Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2018, 6(114) абдуллаев илёс Султанович, Урганч давлат университети «Касбий таълим»


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana22.11.2022
Hajmi2,36 Mb.
#870619
1   2   3   4   5   6
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2018, 6(114)
Мамлакатимизда миллий иқтисодиётни таркибий ўзгартириш 
ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, бандликни таъмин
-
лаш, аҳолининг даромади ва турмуш сифатини оширишнинг муҳим 
омил ва йўналишларидан бири тариқасида хизмат кўрсатиш ва 
сервис соҳасини жадал ривожлантириш устувор масалалардан бири 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда хизмат кўрсатиш 
соҳасининг ролини оширишга қаратилган иқтисодий ислоҳотларни 
изчиллик билан амалга ошириш долзарб масалалардан ҳисоб-
ланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республика-
сини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида»ги 4947-сон фармонининг 
1-иловасида келтирилган «2017-2021 йилларда 
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси»да «хизмат кўрсатиш соҳасини жадал 
ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллан-
тиришда хизматларнинг ўрни ва улушини оши-
риш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг 
аввало, уларнинг замонавий юқори технологик 
турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш» вазифаси 
қўйилган. Бугунги кунда дунё ялпи ички маҳ-
сулотида хизматларнинг улуши 69 фоизни ташкил 
қилади. Юқори даромадга эга давлатларда эса 73 
фоизни ва паст даромадли давлатларда 47 фоизни 
ташкил қилади. Шунингдек, дунё иқтисодиётида 
бандларнинг 50 фоизи мазкур соҳада фаолият 
кўрсатишади
1
.
Ўзбекистонда 2017 йилда жами 116,8 триллион 
сўмлик хизматлар кўрсатилган бўлиб, бу соҳанинг 
ялпи ички маҳсулотдаги улуши 47,3 фоиз ва 2016 
йилга нисбатан ўсиш суръати 8,9 фоиз ҳисобланди. 
Шунингдек, республикада жами иш билан банд-
ларнинг 49,7 фоизи хизматлар соҳасида меҳнат 
қилмоқда. Хизматларнинг ўсиш омили сифатида, 
хизматлар бозорида янги хизматлар ва интернет-
савдонинг пайдо бўлиши, янги савдо марказлари, 
овқатланиш жойлари ва меҳмонхоналарнинг очи-
лиши, таълим ва кўнгилочар хизматларнинг кен-
гайишини асосий омиллар сифатида кўрсатиш 
мумкин
2
.
Хизматлар тушунчаси кенг қамровли бўлиб бир 
қанча тушунчаларни ўз ичига олади. Маълумки, 
кейинги пайтларда иқтисодий билимларнинг 
1
www.worldbank.org
2
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика 
қў митаси маълумотлари.
ривожланиши натижасида бир-бирига ўхшаш 
иқтисодий категориялар пайдо бўла бошлади. 
Масалан, бизнес ва тадбиркорлик, минтақа ва 
ҳудуд, хизмат ва сервис кабилар шулар жумласи-
дандир. Шунинг учун ушбу тадқиқотда хизмат 
тушунчасининг моҳияти ва унинг сервис тушун-
часидан фарқли ва ўхшаш жиҳатларини таҳлил 
қилишга ҳаракат қилдик.
Хизматлар иқтисодий фаолият тури сифатида 
кўп вақтлардан бери мавжуд. Биринчи бўлиб, 
«хизмат» тушунчасини фанга классик иқтисодий 
мактаб намоёндаси, француз иқтисодчиси Жан 
Батист Сей киритган. У хизматларни фақат инсон 
томонидан эмас, балки жисм ва табиат кучи томо-
нидан ҳам кўрсатилади, деб ҳисоблаган
3
.
Классик иқтисод мактаби асосчиси Адам Смит 
ўз тадқиқотларида хизматлар соҳасини алоҳида 
тадқиқ қилмаган. Олим хизматга меҳнат сифатида 
қарайди ва меҳнат (хизмат) ишлаб чиқарилиш 
жараёнининг ўзида истеъмол бўлиши, унумли ва 
унумсиз меҳнат (хизмат)ларга бўлинишини айтиб 
ўтган. Шунингдек, Смит меҳнат (хизмат) қиймат 
яратмаслигини, қиймат фақат моддий соҳада яра-
тилишини эътироф этган
4
.
Марксизм мактаби асосчиси Карл Маркс ҳам 
хизматларни алоҳида тадқиқ этмаса-да, ўз асар-
ларида «самарали хизмат» тушунчасини ишлатади. 
Хусусан, у транспорт хизматларини саноат риво-
жида самарали хизматлар сифатида баҳолайди. 
Шунингдек, Маркс жамиятда капиталист ва ишчи-
ларни пулнинг чиқиш манбаи сифатида, хизмат 
кўрсатувчиларни пулни кириш манбаи сифатида 
эътироф этади
5
.
3
Жан Батист Сей, Фредерик Бастиа. Трактат по поли-
тической экономии. – М.: «Дело», 2000.
4
Адам Смит. Исследование о природе и причинах 
богатства народов. – М.: «Эксмо», 2016.
5
Карл Маркс. Капитал. – Санкт-Петербург: ИГ Лениз-
дат, 2013.
13
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ВА МАКРОИҚТИСОДИЁТ / 
ЭКОНОМИЧЕСКАЯ ТЕОРИЯ И МАКРОЭКОНОМИКА



Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish