ЎҚИТУВЧИНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ТАЪЛИМИГА
ИННОВАЦИОН ЁНДОШУВ САМАРАДОРЛИК ОМИЛИ
Аҳмедов Акром Абролович- Жисмоний тарбия ва спорт
мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини
ошириш институти, Ижтимоий фанлар кафедраси
ўқиувчиси
Таянч иборалар: инновацион ёндошув, коммуникативлик, технологик маҳорат, креатив, рефлектив
Опорные понятии: инновационный подход, коммуникативность, технологическое мастерства, креативность, рефлективность
Карор таълим
Ўқитувчи - таълим – тарбия жараёнида махсус маълумот бўйича тайёргарликка эга катта бир авлод ўз соҳаси бўйича ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини қуйи авлодга ўргатувчи ижодкор шахс -мутахассисдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунида:
Педагогик фаолият шуғулланиш ҳуқуқи: “Тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги бўлган ва маънавий- ахлокий фазилатларга эга шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш хуқуқига эга.
Магистратурани тамомлаган шахслар ва дипломли мутахассислар ўз мутахассислиги бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш хуқуқига эга.
Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, педагогик олий маълумотга эга бўлмаган шахсларга кайта тайёрлаш курсларидан ўтгандан кейин таълим ташкилотларида (бундан олий таълим ташкилотлари мустасно) педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.”- деб эътироф этилган.
Жисмоний тарбия ўқитувчиси дарсларда ўқувчиларни жисмоний тайёргарлиги ва интеллектуал жиҳатдан ривожлантириш қонун - қоидаларини мужассамлаштирган ва пировард натижани кафолатлайдиган креатив, рефлектив, педагогик, психологик, технологик жараёнларни жадал ўзлаштириши, такомиллаштиришига ижодий муносабатлари - инновацион ёндошувдир.
Умумий ўрта таълим муассасаларнинг жисмоний тарбия дарсларида ўқувчи - ёшларга жисмоний тарбия ва оммавий спорт тадбирларини, ҳаракатли ўйинлар, гимнастика, спорт, туризм бўйича синфдан ва мактабдан ташқари спорт машғулотларини инновацион, интерфаол шакл,услуб ва воситаларда ўтказилиши ўқувчи – ёшларда бўшанглик, қўрқоқлик, ўз кучига ишонмаслик, дангасалик ва бошқа ахлоқий камчиликлар олдини олади.
Жисмоний тарбия ўқитувчисининг асосий вазифаси: ўқувчи – ёшларни жисмонан тетик, хушчақчақ, меҳнатсевар, жасур, ватанпарвар, ахлоқан пок, маънавиятли баркамол бўлиши учун ўзининг илмий, методик, касбий маҳорати билан замон талаблари асосида таълим - тарбия бериш бир қаторда, болаларни спортга муҳаббатни уйғотиш, ўсиб келаётган авлодда спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини олиб бориш, жисмоний ва маънавий комилликка интилиш муҳимлиги тушунчасини шакллантириш, болаларни салбий таъсирлардан ҳимоя қилишга ва зарарли одатлардан халос этишга доир чора-тадбирлар мажмуини амалга оширади.
Ўқитувчининг коммуникативлиги – ҳамкасблари, ота – оналар, ўқувчилар билан ахборот алмашинувидаги дўстона муносабатлари, мунозара фаолиятларидаги нутқи ва технологик маҳорати, жисмоний тарбия таълими жараёнларига инновацион ёндошувларга муносабати, юксак даражадаги мулоқот кўникмаларидир.
Ўқитувчининг педагогик, методик маҳоратлари ва техникасини ҳамда касбий фаолиятни ривожланишини инновацион ёндошувларда жадал суратларда амалга ошириши самарадорлик ва сифат кафолатидир.
Ўқитувчи фикрининг равонлиги ва мақсадга мувофиқ йўллай олиши, ўзига хослик, қизиқувчанлик, фаразлар яратиш қобилияти – фантазияси, ўқувчининг қобилияти, лаёқатини ўрганиш ва замонавий баҳолаш методикаларини ўзлаштирган ва дарс жараёнинга татбиқ эта олиши креативлик фаолиятидир. Жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамкасблари ҳамда илғор хорижий тажрибаларни ижодий ўрганиши, амалиётида қўллай олиши ва дарслик ва методик журнал ва адабиётларни мустақил мутолааси орқали узлуксиз билим , кўникма ва малакасини ошириб бориши таълим жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўқитувчининг ўқувчи қалбига йўл топа олиши, ишончига кириши, ишонтира олиши, мустақил фаолият юритиш кўникмасини шакллантириши, коммуникатив мулоқотга киришишидаги маҳорати ҳам креатив, инновацион ёндошувда сифат ва самарадорликни кафолатлайди..
Do'stlaringiz bilan baham: |