Iv боб. Пул бозори


Пул бозори иштирокчилари. Давлат, тижорат банклари, корхоналар ва бошқалар пул бозори иштирокчиси сифатида



Download 44,02 Kb.
bet5/8
Sana01.01.2023
Hajmi44,02 Kb.
#897327
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
IV БОБ- Пул бозори

4.2.Пул бозори иштирокчилари. Давлат, тижорат банклари, корхоналар ва бошқалар пул бозори иштирокчиси сифатида
Ҳозирги пайтда жаҳон иқтисодий амалиётида пулга бўлган талабни тартибга солишнинг назарий ва амалий масалалари тўғрисида турли хил назариялар мавжуд бўлиб, улар ўз мазмунига кўра бир-биридан фарқ қилувчи турли оқимларни ташкил этади. Ана шу оқимлар мажмуида монетаризм ва кейнсчилик оқимини ушбу соҳадаги энг йирик ва энг етакчи ғоявий йўналиш сифатида ажратиб кўрсатиш мумкин. Шу сабабли, пулга бўлган талаб ва пул таклифининг назарий асосини кейнсчилик ва монетаризмнинг асосий назарий концепциялари ҳамда бу борадаги илмий тадқиқотлар ташкил этади.
Пул бозори иштирокчиларини қимматли қоғозларни сотувчилар ва сотиб олувчилар каби иштирокчиларга бўлишнинг иложи йўқ. Сабаби иштирокчиларнинг асосий қисми иккала вазифани ҳам бажаради. Мисол учун, банклар йирик миқдорда депозит сертификатларини эмиссия қилиш орқали маблағларни жалб қилиши ҳамда корхоналарга қисқа муддатли кредитларни ҳам бериши мумкин. Пул бозори иштирокчилари ва уларнинг пул бозоридаги ўрнига атрофлича тўхталиб ўтамиз. Халқаро амалиётга кўра, Молия вазирликларининг асосий вазифаларидан бири Марказий банк билан ҳамкорликда давлатнинг монетар сиёсатини барқарорлаштириш ҳамда бюджет дефицитини қоплаш ҳисобланади. Бу вазифани амалга ошириш учун улар қисқа муддатли қимматли қоғозлар (хазина мажбуриятлари)ни эмиссия қилади ва жойлаштирилган қимматли қоғозлар ҳисобига жалб қилинган маблағлар тегишли мақсадларда ишлатилади. Қимматли қоғозларни сўндириш вақти келганида эса давлат бюджети маблағлари ҳисобидан улар қопланади.
Банклараро пул бозори - электрон биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали миллий ва хорижий валютада пул маблағларини қисқа муддатга (1 йилгача) жойлаштириш ва/ёки жалб қилиш операцияларини (бундан буён матнда пул бозоридаги операциялар деб юритилади) амалга ошириш тизими;
Валюта биржаси - чет эл валютаси, давлат қимматли қоғозлари, молиявий ҳосила инструментлари (деривативлар) олди-сотдиси ҳамда улар билан боғлиқ бошқа биржа битимлари бўйича биржа савдоларини, шунингдек банклараро пул бозорини ҳамда Марказий банкнинг тижорат банклари билан амалга ошириладиган кредит ва депозит аукционларини ташкил этувчи юридик шахс;

Download 44,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish