Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари. И



Download 68,24 Kb.
bet1/17
Sana26.04.2022
Hajmi68,24 Kb.
#582886
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Иқтисодиёт фанининг предмети


ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА БИЛИШ УСУЛЛАРИ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИНИНГ МАЗМУНИ, ОМИЛЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ


РЕЖА:
1. ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ БОШ МАСАЛАСИ.
2. ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИНИНГ ФАН СИФАТИДА ШАКЛЛАНИШИ.
3. ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.
4. ИҚТИСОДИЙ ҚОНУНЛАР ВА КАТЕГОРИЯЛАР (ИЛМИЙ ТУШУНЧАЛАР).
5. ИҚТИСОДИЙ ЖАРАЁНЛАРНИ ИЛМИЙ БИЛИШ УСУЛЛАРИ.
6. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ, УНИНГ МАЗМУНИ ВА НАТИЖАЛАРИ
7. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОМИЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ТАРКИБИ.
8. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ВА УНИНГ ЧЕГАРАСИ.
9. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ ВА УНИНГ КЎРСАТКИЧЛАРИ.
 
Таянч иборалар: иқтисодиёт, эҳтиёж, иқтисодий ресурслар, иқтисодий қонунлар, иқтисодий категориялар, илмий абстракция, ишчи кучи, меҳнат қуроллари, меҳнат предметлари, капитал, ер-сув, тадбиркорлик қобилияти, ишлаб чиқариш жараёни, ижтимоий ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришнинг умумий самараси, зарурий маҳсулот, ишлаб чиқариш функцияси, қўшилган капитал, қўшимча маҳсулот.
 ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ БОШ МАСАЛАСИ
Инсоннинг турли фаолиятлари ичида энг асосийси, инсониятнинг яшаши ва унинг камол топишини таъминлайдигани моддий ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган иқтисодий фаолиятдир. Истеъмол товарлари ва хизмат кўрсатиш соҳалари турли-туман бўлганлиги учун иқтисодий фаолият ҳам турличадир, уларнинг тури ва сони ҳам жуда кўпдир.
Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, кишиларнинг яшаши, камол топиши учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қаратилган, бир-бири билан боғлиқликда амал қиладиган турли-туман фаолиятлар яхлит қилиб, бир сўз билан, иқтисодий фаолият деб аталади.
Қадимда иқтисодий фаолиятнинг асосий шакли уй хўжалиги доирасида рўй берган. Шунинг учун қадимги грек олимларининг (Ксенофонт, Платон, Аристотель) асарларида иқтисодиёт - уй хўжалиги ва уни юритиш қонунлари деб тушунтирилган. Араб лексиконида «иқтисод» тежамкорлик маъносида тушунилган, чунки ислом динига оид адабиётларда тежамкорликка алоҳида эътибор берилган. Масалан, Қурони Каримда шундай оят бор: «Енглар, ичинглар, ҳадя қилинглар, аммо исроф қилманглар».[1] Лекин, ҳозирги даврда иқтисодиёт кенг маънони англатиб, фақатгина уй ёки индивидуал хўжалик юритиш ёки тежамкорлик маъносини англатмайди, балки иқтисодиёт - йирик хусусий хўжалик, жамоа хўжалиги, ҳиссадорлик жамиятлари, давлат хўжаликларидан, молия ва банк тизимларидан, хўжаликлараро, давлатлараро бирлашмалар, корпорациялар, концернлар, қўшма корхоналар, давлатлар ўртасидаги турли иқтисодий муносабатларидан иборат ўта мураккаб ижтимоий тизимни англатади.
Бунинг устига барча ресурсларимиз - пул маблағлари, табиий бойликлар, малакали ишчи кучлари, ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарлари ҳаммаси чекланган миқдордадир. Мана шу чекланган иқтисодий ресурслардан оқилона фойдаланиб, аҳолининг тўхтовсиз ўсиб борувчи эҳтиёжларини қондириш мақсадига эришиш, ресурслар ва маҳсулотларни тўғри тақсимлаш йўлларини топиш иқтисодиётнинг асосий мазмунини ташкил этади.
Иқтисодиёт қамров даражасига қараб турлича бўлиши мумкин. Масалан, жаҳон иқтисодиёти, мамлакат иқтисодиёти, миллий иқтисодиёт, тармоқ иқтисодиёти, функционал иқтисодиёт, минтақа иқтисодиёти; корхона ёки фирма иқтисодиёти, оила иқтисодиёти.
Инсон томонидан яратилган товарлар ва хизматларнинг, ресурсларнинг ҳаракати бўйича такрор ишлаб чиқариш турли фазалардан - ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларининг бирлигидан иборатдир. Буларнинг ичида энг асосийси ва бошланғичи ишлаб чиқариш жараёнидир. Чунки ҳамма товар ва хизматлар худди шу босқичда яратилади. Агар ишлаб чиқарилмаса, тақсимланадиган, айирбошланадиган ва ниҳоят, истеъмол қилинадиган нарсалар бўлмайди (ишлаб чиқариш нима ва қандай содир бўлиши ҳақида кейинги мавзуда сўз боради).
Иккинчи муҳим фаза эса тақсимот жараёнидир. Бу босқичда, энг аввало, ишлаб чиқариш воситалари, капитал ва ишчи кучи, товар ва хизматларнинг алоҳида турлари, ишлаб чиқарувчи тармоқлар, соҳалар, ҳудудлар ва ниҳоят, корхоналар ўртасида тақсимланади. Ундан ташқари, ишлаб чиқариш натижаси бўлган товар ва хизматлар, уларнинг пул ҳолидаги кўриниши бўлган даромадлар ҳам тақсимланади.

Download 68,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish