Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) таълим йўналиши талабалари учун “Корхона иқтисодиёти” фанидан


Корхона даромадлари ва фойдасининг шаклланиш манбалари



Download 1,17 Mb.
bet75/86
Sana21.06.2022
Hajmi1,17 Mb.
#687680
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   86
Bog'liq
4 корхона иқтисодиёти Маъруза матнлари

13.3. Корхона даромадлари ва фойдасининг шаклланиш манбалари

Корхоналар фаолиятининг асосий қисми − ишлаб чиқариш жараёнидан иборат бўлади. Бу жараён натижаси − тайёр маҳсулот, бажарилган иш ва истеъмолчиларга кўрсатилган хизматлардир.


Мамлакат ҳудудида фаолият юритаётган барча хўжалик юритувчи субектлар томонидан (бир йил давомида) ишлаб чиқарилган маҳсулот (иш ва хизмат)лар қийматининг йиғиндиси − мамлакат ялпи ички маҳсулотини ташкил этади.
Ялпи ички маҳсулотнинг ҳажми иқтисодий ўсишнинг умумлашган ва пулда ифодаланган кўрсаткичи ҳисобланади. У йил давомида ва пировард натижада яратилган товарлар ва хизматлардир, яъни истеъмол учун тайёр ҳолда яратилган маҳсулот ва маҳсулотлар йиғиндисидир.
“... кейинги 10 йилга яқин вақт мобайнида, дунёда турли-турли инқирозлар давом этаётган бир пайтда, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати 8 фоиздан паст бўлгани йўқ. Агарки бошқа рақамларни олиб келмасдан, айнан шу рақамни айтадиган бўлсак ҳам, кўп нарса аён бўлади”32.
Ишлаб чиқарилган маҳсулот, иш ва хизматларни истеъмолчиларга сотиш эвазига корхоналар даромадга эга бўлишади. Бу йўсинда эришиладиган даромад − ишлаб чиқариш корхоналари даромадининг асосий манбаи ҳисобланади.
“Фирма томонидан ишлаб чиқарилган товарларни сотишдан тушган тушум ҳажми фирманинг ялпи даромади дейилади”33.
Даромад − корхона молиявий-хўжалик фаолиятининг муҳим кўрсаткичидир. Унинг мазмуни, таснифи ва тавсифи “Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом”да ва бошқа меъёрий ҳужжатларда ёритилган.


Корхона даромадлари







Сотишдан олинган даромадлар:

  • маҳсулотларни сотишдан;

  • товарларни сотишдан;

  • бажарилган ишлардан;

  • кўрсатилган хизматлардан.



Асосий фаолиятдан олинган даромадлар





Асосий фаолиятдан олинган қўшимча даромадлар:

  • асосий воситаларни сотишдан;

  • бошқа активларни сотишдан;

  • келиб тушган жарималар;

  • қисқа муддатли ижарадан олинган ҳақ;

  • воз кечилган кредиторлик ва депонентлик қарзлар;

  • қайтарилмайдиган молиявий ёрдам;

  • ТМБ ларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар;

  • бошқа даромадлар.





Молиявий фаолиятга доир даромадлар:

  • роялти, дивидендлар, фоизлар;

  • ижобий курс фарқлари;

  • узоқ муддатли ижарадан даромадлар;

  • қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар;

  • бошқа даромадлар.

Асосий бўлмаган фаолиятдан олинган даромадлар











Фавқулотдаги фойда:

  • қонунларни ўзгаришидан олинган фойда;

  • фавқулотдаги вазиятлардан олинган фойда;

  • революцион ўзгаришлардан олинган фойда.


Фойда − мураккаб иқтисодий категориялардан бири ҳисобланади. У асосан қўшимча қийматни яратиш ва ишлатиш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатларни ифодалайди.Унинг асосий вазифаси − корхона фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини акс эттиришдир.


Фойда иқтисодий категория сифатида − даромадлар ҳисобидан харажатларни қоплаш ҳамда фойдадан солиқни тўлаш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатларни акс эттиради.
Иқтисодий категория сифатида фойда - моддий ишлаб чиқариш соҳасида яратилган соф даромадни акс эттиради.
Корхона фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги − фойда миқдорининг кўпайишида, маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлган индивидуал харажатларнинг нисбатан пасайишида, маҳсулот баҳоси шаклидаги ижтимоий зарурий харажатларнинг ўсишида намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 05 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом”га мувофиқ корхоналар фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг 5 та кўрсаткичлари билан тавсифланади.

  • маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда (1):


Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish