Талабаларни назарий ва амалий тайёргарлик даражасини назорат қилиш ва баҳолаш
Коллоквиум.
Ўқитувчининг талабалар билан коллоквиумлари (суҳбатлашуви) одатда курснинг у ёки бу мавзуси бўйича билимларини аниқлаш, уни чуқурлаштириш мақсадида олиб боради. У кўпинча 1) дастурда кўзда тутилмаган, лекин талабаларда қизиқиш уйғотган қўшимча мавзулар бўйича; 2) фаннинг алоҳида мураккаб, лекин талабалар томонидан етарли даражада ўзлаштирилмаган мавзулари бўйича қўшимча дарслар мобайнида; 3) оҳирги семинар машғулотларида жавоб бермаган талабаларни бириш даражасини аниқлаш учун.
Семинар-коллоквиум мобайнида маъруза, реферат ва бошқ. Ёзма ишлар текширилиши мумкин.
Ёзма (назорат) иш. Талабалар назорат саволларига жавоб берадилар/ тестларни ечадилар/ назорат топшириқларини бажарадилар. Уларнинг тўпламини тўғри тузиш муҳим ҳисобланади: улар режалаштирилаётган ўқув материални ўзлаштириш даражасига мос келишлиги керак ва уларни текширишни таъминлаши керак.
3. Маъруза ва амалий машғулотларда қўлланиладиган педагогик технологиялар
АҚЛИЙ ҲУЖУМ МЕТОДИ
Ақлий ҳужум (брейнстроминг-ақллар тўзони) – амалий ёки илмий муаммолар ечиш ғоясини жамоавий юзага келтиришда қўлланиладиган метод.
Метод чегараланган вақт оралиғи ичида аниқ муаммо (савол, масала)ни ечишнинг ноанъанавий йўлларини излаш бўйича ўқувчиларни ақлий фаолиятини йўналтиришга асосланган.
Ўқув машғулотидаги ақлий ҳужум учун муаммони танлаш қуйидаги тамойиллар бўйича амалга оширилади:
танланган муаммо назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиши ҳамда ўқувчиларда фаол қизиқиш уйғотиши керак;
кўп ҳар хил маънодаги ечим вариантларига эга бўлиши керак.
Ўқитиш технологиясини ишлаб чиқишда ақлий ҳужум методи ўқув машғулотининг бир лавҳаси ёки бутун машғулотни ўтказиш асоси сифатида режалаштирилган бўлиши мумкин.
Ақлий ҳужум методининг технологик чизмаси 1-расмда келтирилган.
Ақлий ҳужум методининг технологик чизмаси
ИНСЕРТ ТЕХНИКАСИ
ИНСЕРТ (инглизча сўздан олинган бўлиб - INSERT – Interaktive- интерфаол Noting – белгилаш System - тизим for-учун Effective – самарали Reading – ўқиш and– ва Thinking – фикрлаш деган маънони англатади).
Самарали ўқиш ва фикрлаш учун матнда белгилар қўйишнинг интерфаол тизими ҳисобланади.
Матнни белгилаш тизими:
(√) - менинг билганимни тасдиқловчи ахборот;
(+) –мен учун янги ахборот;
(−) - меннинг билганларимга, зид ахборот;
(?) - мени ўйлантириб қўйди. Бу бўйича менга қўшимча ахборот керак.