Иқтисод ва молия / экономика и финансы 2018, 6(114) абдуллаев илёс Султанович, Урганч давлат университети «Касбий таълим»


ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana22.11.2022
Hajmi2,36 Mb.
#870619
1   2   3   4   5   6
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2018, 6(114)
Неоклассик мактаб вакили Алфред Маршалл 
хизматлар тўғрисида анча дадил ва шу билан бир 
каторда, мантиқан асосланган фикрларни май-
донга ташлаган ва хизмат кўрсатиш соҳасининг 
назарий асосларини шакллантиришда ўзининг 
муносиб ҳиссасини қўшган. У хизматларни меҳ-
натнинг номоддий, сезги органлари воситасида 
илғаб бўлмайдиган натижалари сифатида талқин 
қилган.
1
Айнан, А.Маршалл барча неъматларни 
моддий ва номоддий неъматларга бўлар экан, 
уларнинг барчаси мамлакатдаги ижтимоий бой-
ликни шакллантиришда бирдай муҳим эканлигини 
исботлашга алоҳида эътибор қаратган. У биринчи 
бўлиб, инсоннинг ҳаёт фаолиятида ва эҳтиёжини 
қондиришида моддий ноз-неъматнинг ўта муҳим 
ва зарур эканлигини эътироф этиш билан бир 
қаторда, кўз билан илғаб бўлмайдиган турли 
номоддий ноз-неъматлар ва хизматларнинг ҳам 
катта аҳамияти борлигини илмий жиҳатдан асос-
лаб берди
2
.
XX асрларгача иқтисодчи олимлар хизматларни 
кўзга кўринмаганлиги сабабли, уни алоҳида кате-
гория сифатида талқин этмаганлар. Кейинчалик 
саноат ва фан-техника ривожланиши натижасида 
хизматлар соҳаси алоҳида иқтисодий тизим сифа-
тида ажралиб чиқди. Натижада, постиндустриал 
жамият юзага келди (1-жадвал).
Постиндустриал жамиятнинг ривожланиши 
«хизмат» категориясини ҳам бойитди. Эндиликда, 
қиймат моддий бойликда эмас, жонли меҳнатда, 
яъни хизмат кўрсатишда яратилиши ҳақидаги 
назариялар илгари сурилди. Бу назария тараф-
дори Кейнсчилар мактаби асосчиси Жон Мейнард 
Кейнс бўлиб, у инсон омилисиз ҳар қандай мод-
1
С.Н.Диянова, А.Э.Штезел. Маркетинг сферы услуг. 
Учебное пособие. - М.: «Магистр», 2012.
2
Альфред Маршалл. Принципы экономической 
науки. – М.: «Прогресс», 1993.
дий бойлик қотиб қолиши ва қиймат яратмасли-
гини таъкидлайди
3
.
Аграр хўжалиги жамиятида инсон табиатга таъ-
сир қилади ва индустриал жамиятда инсон фой-
дали қазилмаларга ишлов беради. Постиндустриал 
жамиятда эса инсон бевосита ёки билвосита 
бошқа бир инсонга хизмат кўрсатиш орқали таъ-
сир қилади. Постиндустриал жамиятда марказий 
ўринни табиат ёки моддий бойлик эмас, балки 
инсон эгаллаганлиги сабабли хизмат кўрсатишни 
ривожлантиришнинг асосий омили бўлиб, инсон 
капитали ҳисобланади.
Ўзбекистонлик иқтисодчи олим М.Э.Пўлатов 
ўз тадқиқотларида инсон капиталига қуйидагича 
таъриф беради: инсoн кaпитaли - кишилaргa 
тaaллуқли улaрнинг кўзгa кўринaдигaн энг муҳим 
жиҳaтлaри, жумлaдaн, кoрхoнa хoдимлaрининг 
мaлaкaси, aмaлий кўникмaлaри, иш тaжрибaлaри, 
шунингдeк ижoдий вa фикрлaш қoбилиятлaри, бу 
фaзилaтлaрдaн мaқсaдли фoйдaлaнилиши турли 
дaрaжaлaрдa (индивид, кoрхoнa ёки жaмият) 
дaрoмaд вa фoйдa oшишигa, иш сифaти ҳaмдa 
сaмaрaдoрлигини oширишгa имкoн бeрaди
4
.
Ҳақиқатан ҳам, инсон капиталини ошириш 
инновацияларнинг кўпайишига, натижада, кўрса-
ти ладиган хизматларнинг сони ва сифати кен-
гайишига замин яратади.
Иқтисодчи олим М.М.Мухаммедов «хизмат» 
тушунчасига қуйидагича таъриф беради: «моддий 
кўринишга эга бўлмаган, инсон меҳнати билан 
яратилган барча неъматлар, улар олди-сотди 
объек тига айланиши ёки айланмаслигидан қатъий 
назар, битта ибора билан, яъни «хизмат» ибораси 
билан номланади. Унинг таркибига эса олди-сотди 
воситасида бозор орқали истеъмолчига бориб 
3
Жон Мейнард Кейнс. Общая теория занятости, про-
цента и денег. – М.: «Гелиос АРВ», 2012.
4
Пўлатов М.Э. Интеллектуал капитал ҳисоби ва аудити 
методологиясини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фан-
лари доктори диссертацияси автореферати. – Т.: ТМИ, 
2017. -66-б.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish