қуйидаги шартларга жавоб берса, II даражали капиталга киритилади:
тўлиқ тўланган;
гаров билан таъминланмаган;
банк тугатилганда уларга доир талаблар банк депозиторлари ва банк бошқа кредиторлари талаблари бажарилгандан сўнг қондириладиган;
акция эгасининг ташаббуси билан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан берилган розилигисиз тўланиши мумкин бўлмаган;
банкнинг барча захираларини қоплаши ва банкни тўловга қобилиятсиз деб эълон қилиш ҳуқуқини бермайдиган;
агар банк охирги 3 та чорак мобайнида фойда олмаган бўлса ёхуд оддий ёки имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар (фоизлар) тўламаслик тўғрисидаги қарор қабул қилишда ушбу мажбуриятларга доир дивидендлар (фоизлар)ни тўлаш муддати эмитент хоҳишига кўра кечиктирилиши мумкин бўлган акциялар;
г) субординар қарз, бу банкнинг қарз мажбуриятлари шакли бўлиб, банк капиталини аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблардан сўнг I даражали капиталнинг учдан бир қисмидан ошмаслиги керак. II даражали капиталга кирувчи субординар қарз суммаси тўлаш муддати етиб келгунга қадар охирги 5 йил давомида йилига 20 фоизга камайиб бориши шарт. II даражали капитал таркибига кирувчи субординар қарз қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
гаров таъминотига эга бўлмаслиги;
банк тугатилаётганда ушбу мажбуриятлар бўйича талаблар депозиторлар ва банкнинг бошқа кредиторлари талаблари қондирилганидан сўнг амалга оширилиши;
бошланғич тўлов муддати 5 йилдан кейин бўлиши;
муддатидан аввал Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг рухсати билан қайтарилиши.
д) активларнинг бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммасининг 45 фоизи миқдори.
Капиталдан чегирмалар капитал монандлиги коэффициентлари ҳисоблангунга қадар I даражали капиталдан чегирилади.
I даражали капитални ҳисоблаб чиқаришда I даражали асосий капитал ва I даражали қўшимча капитал йиғиндисидан қуйидагилар чегирилади:
номоддий активлар;
бирлашмаган хўжалик юритувчи субъектлар капиталига барча инвестициялар суммаси, шу жумладан бундай хўжалик юритувчи субъектлар капиталини ташкил қилувчи қарз мажбуриятлари;
бошқа банкларнинг капиталига қилинган инвестициялар.
Банк капиталини жалб қилиш банкнинг юритаётган сиёсатига кўра ички ва ташқи манбалардан шакллантирилиши мумкин.
Ички имкониятлар ҳисобидан капитални жалб қилиш, банк капиталининг асосий манбаи бўлиб ҳар доим акционерларга тўланмаган ва банкда тақсимланмаган ҳолда қолдирилган фойда хизмат қилган. Капитални жалб қилишнинг афзал томони шундан иборатки, банк капитални шакллантириш жараёнида очиқ бозордан мустақил бўлади ва шу билан бирга қарзларни жойлаштириш бўйича харажатлардан ҳоли бўлади. Ички имкониятлардан фойдаланиб капитални ошириш нафақат мавжуд акционерларнинг жамият устидан бўлган назоратини сусайтирмайди, балки акцияларга ҳисобланган дивидендлар ҳам камаймайди. Масалан, банк капитални кўпайтириш йўли сифатида акция чиқаришни танлади, акцияларнинг бир қисми янги акционерларга сотилди ва бу эса мазкур акционерлар кейинчалик жамиятнинг келажакдаги маьлум фойда қисмига ва унинг сиёсатига аралашишга, ҳал қилишда қатнашишга ҳуқуқни қўлга киритишини англатади.
Қўшимча капиталга бўлган эҳтиёжни қондиришда фойданинг ўсишига таянишга эьтибор жорий фойданинг қайси қисми тақсимланмаган ҳолда қолиши ва қайси қисми акционерларга дивиденд кўринишида тарқатилишининг ечимига қаратилишини билдиради, яьни дивидендлар улуши аниқланадиган, ушлаб қолинган фойда қисмини аниқланиши зарур. Ушланган фойда катталиги банкни бошқаришда катта аҳамиятга эга. Жуда паст даражада ўрнатилган катталик (яьни дивидендларнинг улуши катта бўлганда) у банк капитали ички манбаларининг секин ўсишига олиб келади. Шу билан бирга у банкнинг банкротлик эҳтимолини оширади ва даромад келтирувчи банк активларининг ўсишини чегаралайди. Ушланган фойданинг камлиги эса (яъни дивидендларнинг улуши кичик бўлганда) акционерларга тўланадиган дивидендларнинг камайиб кетишига олиб келади. Бу эса банк акцияларининг қиймати камайиб кетишига олиб келиши мумкин. Банк акцияларининг юқори бозор қийматини таъминловчи сиёсат банкнинг оптимал дивиденд сиёсати ҳисобланади. Агар банк акцияларининг даромадлилиги хатарлилик даражаси тенг бўлган бошқа инвестициялардан келган даромадга тенг бўлса, банкка янги акционерлар жалб қилиниши ва эскилари эса келажакда ҳам банк акцияларининг ушловчиси бўлиб қолиши мумкин. Банк учун катта аҳамиятга молик бўлган масала - бу банк томонидан стабил дивиденд сиёсатини олиб борилишидир. Агар банк дивидендлари ҳеч бўлмаса эски даражада сақланса ҳам, у инвесторларнинг акцияларга ишончли даромад манбаи сифатида қарашга ва акцияларни сотиб олишга ундовчи восита бўлиб хизмат қилади. Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, банк акциялари бўйича дивидендларнинг камайиши ҳақида эьлон қилиниши уларнинг бозор баҳоси тушиб кетишига сабаб бўлади. Бу нафақат мавжуд акционерларнинг хайратланишига сабаб бўлади, балки бўлиши мумкин бўлган акционерларни ўз фикридан қайтишига ҳам олиб келиши мумкин ва охир оқибатда қўшимча капитал тўплашга халақит бериши мумкин.
Капитал жалб қилишнинг ташқи манбалари. Тижорат банклари фаолияти давомида капитални жалб қилишнинг ташқи манбаларидан ҳам фойдаланишга зарурият туғилади. Капиталнинг ташки манбаларига қуйидагилар киради:

  1. Оддий акцияларни сотиш;

  2. Имтиёзли акцияларни сотиш;

  3. Ўзаро муддатли қарз мажбуриятларини чиқариш;

  4. Активларни сотиш;

  5. Асосий фондларнинг айрим турларини ижарага олиш, масалан, банкка тегишли биноларни.

Банк қайси бир йўлни танлаши кўпгина омиллар таьсири остида шаклланади, шулардан бири бу акционерларнинг даромадига таъсир қилишидир. Ундан ташқари бу масалани ҳал қилишда банкнинг хатарга берилувчанлиги, банк назоратига таъсири, актив ва мажбуриятлар бозорининг аҳволи ҳам маълум миқдорда рол ўйнайди.
Умуман олганда оддий акцияларнинг эмиссияси капитални жалб қилишнинг ташқи манбалари ичида оддий акцияларни жойлаштириш харажатларининг катталиги ва акционерлар даромадларининг қарз мажбуриятлари эгаларига нисбатан тутган ўрни билан боғлиқ хатарлари билан ажралиб туради. Чиқарилган акциялар банк ишлатиши мумкин бўлган қарзлар улушини камайтиради ва шу билан бирга банк томонидан келгусида қўшимча маблағ жалб қилиш имкониятини кенгайтиради.
Имтиёзли акцияларнинг сотилиши оддий акцияларнинг сотилишига ўхшаб харажатни кўп талаб қилувчи манбалардан ҳисобланади. Имтиёзли акциялар эгалари оддий акция эгаларига нисбатан банк фойдасига бирламчи ҳуқуққа эга бўлганликлари сабабли имтиёзли акциялар чиқарилгандан сўнг оддий акциялар бўйича дивидендлар камайиб кетишини кутиш мумкин. Имтиёзли акциялар ҳам оддий акциялар каби банкнинг келажакда қарз олиш имкониятини оширади.
Субординациялашган қарз қоғозларининг банк учун афзаллиги шундаки, улар қарз мажбуриятлари улушининг ва битта акцияга тўғри келадиган фойданинг ошишига олиб келади, қачонки мазкур қарзлардан фойдаланиш оқибатида келадиган даромад унга тўланадиган харажатлардан юқори бўлса. Ундан ташқари мазкур қарз мажбуриятларидан капитал тўлдириш, ошириш манбаи сифатида қўлланиладиган давлатларда қарз бўйича фоиз тўловлари солиқ тўланадиган базани камайтиради. Яна бир нарсани кўрсатиб ўтиш лозимки, бу қарз тури ҳам бошқа қарзлар каби банкротлик хатарини оширади.
Ўз фаолиятини бир маромда ушлаб туришда ва капитални бошқаришда банклар ўз асосий воситаларини, масалан, банк жойлашган бинони сотади ва уни янги бино эгасидан ижарага олади. Одатда бу операция банкка катта ҳажмдаги маблағ олиб келишига ва ўз капиталининг сезиларли ошишига, банкнинг капитал позицияси кучайишига олиб келади. Бу каби операциялар инфляция ва иқтисодий ўсиш суръати банк балансида акс эттирилган мол-мулкнинг жорий қийматининг унинг бошланғич қийматига нисбатан ўзгаришидан юқорироқ бўлган даврларда қўлланилганда катта самара берган.
Агар амалдаги қонун ва қоидалар бўйича банк мулкининг эскириш меьёри қанчалик катта бўлса, банк учун мазкур операцияни амалга ошириш учун манфаатдорлик шунчалик катта бўлади.
Шундай қилиб, тижорат банклари капиталининг моҳиятини тўғри ифодалаш ва уни ташкил қилишда унга таъсир қилувчи омилларни тўғри аниқлаш банк фаолиятининг самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда иқтисодиёт тармоқларининг пул маблағларига бўлган эҳтиёжларини тўла-тўкис қондириш учун тижорат банкларининг ўзлари етарли маблағларга эга бўлиши учун, уларнинг капиталининг салмоғи йилдан йилга ошиб бориши лозим.
Хулоса қилиб айтганда, банк капитали салмоғи ва унинг миқдорини ошиб бориши банк ресурслари ҳамда унинг фаолияти барқарорлигини таъминлашга асос бўлади.



Download 479 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish