Озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш ва халқаро рақобатбардошликни
оширишда экин майдонларини жойлаштиришнинг ўрни
Мамлакатимизда озиқ-овқат ҳавфсизлигининг ва аҳоли фаровонлигининг
таъминланишида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг экин майдонларини
жойлаштириш алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Шу боис, экин майдонлари
структурасининг истиқбол кўрсаткичларини асослашда соҳани янада жадалроқ
ривожлантириш таъмнловчи пухта ѐндошув ишлаб чиқилиши ва татбиқ этилиши
зарур бўлади. Бунинг учун эса соҳа ишлаб чиқаришининг самарадорлиги ва халқаро
рақобатбардошлигини оширишга хизмат қиладиган имкониятларни аниқлаб ишга
солиш талаб этилади. Бу борада Ўзбекистон Президенти Ш.М. Мирзиѐев: ―
...ердан
унумли фойдаланиш ва уни талон-тарож қилишнинг олдини олиш – энг муҳим
вазифалардан биридир. Мамлакатимизда суғориладиган ерлар атиги 3 миллион 300
минг гектар бўлиб, уни кўпайтиришнинг ҳеч иложи йўқ. Чунки бизда сув ресурслари
чекланган. Аҳолимиз эса йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.
‖ - дея фикр билдирган
эди
61
. Албатта, ердан унумли фойдаланиш тармоқ самарадорлигини таъминлаш ва
халқаро рақобатбардошлигини оширишнинг устувор омили сифатида: экинлар
жойлашувининг оптимал ихтисослашувини татбиқ этиш ҳамда уларнинг
парваришига илғор технологияларни жорий этиш орқали юқори ҳосилдорликка
эришган миллий деҳқончилик маданияти шаклланишини тақозо қилади.
Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил етиштираѐтган фермер
хўжаликлари Бухоро вилоятда ҳам талайгина. Вилоят туманлари орасида Вобкент
тумани фермер хўжаликлари дон ва ғўза ҳосилдорлиги бўйича етакчи ўринни эгаллаб
келаѐтганликларини алоҳида таъкидлаш лозим.
Маълумотларидан кўриниб турибдики, 2017 йилда вилоят туманларидаги
фермер хўжаликларида ўсимликларнинг ҳосилдорлик даражаси бир хил эмас.
Масалан, вилоятнинг етакчи қишлоқ хўжалик экини ғўза ҳосилдорлиги даражаси
Вобкент, Бухоро, Ромитан, Когон, Ғиждувон ва Пешку туманлари ҳамда Бухоро
шаҳрида вилоятнинг ўртача-29,7 ц/га кўрсаткичидан юқорироқ бўлгани ҳолда,
Қоровулбозор туманидаги ҳосилдорлик энг пастки 21,6 ц/га поғонани эгаллаган.
Яъни, ҳосилдорлик вилоят ўртача кўрсаткичининг қарийб 73 фоизлик, илғор
Вобкент тумани кўрсаткичига нисбатан 58,5 фоизлик паст даражасида қарор топган.
Қоровулбозор фермер хўжаликларида 2017 йилда 5604 гектар ғўза (1-жадвал)
экилганлигини инобатга олсак, унда туман фермер хўжаликлари бўйича 2017 йилда
вилоятнинг ўртача ғўза ҳосилдорлигининг тафовути ҳисобидан бой берилган пахта
ҳажми (29,7ц/га - 21,6 ц/га = 8,1ц/га)* 5604=4539,2 тоннани ташкил этган.
61
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Қишлоқ хўжалиги
ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. 9 декабрь 2017 йил-
https://president.uz.
91
1- жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |