13-ИЛОВА
Ерга улаш қурилмаларини эксплуатация қилишда
техник талаблар
1. Ерга уланадиган ва ноль ҳимоя симларини ерга улагичларга, ерга уловчи контурга ва ерга уловчи конструкцияларга улаш пайвандлаш орқали аппаратлар, машиналар ва электр узатиш ҳаво тармоқлари таянчлари корпусларига улаш эса пайвандлаш ёки мустаҳкам болтли бирикмалар орқали бажарилиши шарт ва давлат стандарти талабларини қониқтириши керак.
Ерга ёки ноль симига уланиши керак бўлган электр қурилмани ҳар бир қисми ерга улаш ёки ноль симига улаш тармоғига алоҳида сим орқали уланиши шарт. Электр қурилмаларининг ерга ёки ноль симига уланувчи қисмларини ерга ёки ноль ҳимоя ўтказгичига кетма-кет улаш ман қилинади.
2. Очиқ ўтказилган, пўлатдан қилинган ерга улаш симлари ажралиб турадиган рангга эга бўлиши шарт.
3. Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларида ердан фаза ёки ноль сими сифатида фойдаланиш ман этилади.
4. Ерга улаш қурилмасининг техник ҳолатини аниқлаш учун даврий равишда қуйидагилар ўтказилиши шарт:
ерга улаш қурилмаларнинг кўринадиган қисмларини ташқи кўрикдан ўтказиш;
ерга улагич ва ерга уланаётган элементлар ўртасидаги занжирни текшириш билан кўрикдан ўтказиш ( ерга уловчи қурилма билан аппаратларни бирлаштирувчи симларда узилган ва қониқарсиз контактлар йўқлиги), шунингдек, трансформаторларнинг сақлагичларини текшириш;
ерга улаш қурилмасининг қаршилигини ўлчаш;
фаза - ноль занжирини текшириш;
табиий ерга улаш улашларининг мустаҳкамлигини текшириш;
ерга кўмилган ерга улаш қурилмасининг элементларини кўриш учун тупроқни ихтиёрий танлаб очиб кўриш;
кучланиши 1000 В дан юқори бўлган электр узатиш тармоқлари таянчлари учун тупроқнинг солиштирма қаршилигини ўлчаш.
5. Ерга улаш қурилмасининг ташқи кўриги ТҚ, трансформаторли подстанциялар ва тақсимловчи пунктлар, шунингдек, цех электр ускуналари ва бошқа электр қурилмаларнинг кўрикдан ўтказиш билан бирга ўтказилади.
Кўрикдан ўтказишлар, аниқланган носозликлар, қабул қилинаган чоралар ҳақидаги тегишли ёзувлар ерга улаш қурилмасининг кўрикдан ўтказиш журналида ёки тезкор журналда қайд этилиши керак.
6. Ерга улаш қурилмаларининг қаршиликлари қийматини, тегиш кучланиши амалдаги Электр ускуналарини СҚ ва Мга мувофиқ бўлишини таъминлаш максадида ЭҚТҚ талаблари билан аниқланган даражада сақлаб туриш шарт.
7. Эксплуатациядаги ҳар бир ерга улаш қурилмаси, қурилманинг схемаси, асосий техник маълумотлари, унинг ҳолатини текшириш маълумотлари, ушбу қурилма конструкциясига киритилган таъмирлар ва ўзгаришлар характери ҳақида маълумотлар кўрсатилган паспортга эга бўлиши керак.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 11 ноябрь
Do'stlaringiz bilan baham: |