2. Тик чизиқлар
Тик чизиқлар — йўл иншоотлари ва жиҳозлари юзаларига кетма-кет чизилган йўл-йўл, оқ-қора (сариқ-қора, қизил-оқ) чизиқлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ўлчамларини кўрсатишда, кўз билан чамалаш воситаси сифатида хизмат қилади.
2.1 — ҳаракатланаётган транспорт воситаларига хавф туғдирадиган йўл иншоотларининг тик элементлари (кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадалар, устунлар ва бошқалар)ни билдиради;
2.2 — туннеллар, кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг пастки пештоқини билдиради;
2.3 — ажратиш минтақаларидаги ёки хавфсизлик оролчаларидаги думалоқ устунларни билдиради;
2.4 — йўналтирувчи, бетон ёки темир бетон устунлар, тўсиқ тиргаклар ва ҳоказоларни билдиради;
2.5 — йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларда йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради;
2.6 — бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради;
2.7 — хавфли жойлардаги тўсиқни (бордюрни) ва йўл сатҳидан баланд бўлган хавфсизлик оролчаларини билдиради.
Йўл ҳаракати қоидаларига
3-ИЛОВА
Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар
1. Тормоз тизимлари
1.1. Тормоз тизимининг конструкцияси ўзгартирилса, ишлаб чиқарган корхона талабига мос келмаса ёки транспорт воситасининг шу турида кўзда тутилмаган тормоз суюқлиги ёки бошқа қисмлар қўлланилса.
1.2. Ишчи тормоз тизимининг самарадорлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентда белгиланган талабларга мос келмаса.
1.3. Гидравлик тормоз юритмасининг зичлиги (герметиклиги) бузилган бўлса.
1.4. Двигатель ишламай турганда пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг зичлигини бузилиши, бошқарув қисмлари уланмаганда — 30 дақиқада, уланганида — 15 дақиқада тизимдаги ҳаво босимини 0,05 МПа дан кўпга пасайишига сабаб бўлиши. Ғилдираклардаги тормоз камераларидан сиқилган ҳаво чиқиши.
1.5. Пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг манометри ишламаса.
1.6. Тўхтаб туриш тормоз тизими транспорт воситаларини қуйидаги жойларда ҳаракатсиз ҳолатда ушлаб тура олмаса:
тўлиқ жиҳозланган ҳолатдаги транспорт воситаларини — 16 фоиздан кам бўлмаган қияликда;
тўлиқ жиҳозланган ҳолатдаги енгил автомобилларни ва автобусларни — 25 фоиздан кам бўлмаган қияликда;
тўлиқ жиҳозланган ҳолатдаги юк автомобилларини ва автопоездларни — 31 фоиздан кам бўлмаган қияликда;
Изоҳ: Тўхтаб туриш тормоз тизими синовдан ўтказилаётганда двигатель трансмиссиядан ажратилган бўлиши керак.
2. Бошқарув қурилмаси
2.1. Бошқарув қурилмасининг люфт йиғиндиси регламент (қатъий белгиланган) шароитлардаги синовларда қуйидаги кўрсаткичдан катта бўлмаслиги керак:
Do'stlaringiz bilan baham: |