3.Пьер Жозеф Прудон.
Прудоннинг иқтисодий назарияси.
Пьер Жозеф Прудон (1809-1855)- фрацуз публисисти, майда
ишлаб чиқарувчилар назариятчиси, камбагал косиб оиласида
тугилган. Моддий жихатдан ночорлиги сабабли
к
оллеждаги
укишни битира олмаган.
Шерик ҳамкорининг маблаги хисобига кичик бир
босмахонани ишлатган. З
ў
р бериб ўз махсулотини ошириш билан
шугулланган. Илм
- фанни ўрганишни аввало мухтожликдан
кўтилиш усули деб билади. К.Маркс билан шахсан таниш бўлган.
П. Прудон феодализмга кайтиб бўлмасликни, капитализмни
тан олади. Аммо у майда ишлаб чиқаришни саклаб қолишни
таклиф қилади. П. Прудон қарашлари бутун тузум реформизми,
ишчилар синфига душманлик рухи билан су
ғ
орилгандир. П.
Прудон пролетариатнинг ўз сиёсий ва иқтисодий манфаатлари
учун кўрашига қарши. У ишчиларнинг иш ташлашини ғайри
қонуний деб эълон қилади.
П. Прудон аввал капитализмнинг танкидчиси бўлиб майдонга
чикди. "Мулкчилик нима"(1840) деган асари унга зўр шухрат
келтирди. Бу асарда хали Прудоннинг амалий дастури баён
қилинмаган эди. "Иқтисодий зиддиятлар системаси ёки
кашшоклик фалсафаси" асарида П. Прудон капитализмни ислох
қилишнинг амалий дастўрини ишлаб чикишга, сиёсий кўрашнинг
бехудалиги ва давлат хоқимиятига эхтиёж йўқлиги тўғрисидаги
41
анархиячилик қарашларини асослашга ўринди, Франция
хукмдорларини ўзининг сиёсий хайрихохлигига ишонтиришга
ўринди.
П. Прудоннинг назарий қарашларига хос хусусиятлар
куйидагилар: 1) Субъективизм; 2) Иқтисодий қонунлар
объективлигини инкор этиш; 3) "Эклектизм" (фикрлар коришмаси);
4) Мантикийликнинг тарихийликдан ажралиб қолиши; 5)
"Иқтисодий кучлар", мехнат таксимоти, рақобат, айирбошлаш,
кредит, мулкчилик каби мухим назарияларнинг мавжудлиги; 6)
Айирбошлаш нуктаи назаридан ёндошди. П. Прудон сиёсий
иқтисодни "акл-заковотнинг абадий қонунлари" тўғрисидаги фан
деб билди, иқтисодий ходисаларга немис файласуфи Гегелнинг
диалектикаси нуктаи назаридан қарайди.
Прудон Сисмонди каби майда ишлаб чиқаришни қуллайди,
аммо капитализмни (йирик ишлаб чиқаришни)
ислохотлар йўли
билан тўғрилаш мумкин, деган хулосага келади.
П.
Прудон
ўзининг
майда
ишлаб
чиқарувчилар
концепциясини майдонга ташлар экан, жуда кўп масалалар
хусусида фикрларни баён этади. Мехнат таксимоти, товарнинг
хусусияти, иш хақи, мулкчилик, капитал, фойда, фоиз, қиймат ва
бошқа муаммоларни ўз иқтисодий романтизм позицияларида
туриб актив тадқиқ қилади.
"Белгиланган қиймат" назариясини П.Прудон ўзининг бутун
иқтисодий негизи деб хисоблайди. Бунда классик мактабдан ўзиб
кетиш пинхона истагини эмас, шу билан бирга, иқтисодий
ўзгаришларнинг йўлларини белгилаб бериш истаги намоён бўлди.
Бинобарин, товар ишлаб чиқаришнинг ҳамма қийинчиликларини
бартараф қилиш учун хар бир товарга "белгиланган" қиймат
куйиб куйиш ёки уни бозарда сотилишга кафолат бериш, товар
билан пул ўртасидаги зиддиятни тугатиш зарур. П. Прудон тилла
билан кумушни "белгиланган" қийматга эга бўлган дастлабки
товарлар деб атайди.
У пулга қарши эди, аммо давлат банки тузиш, «ишчи пули»
(талон)
ни жорий қилишни таклаф этади, ахоли ўз махсулотини
42
банкка топшириб, ишчи пули олади ва унга керакли бошқа
махсулотларни олади, максад истеъмол моллари ишлаб
чиқаришни қ
ў
ллашдир.
Аслида эса Прудон ўз ғоясига қарши чиқмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |