«ИҚтисодий билимлар тарихи» фани бўйича


Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йўлига ўтиши



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/50
Sana13.11.2022
Hajmi0,89 Mb.
#865067
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
iqtisodij bilimlar tarixi

5.Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йўлига ўтиши. 
Бозор муносабатларига ўтиш даврининг тарихий зарурияти. 
Бошқариладиган ижтимоий бозор иқтисодиёти йўлини 
танлаб олиниши ва унинг хусусиятлари. 
1991 йилнинг 31 авгўстида Ўзбекистон республикасининг 
мустақиллиги эълон қилинди. Шу кундан бошлаб республиқанинг 
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларида янги 
ўзгаришлар даври бошланди. 
Ўзбекистоннинг тарихий, миллий, анъанавий, демографик ва 
бошқа хусусиятларини хисобга олиб, республикамизда ижтимоий 
жихатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётига 
ў
тиш мустақил 


111 
жумхуриятимиз ички сиёсатининг негизи деб қабул қилинди. Бу
йўналиш 
ў
з даврида немис иқтисодчилари Вилгельм Ребке (1899-
1966), Вольтер Ойкен (1891-1950), Людвиг Эрхард (1897-1977) лар 
томонидан илгари сурилган эди.
Тулик эркин бозор муносабатларига ўтиш маълум тараккиёт 
даврини талаб этади, бу тарихан аник фактдир. Бозор 
муносабатлари нисбатан тўла амалга ошган давлатлар тарихига 
назар ташланса, бу давр бир неча асрлардан тортиб бир неча ун 
йилларни ташқил этади. Масалан, классик бозор муносабатлари 
таркиб топган Буюк Британияни оладиган бўлсак, унга деярли 200 
йил,Францияга 150 йил, Германия ва АҚШга 50-100 йил вақт 
талаб этилди. 
Инсониятнинг тарихий ривожланиши давомида иқтисодиётда 
бозор муносабатларининг куйидаги шакллари фарқланади: 
1.Ёввойи бозор (дастлабки пайтда); 
2.Маъмурий - буйруқбозлик бозори (бир вақтлар собик 
сссрда ва "социалистик" деб аталган мамлакатларда); 
3.Бошқариладиган бозор(хозирги деярли барча ривожланган 
етакчи мамлакатларда). 
Эркин бозор иқтисодиётига ўтиш учун куйидаги зарур шарт-
шароитлар талаб этилади: 
А) танлаш ва тадбиркорлик эркинлиги; 
Б) бахоларнинг эркинлиги (бахони талаб ва таклиф асосида 
бозор белгилайди); 
В) эркин рақобат (монопологияга қарама -қарши); 
Г) мулкларнинг турли туманлиги ва уларнинг хуқуқий 
жихатдан қонун олдида тенглиги (давлат, хусусий, жамоа 
мулклари...); 
Д) давлатнинг иқтисодиётга имкони борича камроқ 
аралашуви ва бошқалар. 
Республикамизнинг 
бозор 
муносабатларига 
ўтиш 
концепцияси Ўзбекистон республикаси президенти, академик 
и.а.каримовнинг асарлари, рисола ва нуткларида изохлаб 
берилган. Ўзбекистоннинг тарихий, миллий, анъанавий, эқологик 


112 
ва бошқа соҳалардаги тажрибаларига асосланиб, Республикада 
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш йўли макбўл 
деб топилди. Бу ўтиш йўли тадрижий (эволюцион), кетма-кет, 
боскичма-боскич амалга оширилади. 
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига тез ва бухронсиз
ўтиши учун қулай шароитлар анчагина. Бу аввало сиёсий 
мустақилликнинг мавжудлигидир; халқимизнинг бой тажрибаси 
ва мехнаткашлиги, интелектуал бойлиги туфайли хатто 
маъмурий-буйруқбозлик даврида ҳам бозорлар мавжуд бўлган ва 
асосий талаб-эхтиёжни кондира олган. Агар ишлаб чиқаришга 
илгор технология, Фан - техника ютуклари жорий этилса, бой 
моддий техника ресурсларимиз ишга солинса, халқимиз ва 
давлатимиз тезда ривожланиб, нисбатан киска давр ичида илгор 
мамлакатлар қаторига кушилади. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг 
"Ўзбек 
модели" 
концепцияси 
Ўзбекистон 
республикаси 
президенти академик И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган. 
Унинг беш тамойили мавжуд: 
1.Иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги ва бунда 
иқтисодиётнинг мафкурадан холи бўлиши. 
2.Давлат бош ислохотчи. 
3.Қонуннинг ҳамма нарсадан устун туриши. 
4.Кучли ижтимоий сиёсат, ижтимоий йўналтирилган бозор. 
5.Бозорга боскичма-боскич, тадрижий (эволюцион) йўл билан 
бориш. 

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish