ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
“Тасдиқланди”
Ўқув ишлари бўйича проректор
______________ М. Эшов
2021 йил “ ____” ________
ИҚТИСОДИЁТ
ФАН СИЛЛАБУСИ
Тошкент – 2021 йил
Фан Силлабуси
Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети
Фан тўғрисида маълумот
Фан шифри: ECONOM6
Фан номи: Иқтисодиёт
Семестр/Йил: 2-семестр/ 2020-2021 ўқув йили
Кафедра: Фундаментал иқтисодиёт кафедраси
Соатлар/кредитлар миқдори: 6 ECTS (22 аудитория соати)
Маъруза
|
Амалий машғулот
|
Лаборатория
|
Баҳолаш
|
Жами
|
12
|
8
|
0
|
|
|
Фан бўйича машғулотларнинг жойлашуви:
Аудитория вақти: Дарс жадвалига асосан
Талаблар:
Фан учун масъул кафедра: Сиртқи бўлим “Иқтисодиёт” кафедраси
Инструктор тўғрисида маълумот
Инструктор: доцент Абдуллаева Севара Солижановна
Кафедра жойлашган жойи: ТДИУ, 2-ўқув биноси, 112-хона
Телефон: 95 515 15 13 иш телефони
E-mail: s.abdullaeva@tsue.uz
Иш вақти: Учрашувга кўра
I. Фан тавсифи
Ушбу фан иқтисодиётнинг асосий фундаменти бўлиб, у биринчи курснинг биринчи семестрида ўқитилади. Иқтисодиёт фанининг мақсади иқтисодиётга кириш, бозорнинг вазифаларининг амал қилишини ўрганишни ўқитишга қаратилган. Фаннинг таркибини тушуниш тадбиркорлик қарорларини қабул қилиш, иқтисодий сиёсатни тушуниш ва ишлаб чиқиш, умуман олганда замонавий иқтисодий фаолиятни ўрганиш каби жиҳатларни ўз ичига қамраб олади.
Иқтисодиёт фани қуйидаги таркибий тузилмадан иборат:
Иқтисодиёт фанига кириш.
Ўқув дастурининг биринчи қисмида асосий иқтисодий муаммо, ишлаб чиқариш омиллари, ишлаб чиқариш имкониятлари қиймати ва ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиқларини ўз ичига олган фундаментал ғоялар ва тушунчалар келтирилган.
Иқтисодий ресурсларнинг тақсимланиши
Бозор иқтисодиёти шароитида ресурсларни тақсимлашнинг асосий тамойиллари нарх механизми орқали кўриб чиқилади. Талаб ва таклифнинг бозор кучлари, бозор мувозанати ва номутаносиблик, эгилувчанлик ушбу бўлимнинг асосини ташкил этади.
Микроиқтисодий қарор қабул қилиниши.
Микроиқтисодиёт ўрганишнинг муҳим соҳасидир ва бу ерда асосий асосий қарор қабул қиладиганлар: банклар, уй хўжаликлари, ишчи кучи, касаба уюшмалари ва тадбиркорларнинг роли орқали амалга оширилади.
Давлат ва макроиқтисодиёт.
Давлатлар турли хил макроиқтисодий мақсадларга эга ва кўпинча уларга эришиш учун қўлланиладиган чораларни танлаш ўртасида зиддиятлар юзага келади. Ўзгаришларнинг сабаблари ва оқибатлари ва тегишли сиёсатларни кўриб чиқиш учун турли ўлчовларни қўллаш керак.
Иқтисодий ривожланиш.
Иқтисодиёт ривожланар экан, аҳоли, турмуш даражаси, қашшоқлик ва даромадларни қайта тақсимлашда ўзгаришлар бўлади. Шу сабабли, турли мамлакатларда аҳоли сони ва тузилишидаги ўзгаришлар ва ривожланишнинг бошқа таъсирлари ўрганилади.
Халқаро савдо ва глобаллашув.
Мамлакатлар ўртасидаги савдонинг аҳамияти ва глобаллашувнинг кучайиши ўрганилмоқда. Ихтисослашув, эркин савдо, трансмиллий компанияларнинг роли, валюта курслари ва тўлов баланси барқарорлиги каби тамойиллар кўриб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |