II. Биржа савдо операцияларини кенгайтириш
2.
|
Истеъмол ва техник этил спиртини биржа савдолари орқали сотиш.
|
Истеъмол ва техник этил спиртини биржа савдолари орқали реализация қилиш, бунда:
спирт ишлаб чиқарувчилар ва харидорларни биржада аккредитациядан ўтказилишини таъминлаш;
истеъмол спирти бўйича биржа савдоларида фақат тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар қатнашишини таъминлаш;
сотувчи ва харидорларни биржа савдоларида қатнашишлари бўйича ўқув семинарларини ўтказиш ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи биржа аъзолари (брокерлар) билан ишлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;
этил спирти маҳсулотини биржа савдоларига қўйиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали савдо иштирокчиларига етказиш;
лотларни истеъмолчилар тоифасига кўра шакллантириш;
биржа савдоларида маҳсулотга бўлган талаб ва таклиф даражасини мунтазам таҳлил қилиб бориб, заруриятга кўра, лот ҳажмларига ўзгартиришлар киритиш, бир савдо кунида битта харидор томонидан товарни харид қилиш ҳажмига чекловлар ўрнатиш.
|
2021 йил
апрель-май, доимий
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги, «ЎзРТХБ» АЖ
|
3.
|
Поливинилхлоридни (ПВХ) ва фармолинни тўлиқ биржа савдолари орқали сотиш.
|
ПВХ ва фармолин маҳсулотларини биржа савдоларига қўйиш жадвалини тасдиқлаш ҳамда тасдиқланган графикка кўра маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш;
поливинилхлорид истеъмолчиларини биржа савдоларига жалб қилиш;
биржа савдоларида харидорлар учун тенг имконият яратиш.
|
2021 йил
апрель-май, доимий
|
«Ўзкимёсаноат» АЖ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Навоийазот» АЖ, «ЎзРТХБ» АЖ
|
4.
|
Кумушни биржа орқали ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш.
|
Кумушни ишлаб чиқарувчиларга фақат биржа савдолари орқали сотилишини таъминлаш, бунда:
биржа савдоларига қўйиладиган кумуш ҳажмларини аниқлаш;
кумуш маҳсулотини биржа савдоларида сотиш механизмини тушунтириш бўйича заргарлик соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар билан учрашувлар ташкил қилиш;
маҳсулотнинг бошланғич нархларини асосли шакллантирилишини таъминлаш;
заргарлик соҳасидаги ишлаб чиқарувчилар учун кумуш маҳсулотини биржа орқали сотиб олиши учун кенг имкониятлар яратиш.
|
2021 йил
апрель-май, доимий
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Навоий КМК, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, «ЎзРТХБ» АЖ
|
5.
|
Экстракция пахта мойини тўлиқ биржа савдолари орқали сотиш.
|
Экстракция пахта мойини биржа савдолари орқали сотиш ҳажмини аниқлаш.
Экстракция пахта мойи истеъмолчилари — тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни биржага жалб қилиш.
Биржа савдоларида экстракция пахта мойи истеъмолчилари учун тенг имкон яратиш.
Савдоларда фақат экстракция пахта мойини қайта ишлаш қувватига эга бўлган харидорлар иштирокини таъминлаш.
|
2021 йил
апрель-май, доимий
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси, «ЎзРТХБ» АЖ
|
6.
|
Биржа савдоларига шрот, шелуха маҳсулотини қўйиш ҳажмларини ошириш.
|
Ёғ-мой корхоналари томонидан шрот ва шелуха маҳсулотларини тасдиқланган жадвалларга мувофиқ биржа савдоларига қўйиш ҳажмларини ошириш чораларини кўриш;
пахта шроти ва шелухаси ишлаб чиқарувчи тўқимачилик кластерларини биржа савдоларига сотувчи сифатида жалб қилиш;
пахта шроти ва шелухаси ишлаб чиқарувчиларни биржа савдоларида фаол қатнашишини таъминлаш.
|
2021 йил
апрель-май, доимий
|
Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси, «ЎзРТХБ» АЖ
|
7.
|
Биржа савдоларига полиэтилен ва полипропилен маҳсулотини қўйиш ҳажмларини ошириш.
|
Полиэтилен ва полипропилен маҳсулоти корхоналари томонидан полимер хом ашёси, шу жумладан плёнка ва қувур ишлаб чиқаришга мўлжалланган маркаларни тасдиқланган жадвалларга мувофиқ биржа савдоларига қўйиш ҳажмларини ошириш чораларини кўриш.
|
2021 йил давомида
|
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «ЎзРТХБ» АЖ
|
|