ЎҚУВ ДАСТУРИ
КИРИШ
Замонавий иқтисодиёт иқтисодий таҳлил фанларининг кенг қўлланишини талаб қилади. Шунинг учун Олий таълим Давлат стандартида “Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ” таълим соҳаларида “Иқтисодий таҳлил ва аудит” фанига кенг ўрин ажратилган. Иқтисодий таҳлил ва аудит фани дастури иқтисодиёт учун зарур бўлган: таҳлил ишларини ташкил этиш; таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштиришдан шунингдек корхоналарни иқтисодини бошқаришнинг, хўжалик жараёнлари, уларнинг самарадорлигини вамолиявий натижаларини баҳолашни, молия - хўжалик фаолиятига иқтисодий ташхис қўйишнинг усуллари ҳақида, аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан чуқур таништириш ва уларнинг иқтисодий татбиқларини ўз ичига олган бўлимларидан ташкил топган.
Фаннинг мақсад ва вазифалари
Таълим мақсади давр билан, ижтимоий ҳаёт билан узвий боғлиқ. Ижтимоий ҳаётдаги туб бурилишлар, фаннинг интенсив ривожланиши, таълим модернизацияси, янги дидактик имкониятлар, инсонпарварлаштириш шубҳасиз таълим мақсадини ҳам тубдан ўзгартирди. Таълим мақсадининг тубдан ўзгариши таълим мазмунида ўз ифодасини топади. Иқтисодий таҳлил ва аудит фани мазмунигатижорат банкларининг фаолиятини миқдорий ва сифат жиҳатдан таҳлил қилишда қўлланиладиган тушунчаларбўлимлари киритилган.
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш усулларини ўрганиш, аудиторлик текширувидан ўтказиш, молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси ҳамда ҳисоботини расмийлаштириш, аудитнинг профессионал хизматларини кўрсатишни ташкил қилиш, аудиторлик ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахборотларининг тўғрилиги ва қонун ҳужжатларга мослиги тўғрисида холис ва асосли фикрни шакллантириш учун зарур бўлган аудиторлик амалларини бажариш бўйича назарий билим беришдан иборат.
Фаннинг вазифаси: бакалавриат талабаларига хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини таҳлил этиш воситаларини ўргатиш; таҳлил жараёнида қўлланиладиган усулларни белгилаш; таҳлил ишларини ташкил этиш; таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштиришдан шунингдек корхоналарни иқтисодини бошқаришнинг, хўжалик жараёнлари, уларнинг самарадорлигини вамолиявий натижаларини баҳолашни, молия - хўжалик фаолиятига иқтисодий ташхис қўйишнинг усуллари ҳақида, аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан чуқур таништириш; аудиторлик текширувини тайёрлаш учун хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишиш, шартнома тузиш, дастлабки келишувларни амалга ошириш, аудитнинг дастлабки режаси ва дастурини тузиш тўғрисида билим бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |