Истироҳат боғлари деб қандай боғларга айтилади. Истироҳат боғларининг жойлашишига қараб гурухлари



Download 59,55 Kb.
bet2/4
Sana10.07.2022
Hajmi59,55 Kb.
#769119
1   2   3   4
Bog'liq
5.Shahar muhandislik ta’minoti tizimi. 3

Спорт Истироҳат боғлари
Спорт Истироҳат боғи-деб жамоа миқёсидаги кукаламзорлаштирилган, жисмоний тарбия ва спорт, ҳамда фаол дам олиши учун мулжалланган Истироҳат боғига айтилади.
Истироҳат боғидаги спорт иншоатлари ва жамланган спорт майдонлари, шаҳар аҳолисига хизмат қилувчи мадани-майший иншоатларнинг бир қисми ҳисобланадаи.
Спорт иншоатлари фойдаланиш тартиби ва характирига қараб, бутун шаҳар аҳолисига хизмат қиладиган ва фойдаланадиган ҳамда айрим кишиларга хизмат қиладиган ва фойдаланадиган иншоатларга бўлинади.
Ҳамма аҳоли фойдаланадиган спорт иншоатлари аҳолига поғонали раившда тартиб билан хизмат килинишини ва хар куни доимий суратда ҳамда хар-замонда бир маротаба фойдаланишни инобатга олган холда режалаштирилади.
Биринчи поғонага Микрорайон ва маҳаллаларда ўсимликлар орасида жойлашган физКультура майдончалари ва чумилиш учун мулжалланган сув хавзалари киради. ҚМваҚ(СНиП)да бу майдонларнинг қурилишининг биринчи навбатида 0.12га ва ҳисоб вақт ида 0.2га жой 1000 кишига ҳисобланган.
Микрорайон худудидаги спорт иншоатларини жамлаб микрорайон боғига жойлаштирилса жуда яхши бўлади, чунки тураржой худуддида инсонларнинг яшаш шароитини яхшилайди.
Иккинчи поғонага Туманда спорт марказидаги иншоатлар киради, ва участка майдонлари 0.18-0.3га дан 100 кишига қабўл қилинади.
Бу спорт маркази таркибига текисликдаги иншоатлар, очиқ ва ёпиқ сув хавзалари, ёпиқ спорт иншоатлари киради.
Турар жой тумандаги спорт марказина туман спорт Истироҳат боғи худудида жойлаштириш керак. Спорт марказининг хизмат қилиш радиуси, 1500м атрофида бўлиб , пиёдаларнинг 20 мин атрофида келиши инобатга олиниши керак.
Учинчи поғонадаги спорт иншоатларига транспорт воситасидан фойдаланиб 20-30 минутда борадиган шаҳар миқиёсидаги жамланган очиқ ва ёпиқ спорт иншоатлари киради.
Тураржой туманидаги спорт Истироҳат боғининг асосий вазифаси шундан иборатки, яъни тураржой туманидаги аҳолининг фаол дам олиши учун, жисмоний тарбия ва спорт билан шугулланиши учун, ҳамда спорт уйинларини утказиш учун спорт боғи худудида шарт-шароит яратилган бўлиши керак.
Спот Истироҳат боғида асосан 2-та фаолият доираис ташкил этилган бўлиши керак:
а) Очиқ ва ёпиқ спорт иншоатлари (спорт биноси, футбол уйини учун машқ майдони, хар-хил спорт майдончалари) доираси ;
б) Спорт уйинлари вақти чоғлик, уйин-Кулги, сайр-томоша қилиш доиралари ташкил этилиши керак.
Бунинг учун асосий текисликларда жойлашган спорт майдонларини, машқ утказиш учун мулжалланган майдонлар билан биргаликда алоҳида-алоҳида уларни бир-биридан ўсимликлар билан ажратиб ихчам қилиб жойлаштириш керак.
Турар жой туманига ва микрорайонга спорт иншоатларини жойлаштирганда шаҳарсозлик, санитар-гигиеник ва шу жоунинг об-ҳаво иқлим шароитининг талабини, фаолиятини ва методик такдикотини ҳамда спортчиларнинг талабларини эътиборга олган холда жойлаштирилади.
Сорпт иншоатлари хар қандай ифлосланишдан, чангдан, машиндан чикаётган газдан, санота корхоналаридан чикаётган чиқиндилардан ва шаҳар шовқинидан сакланиши керак ва шу билан биргаликда тураржой уйларини ҳам спорт иншоатларидан чикадиган шовқиндан сақлаш керак.
Шовқинни қайтарувчи энг фойдали иншоатлар турига: бинолардан ташкил топган тусиклар, ер тузилишидан фойдаланиш, суний шовқин қайтарувчи ер тусинини ташкил қилиш ва ўсимликлардан фойдаланиш киради.
Тураржой бинолари билан спорт майдонлари оралиғини ками билан қуйидаги масофани сақлашга роя қилиш керак:
Стол устидаги теннис уйини учун - 10-12 м;
Баскетбол уйини учун - 25-40 м;
(Городки)Тизилган чилликларни уруб чиқариш уйини -40-55 м;
Футбол, волейбол ва жамланган уйинлар - 55-85 м.
Жамланган спорт майдонлари худудининг 50% кукаламзорлаштирилган бўлиши керак.
Шаҳар миқиёсидаги спорт Истироҳат боғида асосан жамланган спорт майдонлари трибунаси билан, спорт иншоатлари хар-турдаги спорт уйинларини утказиш учун ва асосий мақсадларидан бири ўқув-тажриба машқларини утказиш учун ҳамда, нохия, шаҳар, вилоят, республика ва жахон миқиёидаги уйин мусобақаларини утказиш учун мулжанланган бўлади.
Бу айтилган асосий вазифараридан ташқари спорт иншоотлардан оммовий жисмоний- соғлашлаштириш ишларини олиб бориш учун ва аҳоли актив дам олиш фойдаланилади.
Шундай куп қиррали вазифани бажарувчи шаҳар спорт боғи худудини ташкиллаштириш қийинлашади, ва шунинг учун қуйдаги фаолият доираларига тақсимланади:

  1. асосий намойиш утказиладиган срорт иншоатлари;

  2. ўқув машқ утказадиган доира;

  3. дам олиш ва умумий жисмоний тарбия доираси;

  4. маъмурий-ҳужалик доираси. (5-6 расм).

  1. Намойиш утказиладиган: очиқ ва ёпиқ жуда куп тамошабинлар жойлашадиган спорт иншоатларини спорт боғининг бош кириш жойига яқин жойга бекат билан яхши боғланган жойга жойлаштириш керак.Триубанасига куп киши жойлашадиган марказий спорт аренаси ва бошқа намойиш утказиладиган спорт иншоатларидан, тамошабинларни эвакуация қилиш ва атрофида керакли бўлган очиқ жой қолдирлиши керак.

  2. Ўқув-машқ қилиш доирасидаги: объектларни намойиш утказиладиган доирадаги спорт иншоатлари билан яхши боғланган холда жойлаштириш керак, шуниг билан биргаликда ўқув-машқ қилиш доирасидан бош кириш жойидан намойиш утказиладиган иншоатга келаётган асосий томошабинлар гурухи кесиб утмаслиги керак.

Машқ қилиш спорт майдонларини асосий пиёдалар йулидан ва машиналар катнайдиган катта йуллардан ўсимликлар билан ажратилагн жойга жойлаштириш керак.

  1. Дам олиш ва умумий жисмоний тарбия доираси: ҳамда болалар дам олиш бўлимини (сектори) боғнинг ичкари қисмига, куп тамошабинлар келадиган иншоатлардан ажралган холда, ҳамда шаҳар шовқинлардан сакланган жойга жойлаштирилиши керак. Аграда боғ худудида дарё, сув хавзаси бўлса, унда бу дам олиш доирасини шу дарё ёки сув хавзаси қирғогига боғлаб жойлаштириш керак ва бу ердан туғри фойдаланиб чумилиш жойи (пляж), қайиқ бекати ва сув қирғогида кафеларни ташкил қилиш керак.

  2. Маъмурий-ҳужалик доираси: боғнинг бир чеккасига ёки боғ ташқарисига жойлашган бўлиб, боғнинг ҳамма жойи билан яхши транспорт алокаси билан боғланган бўлиши керак.

Хозирги вақтда нохиялар ва тураржойлар микрорайонларга бўлинади, асосан шу микрорайонларининг бирлашидан нохиялар ва нохиялар бирлашишидан катта шаҳарлар вужудга келади.
Нохия ва микрорайонларкинг режасини тузганда шаҳарсозлик қарори хозирги даврида вужудга келган ижтимоий социал талабга жавоб бериши шарт.
Аҳолига майиший- хизмат курсатишни ташкил этиш, хотин-қизларни ишлаб чиқаришига боғлиқ бўлмаган ишдан(уй ишидан) озод қилиш болаларни тарбиялаш ва устиршни ривожлантириш учун, болалар боғчаси, интенрат мактаб, куни узайтифнлгм мактаб м ка биноларни режалаштириш ва қуриш керак.
Аҳолига маданий-майиший хизмат курсатиш тураржой худудида катта ўринлардан бирини эгалайди.
Майиший хизмат курсатиш ташкилотлари хар хил мақсатда фойдалангани учун, одамлар бориши Қулай бўлиши учун фойдаланилаётган ташкилотларнинг хизмат қилиш радюсини инобашга олиб 4-гурухга бўлиб шаҳар худудига жойлаштирилади:

Download 59,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish