Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун “Корхона иқтисодиёти” фанидан


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 1,17 Mb.
bet40/86
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#215791
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   86
Bog'liq
4. корхона иқтисодиёти Маъруза матнлари

Назорат ва муҳокама учун саволлар
1.Корхона фаолиятининг самарадорлигини қандай сабаб ва омиллар
белгилайди?
2. Режа, режалаштириш каби тушунчалар нимани англатади?
3. Бозор ва режа ўзаро қандай келишувга келади?
4. Режалаштиришнинг вазифалари ва аҳамияти.
5. Режалаштиришдан талаб қилинувчи асосий талабларни санаб ўтинг.
6. Режалаштиришнинг қайси таркибий элементалри сизга маълум?
7. Режа билан башоратнинг фарқи нимада?
8. Лойиҳа билан техник-иқтисодий асослашнинг фарқи нимада?
9. Бизнес-режа нима ва унинг тузилмаси қандай?
10. Бизнес-режани тайёрлашнинг мақсад ва вазифаларини айтиб ўтинг.
11. Бизнес-режа бўлим ва кўрсаткичларига қисқача тавсиф беринг.
12. Режалаштириш усуллари ва уларнинг моҳияти.
13.“Норма”, “норматив”, “нормалаштириш” тушунчаларининг моҳиятини очиб беринг.
14. Нормалаштиришнинг усул ва тамойиллари.


8-мавзу.Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлиги


Режа:
8.1. Самарадорлик – корхона ишлаб чиқариш фаолиятида муҳим ўлчов бирлигидир
8.2.Хўжалик юритиш самарадорлигининг меъзони ва кўрсаткичлари
8.3. Корхоналарнинг иқтисодий барқарорлиги мониторинги ва таҳлилини ўтказиш меъзонлари, кўрсаткичлари тизими
8.4. Корхона фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари ва омиллари


8.1. Самарадорлик – корхона ишлаб чиқариш фаолиятида муҳим ўлчов бирлигидир


Мамлакатнинг иқтисодий қудратини юксалтириш, аҳолининг моддий ва маънавий неъматларга бўлган талаб-эҳтиёжларини тўлароқ қондириш ва келажакда ривожланган давлатлар қаторидан жой олиш корхона, ташкилот ва муассасалар фаолияти самарадорлигини оширишга бевосита боғлиқдир.
Шу сабабдан ҳам янги иқтисодий тизимга ўтиш даврининг бошидаёқ миллий иқтисодиётнинг барча соҳаларида самарадорликга эришиш ва уни ошириб бориш масалалари биринчи ўринга қўйилди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг маъруза ва нутқларида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари билан боғлиқ устувор вазифалар чуқур ва ҳар томонлама таҳлил этиб борилмоқда.
“Самарадорлик” тушунчаси кенгдир. У ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлиги, ўқиш ва ўқитиш самарадорлиги, даволаш ва даволаниш самарадорлиги, қабул қилинган қонун ва қоидалар ҳамда ечимларнинг самарадорлиги, шунингдек, даромад олиш, харажатларни камайтириш, меҳнат самарадорлигини ошириш, фонд қайтими, рентабеллик ва ҳоказо тушунчаларни ўз ичига олади. “Самарадорлик – жамиятнинг барча аъзолари томонидан олинадиган сифатли ресурслар тақсимотининг умумий харажатларни максималлаштиришга йўналтирилганлиги”25.
Иқтисодий фаолиятда рақобатнинг авж олган пайтида ҳар бир корхонанинг асосий вазифаси − самарали фаолият юритиши ҳисобланади. У хўжалик юритишнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини, шунингдек, буюмлашган ва жонли меҳнат харажатлари ҳамда олинган натижалар ўртасидаги муносабатни ифодалайди.
Корхоналарнинг самарали фаолият юритиши − режалаштирилган (мўлжалланган) фойдани олиш, ноишлаб чиқариш харажатларини ва йўқотишларни камайтириш, ишлаб чиқариш қувватлари ва ишчи кучидан яхшироқ фойдаланиш, меҳнат самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (иш ва хизмат)ларнинг сифатини яхшилашни англатади.
Иқтисодий адабиётларда “самара”, “самарадорлик”, “ижтимоий-иқтисодий самарадорлик” каби тушунчаларни ёритишга етарлича эътибор қаратилган.
“Самара” ва “самарадорлик” хусусида келтирилган иқтибослар бир-бирини тўлдиради. Уларга таяган ҳолда айтиш мумкинки “самарадорлик” тушунчаси ниҳоятда кенг. У олинган самаранинг сарфларга нисбатини акс эттиради.
Маълумки, иқтисодиёт натижалиликни, фойдалиликни тақазо қилади. Бунинг учун энг кам ресурс сарфлаб, кўп натижага эришиш зарур бўлади.
Ишлаб чиқариш корхоналари маълум миқдорда харажат қилади ва маълум бир натижа (самара)га эришади. Самарадорликни аниқлашда эса олинган натижани, унга эришиш учун сарфланган харажатлар ёки ресурслар билан таққосланади. Демак, самарадорлик − бу ишлаб чиқариш натижаси билан унга эришиш учун сарфланган меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларнинг ўзаро нисбатидир.
Назарияда ва амалиётда корхоналар фаолияти самарадорлиги иқтисодий ва социал кўринишларга бўлинади. Бизнинг фикримизча, самарадорликни иқтисодий ва социал кўринишларга бўлиш рамзийдир. Чунки, корхоналар фаолияти натижасида эришиладиган самарани иқтисодий ва (маълум маънода) социал самара, дейилса мантиқга тўғри келади.
Маълумки, иқтисодиёт социал ҳаётдан ташқарида бўлмагани каби, социал ҳаёт ҳам иқтисодиётсиз бўлмайди. Шу сабабдан уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Амалга оширилган ҳар бир иш айни вақтда ҳам иқтисодий, ҳам социал самара келтиради. .

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish