I.Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни



Download 1,61 Mb.
bet1/7
Sana18.04.2022
Hajmi1,61 Mb.
#559561
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3.20.-Тиббий-радиология








I.Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни
Ушбу фан дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. Ушбу дастур асосида замонавий педагогик технологияларни ўқитиш жараёнига тадбиқ этиб, талабани назарий маълумотидан бошланғич амалий кўникмаларни фантомларда бажаришга ўргатиб ва орттирилган кўникмаларни замонавий тиббий технологиялар орқали клиник амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда мустақил равишда беморларни ташхислаш ва қабул қилишга замин яратиб беради. Дастурнинг мақсад ва вазифаларини ечими якунида талаба горизонтал ва вертикал интеграция жараёнларида олган билим ва амалий кўникмаларни клиник уйғунлаштириб, етук, рақобатбардош, мустақил клиник фикрлашга эга бўлган мутахасис шаклланади.
Тиббий радиология фани клиник фанлар туркумига кириб, у барча тиббий бакалавриат таълим йўналишларида ўқитилади. Ушбу дастур тиббий радиология усулларининг физик асослари, радиобиология, турли радиологик усулларда тасвир олиш принциплари, турли аъзо ва тизимлар текширувида нур ташхиси усуллар ўрни, радиологик ташхис асослари ва алгоритми, нур ташхиси тарихи ва ривожланиш, истиқболи масалаларини қамрайди ҳамда бўлғиси умумий амалиёт врачларида нур ташхиси усулларни тўғри танлаш, натижаларни клиник ва бошқа текширувлар билан таққослаш, касалликларни радиологик белгилари аниқлаш ва тўғри ифода этишда замин яратиб беради.


II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси

Тиббий радиология фанни ўқитишдан мақсадумумий амалиёт шифокорини (бакалаврни) нур ташхиси ва нур терапияси усулларини назарий ва амалий асосларига ўргатиш, шу жумладан рентгенологик усуллар, сонография, компьютер томография, магнит-резонанс томография ва радионуклид усулларга кўрсатма ва карши кўрсатма хакида маълумот бериш.


Фанни вазифаси:

  • нур ташхиси ва терапияси хакида тушунча бериш;

  • нур билан текширишга ва даволашга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмаларни белгилаш;

  • ҳар бир нур усулларини афзаллик ва чекланиш томонларини билиш;

  • нур усулларини тўғри ва оптимал танлаш, кенг таркалган таянч-харакат тизими, ўпка, юрак ва қон-томирлар, овқат хазм қилиш аъзолари, асаб, эндокрин патологик синдромларини нур усуллари ердамида кўра билиш;

  • тиббий тасвир таҳлил қилиш асосларини ўрганиш.

Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйдаги талаблар қўйилади.
соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш.
Талаба:
- турли ахоли гурухларда профилактик флюорографик ва бошқа оммавий текширувларни ташкил қилиш;
- радиолог ёки нур терапевтига бемор йўлланмасини тўлдириш;
- беморни текширувга ёки даволашга тўғри тайерлаш;
- нур ташхиси шифокори билан бирга радиологик текширувларини хажми, кетма-кетлигини аниқлаш (усулларни информативлиги, зарарлиги, нархи ва мавжулигини назарда тутиб);
- мустақил равишда текширувлар тури (тасвирларни), проекциялар, асосий анатомик структурларни рентгенограмма, ангиограмма, компьютер, магнит-резонанс томограмма, сонограмма ва сцинтиграммаларда аниқлаш;
- таянч-харакат тизими, кўкрак қафаси аъзолари, юрак, қон-томир, ошқозон-ичак, жигар, буйрак, асаб ва эндокрин тизимлар кўп учрайдиган касалликларида асосий нур синдром ва симптомларини аниқлаш;
- нур ташхиси шифокори маслахати ёки нур текшириш протоколи ёрдамида турли кенг тарқалган касалликларда структур ва функционал ўзгаришларни туғри баҳолаш;
- нур терапия шифокори билан бирга нур билан даволаш режасини тузиш;
- нур ташхиси шифокори маслахати ердамида беморнинг клиник холатини ва нур терапия натижалари тўғри ифодалашни ҳақида тасаввурга эга бўлиши
- таянч-харакат тизими, нафас аъзолари, юрак-қон томир, хазм қилиш, чиқариш, эндокрин тизимлари нур усуллари билан текшириш учун кўрсатмаларни аниқлаш;
- нур ташхисига йўлланмани расмийлаштириш;
- текшириш усули, проекция ва текширилган анатомик сохани аниқлаш;
- ўпка, юрак, ошқозон-ичак, таянч-харакат тизими, жигар ва ўт йуллари, буйрак ва сийдик чиқариш йуллари, эндокрин ва осаб тизими тасвирларида асосий анатомик структураларни (тузилма ва ориентирлар) аниқлаш;
- кўкрак қафаси, қорин бўшлиғи, ретроперитонеал соҳа, тос, асаб ва таянч-харакат тизими касалликларида асосий нур синдромларини аниқлашни билиши ва улардан фойдалана олиши керак;

  • нур текшириш усулларида олинган натижаларни таҳлил қилиш;

  • суяк бугин тизими касалликлари нур текшириш усуллари натижалари (касаллик тарихидаги маълумотлар) асосида текшириш алгоритмини тузиш;

  • нафас тизими касалликлари нур текшириш усуллари натижалари (касаллик тарихидаги маълумотлар) асосида текшириш алгоритмини тузиш;

  • юрак қон томир тизими касалликлари (касаллик тарихидаги маълумотлар) нур текшириш усуллари натижалари асосида текшириш алгоритмини тузиш;

  • овқат хазм килиш тизими касалликлари нур текшириш усуллари натижалари (касаллик тарихидаги маълумотлар) асосида текшириш алгоритмини тузиш;

  • текшириш усуллари буйича орган ва системалар учун информативлик алгоритмни тузиш амалий кўникмаларига (шу жумладан клиник амалий кўникмаларига) эга бўлиши керак.


Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish