Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун “Корхона иқтисодиёти” фанидан


Корхонани бошқаришнинг тамойиллари, мақсад ва вазифалари



Download 1,17 Mb.
bet29/86
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#215791
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   86
Bog'liq
4. корхона иқтисодиёти Маъруза матнлари

6.2. Корхонани бошқаришнинг тамойиллари, мақсад ва вазифалари

Бошқарув жараёнининг дастлабки босқичи − мақсадни шакллантириш уни режалаштириш ва башорат қилишдан иборатдир.


Ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарувнинг мақсади — ишлаб чиқаришни (бошқариладиган социал-иқтисодий тизим сифатида) исталган ва мумкин бўлган зарурий ҳолатга олиб чиқиш орқали корхона фаолияти самарадорлигини оширишдир.
Ишлаб чиқариш корхоналари бошқарувининг мақсади − олдиндан ўйланган, мўлжалланган ва зарур бўлган натижага эришишдир.
Ишлаб чиқариш корхоналари бошқарувининг мақсади − истеъмолчилар талаб-эҳтиёжига мос бўлган сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш орқали мўлжалланган фойдани олишдир.
Белгиланган мақсад илмий ва амалий жиҳатдан асосланган, аниқ ва манзилли бўлиши зарур. Шунингдек, у − шарт ва шароитлар ҳисобга олинган ҳолда эришимли бўлиши керак.
Корхоналарни бошқаришда ходимларни фаоллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар (мотивация) муҳим аҳамиятга эга. Ходимларни меҳнат натижаларига қараб рағбатлантириш, уларнинг манфатлари йўлида ғамхўрлик қилиш − бошқарувчининг вазифаларидан биридир.
Бошқарувнинг яна бир муҳим вазифаси − бу корхонадаги цехлар ва участкалар, бўлимлар ҳамда унда ишлайдиган ходимлар фаолиятини мувофиқлаштиридир. Бу корхона бошқаруви белгилаган мақсадга элитувчи омиллардан биридир.
Корхонанинг юқори натижаларга эришишини таъминлаш учун цехлар, участкалар, бўлимлар ҳамда ходимлар томонидан барча топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилмоқ муҳим аҳамиятга эга.
Таъсирчан назоратни ташкил қилиш хар бир рахбарнинг функционал ишидир. Мунтазам назорат йўқ жойда юксак пировард натижаларга эришиб бўлмайди.
Бошқарувнинг илмийлик тамойили жамият ривожланишининг объектив қонунлари ва фан-техника ютуқларидан хабардор бўлишни талаб қилади. У ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг зарурий мутаносиблиги таъминлайди, бошқарув қарорларида хатоларга йўл қўйишнинг олдини олади, корхона фаолиятида юқори сифат ва миқдор кўрсаткичларига эришишни таъминлайди.
Илмийлик тамойили ишлаб чиқариш масалаларини ҳал қилишда иқтисодий-математик усуллардан кенг фойдаланиш, бошқарувнинг мақсадли-дастурий усулларини амалга киритиш, замонавий электрон-ҳисоблаш техникаси ва бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимларидан фойдаланишни кўзда тутади.
Бошқарувнинг тизимлилик ва комплекслилик тамойили илмийлик тамойилининг давоми сифатида бўлсада, ўзининг мустақил аҳамиятига эга. У ишлаб чиқаришнинг бир маромда амалга оширилишини таъминлашга хизмат қилади, ишлаб чиқариш учун қулай шароит яратади.
Тизимлилик ва комплекслилик тамойили бошқарилаётган тизимнинг вертикал ва горизонтал йўналишлари бўйича барча хусусиятларини қамраб олишни кўзда тутади
Бошқарувнинг якка бошқарув ва коллегиаллик тамойили корхонани бошқаришда муҳим аҳамиятга эга. Бу тамойил, айниқса, акциядорлик жамиятларида яққол кўзга ташланади.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish