329
билан бирга, қишлоқ машинасозлиги, кимѐ саноати каби бир қатор тармоқлар
маҳсулотлари учун фаолиятли бозор бўлиб ҳисобланади. Республикамиз иқтисодиѐти
тармоқларининг
ривожи
кўп
жиҳатдан
аграр
соҳанинг
қай
даражада
шаклланганлигига боғлиқдир. Шу боисдан ҳам, мустақилликнинг дастлабки
кунлариданоқ, давлат сиѐсатининг устувор вазифаларидан бири қилиб аграр соҳани
тубдан ислоҳ қилиш белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги тузулмаларининг ўз маблағлари доимий равишда
етишмаслиги, уларнинг молиявий аҳволини ўрганиб чиқиш жараѐнида аѐн бўлди.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараѐнинг узоқлиги (ерни экиш учун
тайѐрлашдан то маҳсулотни йиғиб олгунгача бўлган вақт)
бунинг асосий
сабабларидан бири бўлса; иккинчидан эса, иқтисодиѐтнинг ўтиш даврида қишлоқ
хўжалик корхоналари асосий қисмининг зарар билан ишлаѐтганлигидадир.
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг фаолиятини молиялаштиришнинг асосий
манбаларидан бири сифатида тижорат банкларининг кредитларини олишимиз
мумкин. Хўжалик юритувчи субектларнинг жорий ва инвеститсион харажатлари
тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади. Агарда хўжалик
юритувчи субектларнинг жорий харажатлари қисқа
муддатли банк кредитлари
ҳисобидан кредитланса, уларнинг инвеститсион харажатлари эса банкнинг узоқ
муддатли кредитлари ҳисобидан молияштирилади. Шу жиҳатдан ҳам, хўжалик
субектларининг молиявий маблағларга бўлган эҳтиѐжларини қондиришда тижорат
банкларининг етарли даражада ресурс манбаларига эга бўлиши муҳим рўл ўйнайди.
Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича инфратузилма ва ушбу
маҳсулотларни транспортировка қилиш билан боғлиқ логистика марказларини
ташкил этиш ҳам ушбу соҳа ривожига катта хисса қўшади.
Мамлакатимиз тижорат
банклари замонавий банк хизматларини кўрсатишда фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгашлари билан доимий равишда ҳамкорлик олиб боришлари
зарур.
Шуни аълохида таъкидлаб ўтиш зарурки, 2018 йил 26 апрелдаги ―Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги Президент қарорига асосан ҳудудларда
аҳолига томорқа хизматлари кўрсатишни кенгайтириш мақсадида, ―Томорқа хизмати‖
корхоналарига банклар томонидан кредитлар ажратилиши белгиланган. Мазкур қарор
доирасида, ҳудудларда ташкил этилган «Томорқа хизмати» МЧЖларнинг моддий-
техника базасини мустаҳкамлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларига турли хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, уларга уруғ, кўчат ва дарахтлар
экиш, иссиқхоналар қуриш, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа тармоқларни
ривожлантиришлари учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари
кенгаши қошида ташкил этилган жамғарма ҳисобидан кредитлар ажратиш кўзда
тутилган.
Шу билан бирга, пахта хомашѐси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер
хўжаликлари учун Агробанкмобиле-бизнес дастури орқали онлайн тарзда масофадан
туриб имтиѐзли кредитларни ўзлаштириш ва зарур маълумотларни олиш имконияти
яратилди. Бунинг ҳисобига эса фермерларнинг вақти ва ортиқча сарф-харажатлари
кескин қисқармоқда. Айни пайтга қадар 28 мингдан зиѐд фермер хўжалиги ушбу
мобил иловага уланиб, масофадан туриб ҳисобрақамларидаги маблағларини
бошқариб келмоқда.
Масофавий банк хизматлари улардан фойдаланадиган мижозларнинг ҳуқуқий
мақомига кўра, юридик ва жисмоний шахсларга мўлжалланган
масофавий банк
330
хизматларига тавсифланиши мумкин. Ҳозирда юридик шахсларга ―Корпоратив
интернет-банкинг‖, ―Мобил-банкинг‖ ва ―СМС-банкинг‖ каби замонавий хизматлар
кўрсатилмоқда.
―Корпоратив интернет-банкинг‖ хизматидан фойдаланган ҳолда, мижозлар
банк муассасасига келмаган ҳолда тўловларни масофадан, уйдан ѐки офисдан
бажариш, мижозга зарур бўлган кунлик, ойлик ва йиллик ҳисоботларни қулай шаклда
(ҲТМС, ХЛС) чиқариш ҳамда
чоп этиш, кўп фойдаланиладиган маълумотлар-сана,
валюталар курси, банк амалиѐт куни ва тизими маълумотларини онлайн кузатиб
бориш ва тўлов топшириқномаларининг сақланган тайѐр шаблонларидан фойдаланиб,
тўловларни тезкор равишда бажариш имкониятларига эга бўлишади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, биринчидан,
мамлакатимизда аграр
соҳага ҳар доим эътибор юқори бўлган ва ушбу соҳани ривожлантиришда тижорат
банкларининг ўрни ҳам муҳимдир; иккинчидан, тижорат банклари янада хориж
тажрибаларидан фойдаланган ҳолда замонавий чакана банк хизматларини
республикамиз амалиѐтга жорий этиши мақсадга мувофиқ.
М.Б. Атаниязова – ассистент, ТДИУ
Д.Б. Нарзуллаева – магистрант, ТДИУ
Do'stlaringiz bilan baham: