―ИҚтисодиёт‖ факультети


Миллий компанияларда ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Миллий компанияларда ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва 
экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бошқаришга таъсир қилувчи 
омиллар таҳлили 
Ўзбекистон Республикасида амалга ошаѐтган иқтисодий ислоҳатларни 
жадаллаштириш муаммоси ҳозирги кунда ўта долзарб масалалардан биридир. Бу ўз 
навбатида режали иқтисодиѐт шароитида шаклланган барча иқтисодий дастакларнинг 
мазмун жиҳатидан янгиланишини тақозо қилади. Булар қаторига иқтисодий таҳлил 
ҳам киради. Иқтисодий таҳлилнинг мақсади ҳозирги шароитда фаолият кўрсатаѐтган 
барча фирма ва корхоналар хўжалик фаолиятини уларни бошқарувчиларга ѐққол 
кўрсатиб беришдан, камчиликларни очиб ташлашдан, ички имкониятларни ишга 
соладиган чора- тадбирларни ишлаб чиқаришдан иборатдир. Бу жараѐнда таҳлил 
қилинаѐтган объектнинг молиявий барқарорлигига, унинг рақобатбардошлигига, 
молиявий ва иқтисодий потенциалидан қандай фойдаланаѐтганлигига ҳам объектив 
баҳо берилади. Ҳозирги шароитда хўжалик фаолиятининг иқтисодий таҳлили жаҳон 
тажрибасидан келиб чиққан ҳолда икки турга бўлиниши кўзда тутилган. Биринчиси 
молиявий таҳлил, иккинчиси эса, бошқарув таҳлилидир. Бироқ, чет эл 
компанияларида молиявий таҳлил бир хил усулларда амалга оширилмайди. 
Фикримизча, бу таҳлилда бир хил методологик асос бўлиши лозим, чунки ҳар қандай 
корхона, мулк шаклидан қатъий назар, давлат, жамият манфаати нуқтаи назаридан 
ҳам қаралиши табиий. Зеро жамиятдаги ҳар бир иқтисодий жараѐн, моддий бойлик 
шу жамиятники, чунки корхонанинг ўзи шу жамиятда, шу давлат худудида 
жойлашган, унинг эгаси эса шу давлат фуқароси. Давлат ўз фуқароларининг, 
ҳуқуқларини ҳимоя қилади, улар мулкларининг дахлсизлигини таъминлайди. Шу 
туфайли таҳлил ҳам фуқаролар, корхоналар ва давлат манфаатлари муштараклигини 
таъминлашга хизмат қилмоғи лозим.
«Навоийазот» акционерлик жамияти ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида 
ишга тушурилган бўлиб, ҳозирги кунда халқаро ҳамкорлар орасида ўз ўрнига эга 
бўлган, минерал ўғитлар, кимѐвий реагентлар ва бошқа кам тоннали кимѐвий 
маҳсулотлар ишлаб чиқариш дастурини бажараѐтган кўп профилли саноат - ишлаб 
чиқариш мажмуидир.
Ўзбекистон кимѐвий маҳсулотларининг 30% дан ортиғини ишлаб чиқариб,
«Ўзкимѐсаноат» 
Акционерлик 
жамиятининг 
база 
сегментларидан 
бири 
ҳисобланадиган «Навоийазот» АЖ саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, ѐқилғи-
енергетика мажмуи, металлургия, тоғ-кон комбинатлари шунингдек, хизмат соҳаси,
фан, деярли барча тармоқларини қамраб олган.
Корхонанинг асосий мақсадларидан бири истемолчилар талабига ва маҳсулот 
сифатининг юқори стандартларига мувофиқ келишдир, шу сабабдан республикада 
биринчилар қаторида маҳсулот ишлаб чиқаришда технологик регламентга амал 
қилиш ва маҳсулот ва буюмлар сифатини талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш,
корхона мутахассисларининг ишлаб чиқаришни жаҳон стандартлари даражасида 
бошқариши кафолати бўлган, нуфузи ва обрўсини республика ва халқаро даражада 
оширадиган сифат менежменти халқаро тизимини жорий қилинган.


131 
Айниқса маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотиш, махсус ва мақсадли 
маблағлар, заҳира жамғармаси, фойда ва зарарлар, турли хил ҳисоб-китоблар, 
қийматли қоғоз ва векселлар бўйича маълумотлардан кўпроқ фойдаланилади. Булар 
хўжалик фаолиятининг тўғри бошқарилиши, унинг молиявий барқарор бўлиши ва 
тўлов қобилиятининг яхшиланишига бевосита таъсир кўрсатади. 
Корхонанинг даромадлари 2016 йилда 222 243,3 млн. сўмга ошди. Ўтган давр 
билан солиштирганда, яъни 2015 йилга нисбатан 138,9% га ошган. 2016 йилда ялпи 
фойда 62 980,7 млн. сўмга етган, бу эса ўтган йилга нисбатан 18 519,5 млн. сўмга 
камайганлигини кўрсатиб турибди. Даромадга нисбатан ялпи фойда даражаси 6,3% 
фоизга камайган (2015 йилда 14,3% дан 2016 йилда 7,9% гача).
Экспортни диверсификация қилиш, яъни чет-элга сотилаѐтган товарлар 
маҳсулотлари ва хизматлар номенклатурасининг кенгайиши, жами экспортда алоҳида 
товарларда хом ашѐ улушининг катта бўлишига йўл берилмаслиги, маҳсулотларимиз 
экспорт қилинаѐтган мамлакатлар географиясини кенгайтириш, экспорт ҳажмининг 
барқарор бўлишини таъминлайди, миллий иқтисодиѐтнинг ташқи бозордаги салбий 
ўзаришларга таъсирчанлиги даражасини пасайтиради. Экспорт таркибида бир ѐки бир 
неча товарлар улушининг сезиларли даражада ортиб кетиши бу товарлар нархи 
пасайган ѐки уларга ташқи талаб қисқарган ҳолатларда экспортчи корхоналарни оғир 
аҳволга солиб қўйиши мумкин. Бунинг натижасида экспорт ҳажмининг қисқариши 
валюта тушумларининг камайиши, ташқи савдо балансининг ѐмонлашуви ва 
корхоналар молиявий аҳволининг тангликка юз тутишига олиб келиши мумкин. 
Шунингдек, экспорт умумий ҳажмининг кам сонли давлатларга боғланиб қолиши ҳам 
рискли ҳолат ҳисобланади. Ўзбекистон республикаси Президенти томонидан илгари 
сурилган тайѐр рақобатбардош маҳсулотлар экспортини фаол ошириш ва бу 
маҳсулотлар етказиб бериладиган мамлакатлар географиясини янада кенгайтириш 
вазифасини амалга ошириш экспорт ҳажмини барқарор ўстириш, ташқи бозордаги 
ўзгаришлар таъсирида унинг ҳажми кескин камайиши хавфини бартараф этиш 
имконини беради. Экспорт қилинаѐтган товарларни диверсификация қилиш, уларни 
импорт қилувчи мамлакатлар географиясини кенгайтириш бу мамлакатлардан бири 
ѐки бир гуруҳининг иқтисодиѐтида муаммолар рўй берганда ҳам экспорт ҳажмининг 
кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик имконини беради. 
2000 йилдан 2010 йилгача бўлган вақт оралиғи экспорт географиясига назар 
ташлайдиган бўлсак «Навоийазот» акциядорлик жамияти томонидан асосий 
маҳсулотлар Нитрон толаси, Аммиак, Аммиакли селитра, Уксус кислотаси, Метанол, 
Азот-фосфорли ўғит, Хлор ва хлор маҳсулотлари, Ацетальдегид, Унифлок, 
Полиакриламид, Сульфат аммония каби маҳсулотлар Италия, Россия, Туркия, БАА, 
Миср, Хитой, Озарбайжон, Қозоғистон, Эрон, Покистон, Саудия арабистони, 
Туркманистон, Қирғизистон, Афғонистон, Тожикистон, Болгария, Руминия, 
Белоруссия ва Молдова давлвтларига экспорт килинган (5-иловага қаранг). 
Марказий Осиѐ давлатларига корхона томонидан экспорт катта миқдорда 
қилинган минерал ўғитлар, кимѐвий реагентлар, хлор ва хлор маҳсулотларининг ҳам 
ҳажми тушиб кетишига 2011 йилда, Қозоғистонда, Каустик содаси ишлаб чиқариш 
бўйича қуввати йилига 30 минг тонна, хлор бўйича 26 мингдан ортиқ, хлорид 
кислотаси 45 минг тонна, гипохлорид 6 минг тоннадан ортиқ бўлган ―Каустик‖ АЖ 
ишга туширилиши, 2014 йилда Туркманистонда аммиак ишлаб чиқариш бўйича 
қуввати йилига 400 минг тонна, карбомид ишлаб чиқариш бўйича 640 минг тонна 
бўлган ―Туркманкимѐ‖ газ-кимѐ мажмуасининг ишга туширилиши ва ушбу давлатлар 


132 
бизнинг республикамиздан импорт қилиб олувчи маҳсулотларини камайтириши 
сабаб бўлди. 
Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ҳақида гап кетганда албатта 
маркетинг ва шунга боғлиқ бўлган кадрлар масаласини четлаб ўтиб бўлмайди, чунки 
корхона ишлаб чиқарган маҳсулотларни чет давлатларга экспорт қилиш жараѐнида 
ушбу масалалар жуда долзарб ҳисобланади. 
Бозор алоқалари ва муносабатлари олди-сотди акти сифатида оддий товар 
айирбошлашдан тубдан фарқ қилади. Бу авваламбор товар-пул муносабатларининг 
такрор ишлаб чиқаришнинг мумкинлиги ва зарурлиги ҳамда товар хўжалигини 
юритишнинг шароитларида кўринади. Бозор механизми харидор талабини 
қондиришга, ишлаб чиқариш ҳаракатларини қоплай олишга, барқарор ишлаѐтган ҳар 
бир корхонанинг фойдалилигини таъминлашга, ишлаб чиқариш самарадорлигини 
оширишга, манфаатдорлигини пайдо қилишга ва маҳсулот сифатини оширишга қодир 
хўжалик юритиш қуролидир.
Вақт ўтиши билан айирбошлаш жараѐнида қатнашувчилар бу жараѐнни 
замонавийлаштиришга 
уринадилар. 
Жумладан, 
сотувчилар 
ўз 
маркетинг 
бошқаришлари борасидаги катта малакага эришадилар. Маркетингни бошқариш 
қуйдагича изоҳланади:
Маркетингни бошқариш - бу таҳлил, режалаштириш, ҳаѐтга татбиқ этиш ва 
корхона учун фойда келтирадиган сотиш ҳажмини кўпайтириш, бозорда ўз мавқеини 
ошириш каби корхона мақсадларини амалга ошириш учун хизмат қиладиган харидор 
билан бўладиган самарали айирбошлашни ташкил қилиш ва мустаҳкамлашга 
қаратилган ҳаракатларни назорат қилишдир.
Маркетинг бошқарувчиси кўпинча мутахассис сифатида юзага чиқиб, ўз 
фирмаси ишлаб чиқарган товарларни олишга қанча мижоз керак бўлса, шунча 
мижозни топишга астойдил ҳаракат қилади. Аммо бу - унинг вазифалари тўғрисида 
жуда тор тушунча. Маркетинг бошқарувчиси фақатгина талабни яратиш ва 
кенгайтириш билангина эмас, балки талабни ўзгариши муомалалари билан, баъзида 
эса қисқартириш вазифаси талабнинг даражасига, вақтига ва характерига шундай 
таъсир кўрсатиш керакки, бунда корхона ўз олдида турган мақсадларига тўлиқ 
эришсин. Қисқача қилиб айтганда, маркетингни бошқариш - бу талабни 
бошқаришдир.
Корхона ўз товарларига бўлган талаб даражасини олдиндан ўзи учун қулай 
вариантни ишлаб чиқади. Ҳар қандай бир вазиятни олсак, бу даврда талабнинг 
ҳақиқий даражаси корхона учун қулай вариантидан паст, унга тенг ѐки ундан ошиқ 
бўлиши мумкин ҳамда шу ҳолатлар билан маркетингни бошқариб ишлашга тўғри 
келади. Маркетинг бошқарувчилари - бу фирманинг мансабдор шахслари бўлиб, 
маркетинг ҳолатларини таҳлил қилиш билан режалаштириш, фаолиятларини ҳаѐтга 
татбиқ қилиш ѐки текширув функциясини амалга ошириш билан шуғулланадилар. Бу 
тоифага сотиш бўйича бошқарувчи, сотиш хизмати раҳбари, сотишни 
ривожлантириш бўйича мутахассислар, маркетинг тадқиқотчилари, товар бўйича 
бошқарувчилар ва баҳоларни ўрнатиш муаммоси бўйича мутахассислар киради. 
Маркетингни бошқаришни асосий мазмуни бу талабни бошқариш деб қаралади. 
Шундай экан талабни турлари ва бу талабнинг турли ҳолатларида маркетингнинг 
қандай йўл тутишини кўриб чиқиш керак. 
Бу борада корхонада етарлича муаммолар мавжуд. Чунки ушбу соҳада 
ишчиларнинг доимий алмашиб туриши, ундан ташқари ишга олинадиган 
ишчиларнинг мутаҳассислик бўйича таълим олмаганлиги ҳамда керакли билимларга 


133 
эга эмаслиги, ички ва ташқи бозорларда қайси турдаги маҳсулотларга талаб бор, 
қандай нарҳларда сотилмоқда, шу билан бирга келажакдаги ривожланиш нималарга 
боғлиқ деган саволларга жавб бера олмаслигида корхонада ташқи иқтисодий 
алоқаларни етарли даражада ривожланишига тўсқинлик қилмоқда. 
Хулоса қиладиган бўлсак корхона аввало ўз молиявий ҳолатини яхшилаш 
бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиши зарурдир. Ундан ташқари тан тархи 
баланд бўлган, энергоресурсларни кўп миқдорда истеъмол қилувчи маҳсулотлар 
ишлаб чиқаришни камайтирган ҳолда технологияларни диверсификация қилиш, 
ҳамда кам харажатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш керак деб 
уйлаймиз. 
Ҳар томонлама стандартларга жавоб берувчи илмий тадқиқот ва инновациялар 
бўлимини ташкил этиш ҳозирги кунда корхона учун зарурдир. Чунки янги 
маҳсулотлар яратиш ва уларнинг ассортиментини ошириб бориш ҳамда ташқи ва 
ички бозорларда уларни сотиш билан корхонанинг иқтисодий ҳолатини бир қанча 
яхшилаш мумкин. 
Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришнинг яна бир омили бўлган 
маркетинг 
тизимини 
тубдан 
ўзгартириш, 
ушбу 
бўлимлар 
фаолиятини 
такомиллаштириш, кадрлар малакасини ошириш ўта долзарб масаладир. 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish