―ИҚтисодиёт‖ факультети


Хусусийлаштиришнинг қишлоқ хўжалигида мулкчилик муносабатларини



Download 6,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/312
Sana22.02.2022
Hajmi6,58 Mb.
#101957
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   312
Bog'liq
Тўплам-конференция-Sayt-10.01.2019

Хусусийлаштиришнинг қишлоқ хўжалигида мулкчилик муносабатларини 
ривожлантиришдаги ўрни 
Бозор шароитида иқтисодиѐтда турли мулкчилик шакллари ривожланади ва 
уларнинг хўжалик юритиш усуллари турли-туман бўлиб эркин фаолият 
юритади.Чунки, амалга оширилган ислоҳотлар натижасида иқтисодиѐтда турли хил 
мулкларнинг мавжуд бўлиши, хўжалик юритишдаги барча имкониятлардан 
муваффақиятли фойдаланишга шароит яратиб беради. Бундай шароитларни яратиш 
учун бозор ислоҳотларни амалга ошириш ва уни мунтазам тадбиқ этиш орқали 
эришилади.
Бозор ислоҳотлари – халқ иштирокида, лекин давлат томонидан ишлаб
чиқилган бозор муносабатларини шакллантириш чора-тадбирларининг
давлат назорати остида амалга оширилишидир.
Иқтисодиѐтда ислоҳотларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

мулкий муносабатлар ислоҳоти;

аграр ислоҳот;

молия-кредит тизими ислоҳоти;

ижтимоий ислоҳотлар;

ташқи иқтисодий алоқалар ислоҳоти;

ҳуқуқий ислоҳотлар.
Бозор иқтисодиѐти шароитида мулкий муносабатлар ислоҳоти мулкчилик 
шаклларини кўп укладли аралаш иқтисодиѐт тузилмаларининг хилма-хиллигига 
асосланади. Бу рақобат бозор иқтисодиѐтини ҳаракатлантирувчи куч эканлиги ва кўп 
сонли бозор субъектларини талаб қилиши билан изоҳланади.
Қишлоқ хўжалигида ҳам мулкчилик муносабатлари бошқа соҳаларга хос 
бўлган усулда яъни, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш 
орқали амалга оширилади. 


385 
Қишлоқ хўжалигида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, давлат мулки 
ҳисобидан бошқа нодавлат мулк шаклларини вужудга келтиришдан иборат бўлиб 
қуйидагича амалга оширилади:

давлат корхоналарини ҳиссадорлик жамиятига айлантириш;

давлат корхонасини сотиб уни жамоа мулкига айлантириш;

давлат мулкини айрим тадбиркор ва ишбилармонларга сотиш;

айрим давлат корхоналарини чет эл фирма ва фуқароларига сотиш ѐки қарз 
ҳисобига бериш;

давлат мол-мулкини аукционларда ким ошди савдоси орқали сотиш ва 
бошқалар.
Қишлоқ хўжалигида хусусийлаштириш жараѐни давлат мулкига эгалик 
ҳуқуқининг давлатдан хусусий шахсларга ўтказишдан иборат бўлиб қуйидагича 
амалга оширилади:

давлат мулкини бепул бўлиб бериш орқали хусусийлаштириш;

давлат мулкини сотиш орқали хусусийлаштириш;

давлат мулкини бепул бўлиб бериш ҳамда сотишни уйғунлаштириш

орқали хусусийлаштиришдан иборатдир. 
Қишлоқ 
хўжалигида 
мулкни 
давлат 
тасарруфидан 
чиқариш 
ва 
хусусийлаштиришнинг кўрсатиб ўтилган йўллари ва усулларидан қайси бирини 
танлаш ундан кўзланган мақсадга боғлиқ бўлади. Жамият ривожининг ҳозирги 
босқичида мулкчилик муносабатлари ўз ичига давлат мулкини, ишлаб чиқариш, 
хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларидаги жамоа мулкининг хилма-хил турларини, 
ижтимоий ташкилотлар мулкини, уй хўжалиги ва шахсий томорқа хўжалиги ҳамда 
якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган меҳнаткашларнинг шахсий 
мулкини, ташқи иқтисодий муносабатлар соҳасидаги аралаш мулк шаклларини ва 
хусусий мулкларни олади. Шу сабабли, ―Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик 
тўғрисида‖ги қонунида турли-туман мулклар қуйидаги мулк шаклларига киритилади: 
давлат мулки, жамоа мулки, хусусий мулк, шахсий мулк, аралаш мулк.
Мулкчилик муносабатлари ҳар қандай жамият иқтисодий тизимининг асосий 
муносабатларидан бирини ташкил қилиб, инсоният тараққиѐтининг маҳсули 
ҳисобланади. Мулкчилик муносабатлари моддий ва маънавий неъматларни ишлаб 
чиқариш ҳамда жамият бойликларини ўзлаштириш жараѐнларида вужудга келади. 
Мулкчилик муносабатлари мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш ва 
ўзлаштириш жараѐнларида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлардан 
иборатдир. 
Қишлоқ хўжалигида мулкчилик муносабатлари унинг объектлари ва субъектлари 
бўлишини шарт қилиб қўяди. Мулкка айланган барча бойлик турлари мулкчилик 
объектларидир. Мулк объекти бўлиб, инсон яратган моддий ва маънавий бойликлар, 
табиий бойликлар, ақлий меҳнат маҳсули, инсоннинг меҳнат қилиши қобилияти ва 
бошқалар ҳисобланади. Мулк объектида асосий бўғин-бу ишлаб чиқариш 
воситаларига эгалик қилиш ҳисобланади. Реал ҳаѐтда ишлаб чиқариш 
воситаларининг умумлашиш даражаси турли хил, яъни ишлаб чиқарувчиларнинг 
ишлаб чиқариш воситалари билан қўшилиши турли даражада ва турли шаклларда 
амалга оширилади. Шунга мос равишда мулк субъектлари вужудга келади. Мулк 
субъекти жамиятда маълум ижтимоий-иқтисодий мавқега эга бўлган, мулк объектини 
ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчилари ҳисобланади. 
Мулк объектлари ва субъектлари ѐрдамида мулкчилик муносабатлари ва ҳуқуқларини 


386 
янада аниқроқ тушуниш мумкин. Мулкчилик муносабатлари– бу мулк объектини 
ўзлаштириш бўйича мулк субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатдир. 
Қишлоқ хўжалигида турли мулкчилик шаклларини ривожлантиришда 
қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир:

аграр соҳада турли мулк шаклларини эркин ривожланиши учун ташкилий-
иқтисодий механизмини такомиллаштириш;

турли мулкчилик шаклларида хўжалик юритиш жараѐнида иқтисодий 
эркинлик бериш;

турли мулкчилик шаклларида ишбилармонлик муҳитини яратиш;

турли мулкчилик шаклларида эркин рақобат муҳитини ривожланишига кенг 
йўл очиш;

турли хўжалик юритиш субъектларида замонавий ишлаб чиқариш тизимини 
яратиш ва такомиллаштириб бориш;

турли мулкчиликка асосланган корхоналарини халқаро иқтисодий 
муносабатларда фаол иштирок этишни таъминлаш;

қишлоқ 
хўжалиги 
иқтисодиѐтининг 
жаҳон 
хўжалиги 
билан 
интеграциялашувига эришишдан иборатдир. 
Ғ.Б. Эргашев - ассистент, ТошДАУ
Б.Й. Иброхимов - талаба, ТошДАУ
 

Download 6,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish