1-жадвал “Қарши таъмирлаш заводи” корхонаси персоналининг мажбурият
таснифи
1.
|
Ходимларнинг меҳнат фаолиятидаги асосий функциялари
|
Персонал бошқарув ходим(раҳбар)лари лавозими
|
Хм.м.
|
Мф.б.
|
Мх.
|
Бош
директор
|
Бош муҳандис
|
Механика, пайвандлаш ва қуюв
цехи
бошлиғи
|
Кадрлар менежери
|
Мижозлар билан ишлаш
менежери
|
Режалаш- тириш
бўлими бошлиғи
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
1.1.
|
Режалаштириш
|
Хм.м.
|
Мф.б.
|
Хм.м.
|
Мф.б.
|
Хм.м.
|
Хм.м.
|
4
|
2
|
0
|
1.2.
|
Меҳнатни ташкил
қилиш
|
Хм.м.
|
Хм.м.
|
Хм.м.
|
Мф.б.
|
Мф.б.
|
Мф.б.
|
3
|
3
|
0
|
1.3.
|
Назорат қилиш
|
Хм.м.
|
Мф.б.
|
Хм.м.
|
Хм.м.
|
Хм.м.
|
Мф.б.
|
4
|
2
|
0
|
1.4.
|
Мотивация
|
Мф.б.
|
Мф.б.
|
Хм.м.
|
Хм.м.
|
Мх.
|
Мх.
|
2
|
2
|
2
|
1.5.
|
Ўзаро
мувофиқлаштириш
|
Хм.м.
|
Мф.б.
|
Мф.б.
|
Мф.б.
|
Мф.б.
|
Мх.
|
1
|
4
|
1
|
2.
|
Персоналнинг мажбурият даражаси
|
2.1.
|
Юқори малакали ходим
|
4
|
1
|
4
|
2
|
2
|
1
|
14
|
|
|
2.2.
|
Ўртача малакали
ходим
|
1
|
4
|
1
|
3
|
2
|
2
|
|
13
|
|
2.3.
|
Малакасиз ходим
|
0
|
0
|
0
|
0
|
1
|
2
|
|
|
3
|
Бунда: Хм.м. – мажбурият, масъулият ва малакага эга бўлган ходим; Мф.б. – меҳнат фаолияти давомида бажариши мумкин бўлган меҳнат функцияси (доимий ҳолда эмас); Мх. – мутлоқо бу меҳнат функциясини бажармаган ёки хабардор эмас.
Мазкур жадвалдан, корхона бош директори меҳнат фаолиятида мотивация функциясини доимий ҳолда, бош муҳандис режалаштириш, назорат қилиш, мотивация ва ўзаро мувофиқлаштириш меҳнат функциясини, кадрлар ва мижозлар билан ишлаш менежерлари меҳнатни ташкил қилишни, режалаштириш бўлими бошлиғи назорат қилиш меҳнат функцияларини мос равишда бажармаслигини кўриш мумкин. Меҳнат малакасининг пастлиги натижасида мижозлар билан ишлаш менежери мотивация ва режалаштириш бўлими бошлиғи мотивация ва ўзаро мувофиқлаштириш функцияларини мутлоқо бажармаган.
Аниқланган натижалардан хулоса қилиш мумкинки, таҳлил қилинаётган корхонадаги ходимлар меҳнат малакаси ва мажбуриятни тўлиқ ва қисман бажариши 90 фоиз, малакасиз ва мажбуриятни бажармаслик ҳолатлари 10 фоизни ташкил қилмоқда. Таҳлил қилинаётган корхонада персонал бошқарув ходимлари меҳнат функцияларини бажаришда лавозим мажбурияти ва масъулиятини ҳис қилган ҳолда самарали меҳнат фаолиятини олиб боришмоқда.
Меҳнат функциясини бажаришга масъул бўлган ходим, ўз лавозимидаги меҳнат функциясини бажариши лозим. Бундай ҳолат, ходимларнинг лавозим бўйича меҳнат функцияларига кирмайдиган ишларни қилмаслик ва унга жавоб бермасликни юзага келтиради ҳамда пировардида лавозим меҳнат функцияларидаги мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаб беради.
