Иқтисодий таҳлил ва аудит


-мавзу. Аудиторлик текшируви стратегияси



Download 2,36 Mb.
bet79/143
Sana28.04.2022
Hajmi2,36 Mb.
#586661
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   143
Bog'liq
2 5240331984881849090

9-мавзу. Аудиторлик текшируви стратегияси
9.1. Аудиторлик текширувлар натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш. Аудиторлик ҳисоботи ва хулосаси.
9.2. Аудиторлик ҳисоботининг тузилиши.
9.3. Аудиторлик хулосасининг тузилиши.


Таянч иборалар: аудит натижаларининг умумлаштирилиши, аудиторлик ҳисоботининг мазмуни, аудиторлик ҳисоботининг таркиби, аудиторлик ҳисоботининг тузилиши, аудиторлик ҳисоботнинг такдим этилиши, аудиторлик хулосасининг мохдяти, аудиторлик хулосасининг таркиби, аудиторлик хулосасининг турлари, аудиторлик хулосасини тузиш тартиби, аудиторлик хулосасининг такдим этилиши.


9.1.Аудиторлик текширувлар натижаларини умумлаштириш ва баҳолаш. Аудиторлик ҳисоботи ва хулосаси
Аудиторлик фирмаси ўтказилган текширув натижаси юзасидан мижозга ёзма кўринишдаги ҳисобот тақдим этади. Текширувни ўтказиш жараёнида эса аудиторлик фирмаси оралиқ ҳисоботларни ёзма ёки оғзаки кўринишда раҳбариятга бериши ҳам мумкин. Бу ишчи қоғозлар аудиторлик ҳисоботи деб номланади.«Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот тўғрисидаги аудиторлик хулосаси» номли № 70 АФМС (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 10. 03. 2001 йил № 1016 сон билан рўйхатга олинган) нинг 3 бандига кўра аудиторлик ҳисоботи — хўжалик юритувчи субъект раҳбари, мулкдори, иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилишига тақдим этиладиган, аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартиблардан четга чиқилган ҳоллари, молиявий ҳисоботлардаги қоидабузарликлар тўғрисида батафсил маълумотлар, шунингдек, аудиторлик текширувини ўтказиш натижасида олинган ва аудиторлик хулосасини тузиш учун асос ҳисобланган бошқа ахборотлардан иборат бўлган ҳужжат.
Аудитор ҳисоботидаги маълумотлар мижоз раҳбарияти учун бухгалтерия ҳужжатларида, ички назорат тизимида мавжуд бўлган ва молиявий ҳисоботларда нотўғри маълумотларнинг юзага келишига сабаб бўлувчи камчиликларни ўрганиш имконини беради. Шунингдек, ҳисоботда корхонанинг бухгалтерия ва ички назорат тизимида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий таклифлар ҳам келтирилади.
Аудиторлик ҳисоботида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
а) номи («Аудиторлик ҳисоботи» ёки «Аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи»: иккала ном бир хил кучга эга);
б) адресат номи;
в) кириш қисми;
г) таҳлилий қисм;
д) якуний қисм.
Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир саҳифасига молиявий ҳисоботнинг аудиторлик текширувини амалга оширган аудитор (аудиторлар) имзо чекиши шарт. Аудиторлик ҳисоботи буюртмачининг барча зарурий реквизитлари кўрсатилган ҳолда аудиторлик текшируви буюртмаcлиисига юборилади.
Аудитор мижоз молиявий ҳисоботида муҳим камчиликларни юзага келтириши мумкин бўлган ёки келтирган барча хатоликлар, камчиликларни мижоз раҳбариятига тўлиқ баён этиши лозим. Аммо аудитор ҳисоботи мижоз корхонанинг бухгалтерия тизимидаги барча хатоликларни акс эттирмайдл Бу ҳисоботда фақатгина аудитор томонидан текширув давомида аниқланган хатоликларгина кўрсатилади. Аудиторнинг текширув давомида барча услубларни самарали қўлламаганлиги сабабли баъзи камчиликлар, хатоликлар аниқланмай қолган бўлиши мумкин.



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish