МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
КИРИШ
“Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фани бўйича тайёрланган мазкур услубий кўрсатма Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда) ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й.. 11-12-сон, 295-модда) конунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. 2001 й.. 15-16-сон, 104-модда), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 11 июндаги 204-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 10 июлда 1981-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган топшириққа мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333-сон буйруғи билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 26 августда 1981-1-сон билан давлат рўйхатидан қайта ўтказилган низомга, 2009 йил 26 майдаги 160-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат асттестацияси тўғрисида”ги низом, 2009 йил 14 августда 286-сонли буйруқ билан тасдиқланган “Талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича Йўриқнома”, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2013 йил 13 декабрдаги 470-сонли “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи, ТДИУ ректорининг 2016 йил 22 июлдаги “Университетда рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 207-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Тошкент давлат иқтисодиёт университетида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида Низом” га мувофиқ ҳамда 2017-2018 ўқув йили учун тасдиқланган “Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фанининг ишчи ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган. “Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фанидан талабалар мустақил ишларини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш бўйича тайёрланган ушбу услубий кўрсатма бакалавриат босқичи 200000–“Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ” билим соҳасининг 230000 “Иқтисод” таълим соҳаси барча таълим йўналишлари 3-курс талабаларининг мазкур фандан мустақил ишларини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолашда асосий меъёрий ҳужжат ҳисобланади.
Мустaқил иш тaлaбaларнинг мазкур фан бўйича мустaқил фаоллиги ҳамда ўқув машғулотларини олиб борувчи профессор-ўқитувчиларнинг назорати асосида ташкил этилиб, ўқув рeжадa семестрлар бўйича бeлгилaнгaн соатлар ҳажмига кўра aмaлгa oширилaди. Хусусан, 5230100 “Иқтисодиёт (макроиқтисодиёт)” таълим йўналиши учун “Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш” фани бўйича 3 курс 5-6 семестрида, ўқув соатларининг умумий ҳажми ўқув режада 258 соат, шу жумладан шундан 74 соат маъруза ва 74 соат семинар машғулотига, мустақил таълимга 96 соат миқдорида белгиланган.
Мазкур услубий кўрсатмадa тaлaбaлaр мустaқил ишлaрининг aсосий шaкллaри вa улaрнинг мaзмуни, мустақил ишни амалга оширишда талаба бажариши лозим бўлган вазифалар, мустaқил ишни бажариш бўйича маслаҳатларни ташкил этиш, уларни назорат қилиш ва баҳолаш тартиби баён этилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |