Истиқлолдан кейин Қуръони карим диёримизда ҳар томонлама чуқур



Download 127,1 Kb.
Pdf ko'rish
Sana23.02.2022
Hajmi127,1 Kb.
#155896
Bog'liq
Фан ҳақида маълумот



Истиқлолдан кейин Қуръони карим диёримизда ҳар томонлама чуқур 
ўрганила бошланди, ундаги эзгу ғояларни халқимизга баён қилиб берувчи 
ўзбек тилидаги таржималар, қуръоншуносликка бағишланган тадқиқот ва 
изланишларни амалга ошириш йўлга қўйилди. Мустақиллик йилларида 
Қуръони каримни тадқиқ этиш ва илмий асосда ўрганиш бир неча 
йўналишларда олиб борилаётганини кузатиш мумкин. Бугунги кунда ҳам 
Қуръонни ўрганиш бўйича ўзбек тилида бир неча муҳим китоб, тадқиқот, 
таржима ва илмий нашрлар дунё юзини кўрди. Хусусан, Қуръони карим 
маъноларининг таржималари бир неча муаллифлар томонидан амалга 
оширилиб, чоп этилди, ўзбек тилида тафсир китоблари нашрдан чиқди. 
Шунингдек, ўрта асрларда юртимиздан етишиб чиққан ҳамда Қуръон илмлари 
ривожига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган муфассир алломаларимизнинг 
ҳаёти ва қолдирган бой илмий мероси манбалар асосида тадқиқ этилиб, бир 
неча диссертациялар ёқланди. Айниқса, Тошкентдаги «Усмон мусҳафи» 
тарихи, унинг хусусиятлари ҳамда Қуръоннинг юртимиз фондларидаги 
қўлёзма ва тошбосма нусхаларига бағишланган китоб ва илмий нашрлар ҳам 
муҳим аҳамият касб этди. 
Қуръони каримни халқимизга етказишда энг муҳим омиллардан бири 
Аллоҳнинг каломини қорилар томонидан ёқимли овоз ва тартиб билан тиловат 
қилинишидир. Ушбу энг афзал ва савобли амални янада кенг миқёсда амалга 
ошириш, ўсиб келаётган ёш авлод ичидан Қуръон ҳофизларини етиштириб 
чиқариш борасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 1 сентябрь куни 
Ҳазрати Имом мажмуасида давлат ва жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон 
мусулмонлар идораси раҳбарияти, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан 
бўлиб ўтган суҳбатда юртимизда кўп босқичли Қуръони карим мусобақасини 
ўтказиш таклифини берди. Бу эса, ўз навбатида, соҳа мутахассислари олдига 
қатор ва масъулиятли вазифаларни юклайди. 
Қуръоншунослик фани дастури исломшуносликда зарур бўлган 
қуръоншуносликка тегишли ваҳий тушунчаси, сабаби нузул, маккий ва 
маданий сура, оятлар, Қуръоннинг жамланиши, тажвид илми, етти ҳарф ва 
етти қироат каби тушунчаларини ўз ичига олган бўлимлардан ташкил топган.
“Қуръоншунослик” фани “Филология ва тилларни ўқитиш” (Шарқ 
тиллари бўйича) йўналиши 2-курс талабаларда назарий билимлар, амалий 
кўникмалар, Қуръони каримни тўғри тиловат қилишда тажвид қоидаларига 
амал қилиш, Қуръонни тўғри ўқиш ва тўғри тушуниш ҳамда услубий ёндашув 
ва илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабанинг малакасига қўйиладиган талаблар. Талаба: 

Қуръон илмларини билиш; 

оятларнинг олимлар томонидан турлича шарҳланишини ўрганиш; 

тафсир фани, тафсир ва таъвил тушунчаларини ажрата олиш; 

Қуръонни тажвид қоидаларига амал қилган ҳолда тўғри ўқий олиш; 

илмий мавзуга оид классик ва замонавий адабиётлардан мустақил 
равишда фойдаланиш ва хулосалар чиқара билиш; 

Қуръон ва тафсир бўйича ёзилган асарлардан мустақил фойдаланиш; 



Қуръон ва тафсир фанлари бўйича ёзилган ҳамда мавжуд қарашлар 
ва ёндашувлардан илмий хулосалар чиқара олиш; 

Қуръон оятларини нотўғри талқин қилганларга қарши манбаларга 
таянган ва илмий асосланган хулосалар чиқарган ҳолда раддиялар бера олиш; 

мусулмон ва Ғарб олимларининг қуръоншунослик бўйича ёзган асар 
ва тадқиқотларидан фойдаланган ҳолда хулосалар чиқариш;
 

турли мавзуларга оид асарлардаги Қуръонга нисбатан ёндашув ва 
қарашларни ажрата олиш. 

Download 127,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish