―ИҚтисодиёт‖ факультети


- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш  тизими ҳамда озиқ-овқат саноатида Global GAP



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш 
тизими ҳамда озиқ-овқат саноатида Global GAP ва ISO 22 000 HACCP халқаро 
сифат стандартларини жорий этиш орқали маҳсулотлар рақобатбардошлигини 
ошириш йўллари; 
қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати тармоқларида халқаро 
стандартларни жорий этишнинг мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини 
мустаҳкамлашга таъсири масалалари; 
иқтисодиѐтнинг реал сектори маҳсулотлари рақобатбардошлигини 
ошириш орқали экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ва логистика тизимларини 
ривожлантириш йўналишлари. 
Улар анжуман иштирокчиларининг мавзуга оид устувор вазифаларни ҳал 
этишга қаратилган илмий-услубий ва амалий тавсияларини ўз ичига олади. 
Тўпламдан магистратура ва бакалавриат таълим босқичида ўқитиладиган 
фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуалар, ишчи дафтарлар, маъруза матнлари ва 
амалий машғулотлар учун қўлланмалар тайѐрлашда, шунингдек илмий ва 
амалий тадқиқотлар олиб бориш, магистрлик диссертациялари ва битирув 
малакавий ишлари тайѐрлашда фойдаланиш
мумкин.
 



I ШЎЪБА. 2017-2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ БЕШТА УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА 
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ ДОИРАСИДА ИҚТИСОДИЁТНИНГ 
РЕАЛ СЕКТОРИ ТАРМОҚЛАРИДА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРНИ 
ЖОРИЙ ЭТИШНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АСОСЛАРИ 
Б.Ю. Ходиев – ТДИУ ректори, и.ф.д., проф. 
М.Т. Курбанбекова – таянч докторант, ТДИУ 
 
Мева-сабзавот маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш орқали 
мамлакат экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари 
 
Мева-сабзавотчилик қуйи тармоғи Ўзбекистон аграр секторининг муҳим 
тармоқларидан бири ҳисобланади. Бу тармоқ аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига, 
қайта ишлаш саноати тармоқларини эса хомашѐга бўлган талабини қондириш билан 
бирга мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга ва валюта маблағларини 
ишлаб топишга имкон яратади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 
7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқданган ―2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар 
стратегияси‖да 
замонавий 
агротехнологиялар 
асосида 
юқори 
ҳосилдорликка эга бўлган, эртапишар ҳамда ширин таъмга эга пакана ва ярим пакана 
дарахтларни экиш орқали интенсив боғ ва узумчиликни ривожлантириш ва дунѐ 
бозорларида харидоргир экспортбоп мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш 
ҳажмларини оширишга алоҳида эътибор қаратилган
1
‖.
Кейинги йилларда республикамизда мева-сабзавотчилик тармоғини тубдан 
модернизациялаш ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 
қаратилган муҳим тадбирлар амалга оширилди. Натижада мамлакатимизнинг мева-
сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилиш салоҳияти сезиларли 
даражада ошди. Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиѐев таъкидлаб ўтганларидек: 
―Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 132 минг тоннаси қайта ишланиб, 100 миллион 
долларлик тайѐр маҳсулот, эътибор беринг, тайѐр маҳсулот экспорт қилинди. 724 
минг тонна ҳўл мева четга сотилди ва бу юртимизга 856 миллион доллар валюта 
келтирди. Ҳолбуки, илгари минг-минг тонна турли ширин-шакар меваларимиз далада 
қолиб, чириб кетар, исроф бўларди, энг ѐмони, увол бўлар эди
2
‖.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги ―Мева-
сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган 
сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ПҚ-3377-сонли ва 2018 йил 17 октябрдаги 
―Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли 
фармони билан тасдиқланган ―Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда 
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси‖. www.lex.uz. 
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Қишлоқ хўжалиги 
ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан. www.press-
service.uz/uz/lists/view/1331. 



оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ПҚ-3978-сонли қарорларида 
мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиш тизимини такомиллаштириш ва ―Global 
GAP‖, ―Halal‖ ва ―Organic‖ сифат стнадартларини жорий этишни жадаллаштириш 
борасида бир қатор вазифалар юклатилган. 
Мамлакатимизда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспортга 
чиқариш борасида амалга оширилаѐтган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида 
салмоқли натижалар қўлга киритилмоқда. Жумладан, Ўзбекистондан 2013-2017 
йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми ошиб бормоқда (1.1-
жадвал). 
1.1-жадвал 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish