Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари. И



Download 68,24 Kb.
bet10/17
Sana26.04.2022
Hajmi68,24 Kb.
#582886
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Иқтисодиёт фанининг предмети

Илмий абстракция усули - таҳлил пайтида халал бериши мумкин бўлган иккинчи даражали нарсалар, воқеа-ҳодисаларни фикрдан четлаштириб, ўрганилаётган жараённинг асл моҳиятига эътиборни қаратишдир. Бу усул ёрдамида ўрганилаётган воқеа ва ҳодисанинг ички, кўзга кўринмайдиган моҳияти, унинг асл мазмуни билиб олинади.
Таҳлил — бу ўрганилаётган бир бутунни алоҳида қисмларга ажратиш ва уларни изчиллик билан ўрганиш бўлса, синтез – бу ўрганилган қисмлардан олинган хулоса ва натижаларни бир бутун яхлит жараён деб қараб умумий хулоса чиқаришдир. Мураккаб иқтисодий тизимлар ана шу йўл билан ўрганилади, иқтисодий тизим бутунича тасвирлаб берилади.
Мантиқийлик ва тарихийликнинг бирлиги усули. Иқтисодиёт назариясида тарихийлик далили тарихий ривожланиш нуқтаи-назаридан тадқиқот олиб бориш зарурлигини тақозо қилади. Чунки иқтисодий жараёнлар тарихий жараён сифатида ривожланади. Мантиқийлик усулида жараёнлар фақатгина тарихий нуқтаи-назардан эмас, шу билан бирга асосий ички зарур қонуний боғланишлар бўйича ҳам таҳлил қилинади.
Фойдаланилаётган усуллар ичида эксперимент (тажриба-синов) маълум ўрин эгаллайди, иқтисодий ўсишнинг кескин ўзгариши босқичларида, жумладан иқтисодиётнинг инқироз ва беқарорлик босқичларида экспериментдан кенг фойдаланилади.
Индукция ва дедукция бирига қарама-қарши бўлган, аммо ўзаро боғлиқликдаги фикрлаш усулидир. Фикрнинг хусусий далиллардан умумий далилларга қараб ҳаракати индукция, аксинча, умумий далиллардан хусусий далилларга томон ҳаракати дедукция деб аталади.
Иқтисодий жараёнларни миқдорий жиҳатдан таҳлил қилишда таққослаш, статистик, математик ва график усулларидан кенг фойдаланилади. Айниқса, ҳозирги даврда график усулни кенг ўзлаштириш ва қўллаш зарурдир. Графиклар назария моделларини ифодалашда воситачи бўлиб хизмат қилади. Аниқроқ қилиб айтганда, график усул ўзгарувчи миқдорлар ўртасидаги боғлиқликни кўргазмали қилиб тасвирлайди.
Бу усуллар ёрдамида иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг мазмунини, улардаги ўзгаришларни, келиб чиқиш сабаб-оқибатларини билиш мумкин бўлади.

Download 68,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish