Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар



Download 286,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana24.02.2022
Hajmi286,01 Kb.
#224476
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
10 Kholikova


4/2018 
(

 
00036)
 
www.iqtisodiyot.uz
 
адабиётларда мaмлaкaтнинг ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaниши, унинг тaшқи 
бoзoрдaги рaқoбaтбaрдoшлиги бу соҳага қаратилган эътибор, шарт-шароитлар бошқа 
сўз билан айтганда ривoжлaнгaн иннoвaциoн-технологик инфратузилма мaвжудлиги 
oрқaли тaъминлaниши илмий асосланган. 
Инновацион фаолиятни ўрганувчи мутахассисларнинг фикрича, инновацион 
инфратузилма қўйилган инновацион мақсадларга эришишни таъминловчи 
вазифаларни бажариш учун алоқадор хўжалик юритувчи субъектлар томонидан 
инновацион ғоялар, лойиҳалар, амалий, фундаментал тадқиқотлар ҳамда 
инновацион таълим дастурларини амалга ошириш бўйича махсус муассасалар 
фаолиятидир[10]. 
Кейинги йилларда мамлакатимизда халқаро амалиётда синалган ва 
иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этувчи бозор муносабатлари ва 
тажрибаларини ҳаётга татбиқ этишга катта эътибор қаратилмоқда. Шулардан бири 
кластерлар бўлиб, ҳозирда иқтисодиётимизнинг тўқимачилик ва енгил саноат 
соҳасида ушбу тузилма фаолияти йўлга қўйилмоқда. 
Кўпгина манбаларда ривожланган давлатларнинг тажрибалари тадқиқ этилиб, 
барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашда, инвестицион фаолликни 
оширишда, рақобатбардош товарлар ишлаб чиқаришда халқаро логистика 
марказлари, эркин иқтисодий зоналар билан бир қаторда кластерларнинг ҳам ўрни 
ва аҳамияти юқори эканлиги кўрсатилган. Дунёнинг кўпгина мамлакатларида 
инновацион иқтисодиётни шакллантириш ва бошқаришда зарур инфратузилма - 
кластерлардан фойдаланиш бўйича маълум тажриба тўпланган. 
Ушбу соҳанинг асосчиларидан бири сифатида Гарвард бизнес мактабининг 
профессори Майкл Портер тилга олинади. Унинг фикрига кўра, ривожланган ва 
ривожланаётган соҳа ёки тармоқлар айнан кластерни татбиқ этиш ёки унинг баъзи 
бир элементларидан фойдаланиш орқали юқори натижаларга эришган. Жами 9 та 
мамлакатда 100 дан ортиқ тармоқларни таҳлил қилган олим шундай хулосага 
келадики, юқори рақобатдошликка эга бўлган трансмиллий компанияларнинг 
ривожланиши бир нечта давлатларга бўлиниб кетган ташкилотларнинг мустақил 
ҳаракат қилиши орқали эмас, балки тизимли равишда битта давлат ёки битта 
минтақага концентрациялашуви орқали эришган[11]. Шундан бошлаб, ушбу соҳага 
нафақат 
давлат 
бошқарувчилари, 
балки 
илмий-тадқиқот 
соҳаси 
билан 
шуғулланувчиларнинг ҳам қизиқиши орта бошлади.
Албатта бугунги кунда иқтисодиётимиз олдида турган муҳим вазифа бу 
хомашёга асосланган ишлаб чиқаришдан инновацион ишлаб чиқаришга босқичма-
босқич ўтиш ҳисобланади. Бунинг учун зарур инновацион муҳит, илмий-техник 
тараққиёт ютуқларидан фойдаланиш имкониятини берувчи тузилмалар яратиш 
зарур. Замонавий иқтисодий тараққиётнинг муҳим шарти ҳам хўжалик юритишнинг 
кластер моделини яратиш ҳисобланади. 
Фикримизча инновацион кластерлар ташкил этишнинг бир қанча афзалликлари 
мавжуд: 
▪ Географик жиҳатдан бир-бирига яқин жойлашган объектларда маҳсулот 
ишлаб чиқариш самарадорлиги ортади. Негаки ташиш харажатлари камаяди
жараёндаги узилишлар бартараф этилади; 
▪ Инновацион кластерлар иқтисодий ўзгаришларга нисбатан мослашувчанлиги 
билан ажралиб туради; 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил 

Download 286,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish