23 мавзу. Молиявий воситачилар Молиявий воситачиларнинг умумий таркиби. Банклар. Уларнинг асосий функциялари. Банкларнинг турлари. Универсал банклар ва тижорат банклари. Ихтисослаштирилган банклар. Бошқа депозит-жамғарма ташкилотлари. Жамғарма банклари, ссуда-жамғарма ассоциациялари ва кредит уюшмалари. Суғурта компаниялари. Уларнинг асосий функциялари. Суғурта полислари. Суғурта турлари. Суғурта мукофотлари. Пенсия фондлари. Пенсияни режалаштириш дастурлари. Пенсия дастурларининг турлари. Ўзаро фондлар. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Ўзаро фондларнинг икки асосий тури. Инвестицион банклар ва уларнинг асосий вазифалари. Андеррайтинг ва қимматли қоғозларга обуна бўлиш. Венчур компанияларга капитал тикадиган фирмалар ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Активларни бошқарувчи фирмалар. Ахборот хизматларини тақдим этувчи фирмалар.
24 мавзу. Молиявий оқимлар Молиявий оқим таърифи. Молиявий тизимда молиявий оқимларнинг тутган ўрни. Ортиқ маблағга эга бўлган субъектлар. Ресурслари дефицит бўлган субъектлар. Уларнинг ўзаро алоқалари. Молиявий бозорлар ва молиявий воситачиларнинг молиявий оқимда тутган ўрни. Молиявий оқимларни бошқариш. Молиявий оқимнинг ҳажмига таъсир этувчи омиллар. Сифат мазмунига кўра молиявий оқимларнинг бир-биридан фарқланиши. Молиявий оқимларни бошқаришнинг функциялари. Молиявий оқимларнинг самарадорлиги ва уни аниқлаш тартиби.
25 мавзу. Молиявий муассасалар Давлат молиявий муассасалари. Нодавлат молиявий муассасалар. Марказий банклар ва уларнинг асосий функциялари. Автономлилик (мустақиллик). Марказий банклар ва тўлов тизими. Ихтисослаш(тирил)ган молиявий воситачилар. Уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва вазифалари. Минтақавий ва бутун дунёвий молиявий ташкилотлар. Турли давлат ҳукуматлари молиявий сиёсатини мувофиқлаштиришнинг зарурлиги. Халқаро ҳисоб-китоблар банки. Жаҳон банки. Халқаро валюта фонди.
26 мавзу. Пулнинг даврий қиймати ва пул оқимларининг дисконтли таҳлили
Мураккаб фоизлар. Бўлажак қийматни ҳисоблаш. Молиявий калькулятор. Турли фоиз ставкалари бўйича реинвестиция қилиш. Қарзни узиш (қайтариш). Пулнинг келтирилган (айлантирилган) қиймати ва дисконтлаш. Пул оқимларини дисконтлаш асосида инвестициялаш. Кўп сонли пул оқимлари. Бир неча пул оқимларининг бўлажак ва келтирилган (айлантирилган) қиймати. Аннуитет ва унинг бўлажак қиймати. Аннуитетнинг келтирилган (айлантирилган) қиймати. Умрбод суғурта шартномаси. Соф келтирилган (айлантирилган) қийматни ҳисоблаш. Инфляция ва пул оқимларини дисконтлаш асосида таҳлил қилиш. Инфляция ва бўлажак қиймат. Инфляция ва инвестицион қарорлар. Солиқлар ва инвестицион қарорлар. Келтирган даромади солиққа тортилмайдиган қимматли қоғозларга инвестиция қилиш.