1
2
3
I.ЎҚУВ ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ОЛИЙ КАСБИЙ
ТАЪЛИМДАГИ ЎРНИ
Ушбу фан талабаларда иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида бошқарув
фаолиятининг ўрни ҳақида ижтимоий-иқтисодий қарашларни қамраб олади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини модернизация қилиш бўйича амалга
оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланишини таъминлашда устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.
Талабаларга ушбу фанни чуқур ўргатишда “Менежмент” фанида
ўрганиладиган мавзулар ва назарий-амалий масалалар муҳим аҳамият касб
этади. “Менежмент” фани менежмент комплексини яратиш ва бошқариш,
бошқаришни режалаштириш, бошқариш самарадорлигининг илмий-назарий,
услубий ва амалий томонларини ўргатади.
Ушбу “Менежмент” фани “Менежмент” (хизматлар соҳаси бўйича) таълим
йўналиши ўқув режаси таркибида модулли тизим асосида комплекс равишда
ўрганилишини назарда тутади.
“Менежмент” фани корхоналар бошқарувининг амалиётда вужудга
келадиган муаммоларини таҳлил қилишда ва уларнинг ечимини топишда,
шунингдек, сабабий боғлиқликда хулосалар ясашда муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу фан фундаментал фанлардан ҳисобланиб, бошқа иқтисодий фанларни
чуқур ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади.
II. ЎҚУВ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАСИ
“Менежмент” фанини ўқитишнинг мақсади - келгусида юқори малакали
иқтисодчи-мутахассислар бўлиб етишадиган талабаларда бошқарув асосларини
макро ва микроиқтисодий даражада ўргатиш асосида уларнинг етук ва юқори
малакали мутахассис бўлишларини ҳамда олинган билимлари асосида ўқиш ва
илмий изланишларини давом эттиришларини таъминлаш, йўналиш профилига
мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси - бошқарув тизимида бошқаришнинг усул ва
услубларини ўрганиш ва такомиллаштириш, менежментнинг ривожланиш
тарихи ва ҳозирги ҳолати, менежмент технологияларини қўллаш, ташкилотлар
ва уларни бошқаришни, замонавий менежерга қўйиладиган талаблар, меҳнат
жамоаларини самарали бошқариш, бошқарув меҳнатини ташкил қилиш
юзасидан тасаввур ва билим шакллантирилиши, кўникмалар орттирилишини
таъминлашдан иборат.
Ҳар бир мавзу якунида таълим технологиялари келтирилган ва уларни
қўллаш юзасидан аниқ тавсиялар мазкур фандан ишлаб чиқилган модулли фан
дастури замин бўлиб хизмат қилади..
Фанни чуқур ўзлаштиришда,
талаба:
4
– менежментнинг ривожланиш тарихи ва замонавий консепциялари;
– менежментнинг илмий ёндашувлари ва тамойиллари;
– менежернинг услуби ва имиджи;
– ишга доир этика ва этикет;
– бошқарув меҳнатининг таърифи, хусусиятлари ва турлари;
– бошқарув меҳнатини илмий ташкил этиш;
– менежер фаолиятини режалаштириш ва ташкил этишни;
– меҳнат жамоаларида ходимларни бошқариш;
–ташкилотлар ривожланишидаги замонавий тенденциялар ҳақида
Do'stlaringiz bilan baham: |