It-маслаҳат. «Microsoft Word» дастуридаги муҳим созламалар (видео)



Download 32,5 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi32,5 Kb.
#131645
Bog'liq
«Microsoft Word»


IT-маслаҳат. «Microsoft Word» дастуридаги муҳим созламалар (видео)
«MS Word» дастурида қоида бўйича «Calibri» шрифти ўрнатилган ва унинг ўлчами «11» этиб белгиланган. Аксарият фойдаланувчилар эса ўзларининг ҳужжатларида қоида бўйича шрифт сифатида «Times New Roman»ни ва «14» ўлчамини белгилашади.
«MS Word» дастурида хатбоши интервали қоида бўйича олд (перед): 0 пт ва охири (после): 8 (10) пт ва сатрлараро интервал: (множитель) – 1,08 (1,15) сифатида ўрнатилган. Аксарият фойдаланувчилар эса сатрлараро интервални «одинарный»га ўзгартиришади, хатбоши интервалини эса олд (перед): 0 пт ва охири (после): 0 пт деб белгилашади.
«Параметры страницы» ойнасида саҳифанинг ён томонлари қоида бўйича юқори (верхнее): 2 см, қуйи (нижнее): 2 см, чап (левое): 3 см, ўнг (правое): 1,5 см сифатида ўрнатилган. Фойдаланувчи эса ўзининг ҳужжатларида саҳифа четларига ҳар доим бошқача ўлчамларни қўллаши мумкин.
Қоида бўйича «MS Word» дастури ҳужжатларини .DOCX форматида сақлайди. Айтайлик, сиз ҳужжатни «MS Office 2016» дастурида тайёрлагансиз, .DOCX форматида сақлагансиз ва маълумотларни сақлаш қурилмаси (флешка)га ташлаб олгансиз. Файлни бошқа компьютерда очиб, фойдаланмоқчи бўлдингиз, ушбу компьютерда ҳам «Office»нинг шу версияси турган бўлса – муаммо йўқ, лекин дастурнинг версияси MS Office 2007, 2010, 2013 бўлиб чиқса, файлнинг аввалгидек кўринишда очилишига кафолат бериб бўлмайди, бу эса ишимизни қийинлаштиради. Агар «MS Office 2003» версияси ўрнатилган бўлса, унда файл умуман очилмайди, сабаби бу версияда файл формати: .DOC ва у янги .DOCX форматини қўллаб-қувватламайди.
Диққат! Охирги муаммо бўйича маслаҳатимиз – ҳужжатни «Документ Word 97-2003» (*.doc) форматида сақланадиган қилиб созлаш лозим, шунда ҳужжатингиз «MS Word»нинг ҳар қандай версиясида муаммосиз очилади.
«IT-specialist» канали юқорида санаб ўтилган муаммолар юзасидан махсус видеоқўлланма яратди. Уни кўриб чиққан ҳолда, ўзингизнинг «MS Office» дастурингизни созлаб олишингиз ва муаммоларни бартараф этишингиз мумкин. Дастурни созлаб олганингиздан сўнг «MS Word» дастурида шошилинч ҳужжатлар яратганингизда матн шрифти, ўлчами, абзацлар ва сатрлараро интервал, саҳифа четларидаги масофалар ҳамда ҳужжатнинг қайси версияда сақланишидан кўнглингиз ҳотиржам бўлади.
Download 32,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish