13.2.Корхоналар харажатларининг таснифланиши
Назарияда ва амалиётда иқтисодий категориялар, уларнинг ўзига ва хусусиятларига қараб тур, хил, туркум ва шу кабиларга ажратилади − таснифланади.
Корхоналар харажатларининг таснифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 05 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом”да келтирилган. Унга кўра маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари иккита гуруҳга ва олтита қуйи гуруҳга бўлинади (чизмага қаранг).
Асосий фаолиятга доир харажатлар ─ бу корхона Уставида белгиланган асосий фаолият билан боғлиқ харажатлардир.
Асосий бўлмаган фаолиятга доир харажатлар ─ бу бевосита асосий фаолиятга тааллуқли бўлмаган фаолият турлари билан боғлиқ харажатлардир
Харажатларни элементлар бўйича гуруҳларга ажратган ҳолда, улар тузилмаси ва динамикасини таҳлил қилиш муҳим ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқариш харажатларини таҳлил этишнинг услубий шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат)лар ишлаб чиқариш таннархи, маҳсулот (иш бажариш ва хизмат қўрсатиш) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ва молиявий натижаларнинг шаклланиш тартиби тўғрисида»ги Низомда келтирилган.
Корхона харажатлари
Сотиш таннархига киритилган харажатлар
Асосий
фаолиятга
доир
харажатлар
Давр харажатлари
Келгуси давр харажатлари
Муддати кечиктирилган харажатлар
Асосий бўлмаган фаолиятга доир харажатлар
Молиявий фаолиятга доир харажатлар
Фавқулотдаги харажатлар (зарарлар)
Корхоналар фаолиятидаги харажатларни (юқоридаги кўринишда туркумлаш билан бир қаторда) қуйидаги хусусиятлари бўйича ҳам таснифлаш мумкин.
Даврига кўра:
• жорий давр харажатлари;
• келгуси давр харажатлари.
Юзага чиқиш шаклига кўра:
• асосий ишлаб чиқариш харажат-
лари;
• молиявий фаолият бўйича хара-
жатлар;
•тасодифий, фавқулоддаги хара-
жатлар.
Солиққа тортиладиган фойда суммасини аниқлашда ҳисобга олинишига кўра:
• солиққа тортиладиган базага қайта қўшиладиган доимий тафовутлар;
• солиққа тортиладиган базага қўшиладиган даври бўйича тафовутлар;
•солиққа тортиладиган базани аниқлашда ҳисобга олинмайдиган харажатлар.
Маҳсулот таннархига қўшилишига кўра:
•маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган хара-
жатлар;
•маҳсулот ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган хара-жатлар.
Юзага чиқиш ўрни бўйича:
• бўлим бўйича қилинган хара-
жатлар;
•цех бўйича қилинган харажат-лар;
• участка бўиича қилинган хара-
жатлар ва ҳоказо.
Маҳсулот ҳажмининг ўзгари-шига мувофиқ:
• ўзгарувчан харажатлар;
• ўзгармас харажатлар.
Маҳсулот таннархига қўшили-шига қараб:
• тўғри харажатлар (бевосита);
• эгри харажатлар (билвосита).
Сотиш ҳажмига ҳисобдан чиқарилишига кўра:
• маҳсулот ишлаб чиқариш хара-
жатлари;
• давр харажатлари.
Молиявий натижаларга дахл-сизлиги бўйича:
• маҳсулот таннархига қўшиладиган харажатлар;
•фойда ҳисобидан қопланадиган харажатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |