ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ
2017, 7
цияси билан боғлиқ масалаларни ҳал
қилиш;
● давлат секторида – таълим, тиббий хиз-
матлар, коммунал хўжалиги, жамоатчилик
бинолари ва иншоотларини қуриш соҳа-
ларида ишчи ўринларини яратиш;
● жамоат ишларини ташкил қилиш.
Меҳнат бозорида фаол сиёсат олиб
бо ришда бандлар, банд бўлмаган ва ишсиз
фуқароларнинг ёш-жинсий таркиби, киши-
ларнинг ўртача ёши, мазкур тармоқ меҳнат
салоҳиятини ташкил қилувчилар, уларнинг
малака даражаси, ёлланиб ишлашдан ола-
диган оила даромади, мустақил бандлиги,
якка меҳнат фаолияти ҳамда меҳнат муасса-
саларини (тадбиркорлар, ишловчилар, касаба
уюшмалари ташкилотлари) ривожлантириш
ва унинг самарадорлигини ҳисобга олиш
зарур.
Меҳнат бозори бозор иқтисодиёти тизи-
мида марказий ўринни эгаллайди. Бу,
би ринчи навбатда, бозор муносабатлари
шароитларида амал этадиган турли: хом ашё,
материаллар, ёқилғи, тайёр буюмлар,
лойиҳалар, илмий ишланмалар, хизматлар,
турар жой, инвестициялар, қимматли қоғоз-
лар ва бошқа бозорлар бир-бирларидан
фарқ қилса ҳам уларни асосий субъект -
инсон бирлаштириб туриши билан изоҳ-
ланади.
Меҳнат бозори ва иш билан бандлик наза-
риясининг мақсади мазкур соҳаларда рўй
бераётган воқеа ва жараёнларни илмий
ҳол да ифода этишдир. Бу назария амалий
аҳамиятга эга: у мазкур соҳаларга оид билим-
ларни интеграциялаштирар ва умумлаштирар
экан, уларни иқтисодий, ижтимоий, сиёсий
ва инсон ҳаёти фаолиятининг бошқа жаб-
ҳаларида реал тарзда намоён бўлишига хиз-
мат қилади.
Меҳнат бозори ва иш билан бандлик наза-
рияси унинг вазифаларида конкретлашади.
Бу меҳнат бозори ва иш билан бандлик
ривожланиши қонуниятлари ва тенденция-
ларининг таҳлили асосида мазкур соҳа-
ларнинг туб муаммоларини аниқлаш ва
уларни ҳал этиш йўллари ва усуллари юза-
сидан илмий асосланган тавсиялар тайёрлаш,
меҳнат бозори самарадорлигини оширишга
хизмат қиладиган моделлар ишлаб чиқиш,
меҳнат ресурслари прогнозлари асосида
мамлакат ва минтақани иқтисодий-ижтимоий
ривожлантириш истиқбол режаларига аниқ-
ликлар киритиш бўйича хулосалар тайёрлаш-
дан иборатдир.
Меҳнат бозори ва иш билан бандлик наза-
риясида умумий, алоҳида ва хусусий қону-
ниятлар ҳам мавжуд бўлиб, улар меҳнат
бозоридаги талаб ва таклифнинг иш ҳақи
миқдорига боғлиқлиги, ишсизлик ва иқти-
содиётдаги меҳнат унумдорлигининг ўзаро
боғлиқлиги («Оукен қонуни»), иш билан
бандлик таркибининг хўжалик юритиш
шаклидаги боғлиқ равишда ўзгариши, илмий-
техникавий ва технологик тараққиёт нати-
жасида таркибий ишсизликнинг пайдо
бў лиши каби жараёнларда ўз ифодасини
топади.
Меҳнат бозорида фаол сиёсатни амалга
ошириш минтақаларда иқтисодиёт таркибий
ўзгаришлар ва уни тартибга солишнинг сама-
рали усулларини шакллантириш билан
боғлиқ.
Меҳнат бозорини тартибга солиш деганда,
ташқи меҳнат бозорига таъсир кўрсатадиган
чора-тадбирлар кўзда тутилади. Бу тадбирлар
иқтисодий, маъмурий, ташкилий, қонуний ва
меҳнат бозорига таъсир кўрсатишнинг бошқа
тадбирлари мажмуи ҳисобланади. Меҳнат
бозорини давлат томонидан тартибга солиш-
нинг асосий мақсадлари ишсизларни меҳнат
фаолияти жараёнига янада жадалроқ жалб
этиш, таркибий қайта қуришни рағбатлан-
тиришни хоҳловчиларга ишчи ўринларини
тақдим этиш ва ишдан бўшатилаётган ишлов-
чиларни қайта тақсимлашдан иборат. Банд
бўлмаган фуқароларни ижтимоий муҳофа-
залаш, эгилувчан меҳнат бозорини ҳуқуқий
таъминлаш ҳамда ишга жойлаштириш, кадр-
ларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўли
билан ривожлантириш бу фаолиятнинг асо-
сий йўналишлари ҳисобланади.
49
МЕҲНАТ БОЗОРИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ / РЫНОК ТРУДА И СОЦИАЛЬНАЯ ЗАЩИТА
Do'stlaringiz bilan baham: |