Тадқиқотларимиз натижасида таснифланган мажбурият таснифи корхонадаги лавозим меҳнат мажбуриятини ифода этади. Шундай қилиб, ходимлар меҳнат фаолиятидаги лавозим талабларига жавоб бериши, шунингдек, мавжуд лавозим ҳам персоналга мос келмоғи керак. Бу албатта корхонага ходимларни лавозимга тайинлаш ва сифатли меҳнат функцияларини бажариш учун ходимни қўшимча ўқитиш, семинар-тренинг ёки малакасини оширишга сарфланадиган вақт ҳамда молиявий харажатларни тежаш имконини беради.
Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш натижаларидан корхона раҳбарияти нафақат персонал меҳнат сифатини балки мазкур лавозимга ходимнинг мос келишини ҳам аниқлаш мумкин. Ходим ўз мажбурият даражасида юқори меҳнат натижаларини кўрсатса, демак меҳнат лавозимига муносиб ҳисобланади.
Юқорида келтирилган коэффициентлардан фойдаланиб мезонлар ҳисоблаб топилади ва уларни лавозим бўйича мажбурият даражаларини қиёслаш асосида персонал меҳнат самарадорлигини аниқлаш мумкин. Агар меҳнат натижаси лавозим бўйича персонал мажбурият даражасига мувофиқ келса, ходимлар самарали меҳнат фаолиятини олиб бораётганлигини англатади. Меҳнат натижаси мажбурият даражасига мос келмаса, унда раҳбарият томонидан бажарадиган функцияни қайта кўриб чиқиши, меҳнат функцияси миқдорини ошириши ёки қисқартириши эвазига меҳнат самарадорлигини ошириши мумкин.
Хулоса қилиб қайд этиш мумкинки, мезонли кўрсаткичлар асосида меҳнат самарадорлигини баҳолаш: биринчидан, ходимларнинг лавозимга мувофиқлик даражасини ифода этади; иккинчидан, белгиланган меҳнат функциясини бажаришда ходимнинг меҳнат самарадорлиги, унинг профессионал касб ва мажбурият даражаларига эга эканлигини аниқлаш имконини беради.
Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолашда мезонли кўрсаткичлар асосида аниқлаш самарали ҳисобланади, агар фойдаланилаётган мезонлар объектив, коэффициентда ифода этилган ва асосланган бўлса. Баҳолашда мезонли кўрсаткич услубидан фойдаланиб аниқлаш амалий аҳамиятга эга ҳисобланади, чунки кўрсаткичлар ҳар бир ходим бўйича меҳнат стандартини аниқламасдан, балки унинг меҳнат темпини намоён этади. Бу ҳар қандай ҳолат (вақт)да ҳам баҳолаш ходимнинг меҳнатини ёки бажарадиган меҳнат функциясини коррекция қилиш мумкинлигини англатади ва бу корхонада персонал меҳнат самарадорлиги янада ошириш имкониятини кенгайтиради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги “Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” номли маърузаси. URL: www.uza.uz/oz/politics/uzbekiston-respublikasi-prezidenti-islom-karimovning- mamlakat-16-01-2016.
Одегов Ю.Г., Маусов Н.К., Кулапов М.Н. Эффективность системы управления персоналом (учебное пособие). - М.: РЭА им. Г.В. Плеханова, 1996.
Мумладзе Р.Г. Экономика и социология труда (учебник). - М.: КНОРУС, 2007.
Абдураҳмонов Қ.Х., Шоюсупова Н.Т., Бакиева И.А. Меҳнат иқтисодёти (дарслик). - T.: ТДИУ, 2011. - 268 б.
Еремеев М. Критерии оценки персонала: социально-экономический аспект// Служба кадров и персонал. - М., 2007. № 3. – с 72.
Б02ас В.Н. Управление персоналом в организации, ориентированной на качество. Диссертация к.э.н. 08.00.05. - М., 2003.
Чепалов Р. Оценка эффективности персонала: каковы критерии. URL: www.consult-mobile.ru/article/48/html.
Абдураҳмонов Қ.Х., Холмўминов Ш.Р., Зокирова Н.Қ., Ирматова А.Б. Персонални бошқариш (дарслик). - T.: ТДИУ, 2011. - 201 б.
Елагов М.А. Изучение эффективносты труда руководителя. URL: http://works.tarefer.ru/55/100615/index.html.
www.iqtisodiyot.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |