Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш Қоидалари 1-боб. Умумий қоидалар



Download 135,49 Kb.
bet19/32
Sana20.06.2022
Hajmi135,49 Kb.
#680666
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32
Bog'liq
2020 ПТЭ

14-БОБ. ЕРГА УЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИ

208. Истеъмолчилар электр қурилмаларининг ерга улаш қурилмалари амалдаги ЭҚТҚ талабларига мувофиқ бўлиши шарт.


209. Ерга улаш қурилмалари одамлар хавфсизлиги шартларини ва электр ускуналарни ҳимоялашни, шунингдек, эксплуатация иш режимларини таъминлаши шарт.


Электр ускуналарини ерга уланиши керак бўлган қисмлари ерга улаш қурилмаси билан ёки улар ўрнатилган ерга уланган конструкциялар билан ишончли контакт бирикмага эга бўлиши шарт.

210. Электр қурилмаларининг ерга улаш қурилмаларини эксплуатация қилишга топширишда, монтаж ташкилоти эксплуатация қилувчи ташкилотга мазкур Қоидаларда (7-§. "Техник ҳужжатларни юритиш"да) кўрсатилган техник ҳужжатларни, шунингдек, электр ускуналарини СҚ ва Мга кўра қабул қилиш-топшириш синовлари баённомаларини тақдим этади.


211. Ерга улаш қурилмаларини эксплуатация қилиш мазкур Қоидаларга 13-илова талабларига мувофиқ амалга оширилади.


212. Мазкур Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун хужжатларига мувофиқ жавоб беради.


Қоидаларга


1-ИЛОВА

Кучланиши 1000 В гача бўлган электр узатиш
ҳаво тармоқларини эксплуатация қилишда
техник талаблар

1. Электр узатиш ҳаво тармоқларининг (кейинги ўринларда - ҲТ) трассаси даврий равишда дарахт новдаларидан ва шохларидан тозаланиб туриши ва ёнғинга нисбатан хавфсиз ҳолатда сақланиши керак.


Симларга бевосита яқин ўсаётган дарахтларларни кесишни ҲТни эксплуатация қилувчи ташкилот амалга оширади.
Дарахт шохларини ҲТ симларига 1 м дан яқин масофага яқинлашишига йўл қўйилмайди.

2. ҲТни эксплуатация қилиш унинг ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини (капитал ва жорий) кўзда тутади. Техник хизмат кўрсатишда ҲЛни кўрикдан ўтказишлар, профилактик текширувлар ва ўлчовлар ўтказилиши, кичик шикастланиш ва носозликлар бартараф қилиниши ҳамда бошқа ишлар амалга оширилиши керак.


3. ҲТни эксплуатация қилишда уларни даврий ва навбатдан ташқари кўрикдан ўтказиш амалга оширилади. Даврий кўриклар иш жадвалини электр хўжалигига жавобгар шахс тасдиқлайди.


Кўриклар камида 6 ойда 1 марта, одатда баҳор ва куз ойларида ўтказилиши керак.
Юқоридаги кўрикдан ўтказиш зарурат бўйича ўтказилади.
ҲТ ни навбатдан ташқари кўрикдан дарёларда муз кўчиш ва сув тошиш даврида, трасса зонасида ёнғин бўлганда, кучли бўронлар, довуллар, совуқлар ва бошқа табиий офатлар юз берганда ўтказилади.

4. Тармоқлар ва кириш жойларини кўрикдан ўтказишда қуйидагиларга аҳамият бериш зарур:


изоляторларнинг куйган, дарз кетган ва синганлигига, сим толаларини узилганлиги ва эриганлигига, боғламларнинг бутунлигига, симларнинг ростланишига;
таянчларнинг ҳолатига ва уларнинг тармоқ бўйлаб ёки кўндалангига оғишига, бандажларнинг ва ерга улаш қурилмаларининг бутунлигига;
брикмаларнинг ҳолатига, унда ердан туриб ирғитиб ташланган симлар мавжудлигига ва симларни дарахт шохларига тегишига;
кириш шохобчалари ва сақлагичларнинг ҳолатига;
тугалловчи кабель муфталари ва тушишларнинг ҳолатига;
трассанинг ҳолатига.
Кўрикдан ўтказишда бандажларни тортиш, таянчларга чиқмасдан гайкаларни, бандажларнинг болтли бирикмаларини бураш, таянчларнинг рақамланишини тиклаш ва бошқаларни ўтказиш зарур.
Авария тусидаги шикастланишлар ва носозликларни дарҳол бартараф қилиш шарт.

5. ҲТга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ишлашини назорат қилиш мақсадида МТҲ томонидан ҲТ трассаси элементларининг ҳолатини, аварияга қарши текширишлар ва бошқа тадбирларни баҳолаш учун 1 йилда 1 марта танлаб назорат кўриги ўтказилиши шарт.


6. ҲТда электр ускуналарини СҚ ва Мда кўзда тутилган ҳажмлар ва муддатларда профилактик текширувлар, ўлчовлар ва синовлар ўтказилиши шарт.


7. Таянчлар бандажлари диаметри 4 мм ва ундан ортиқ бўлган рухланган юмшоқ симлардан қилиниши лозим.


Диаметри 5-6 мм бўлган рухланмаган симларни қўллашга, агар улар асфальт лаки билан қопланган бўлса, рухсат этилади. Лойиҳада махсус кўрсатмалар бўлмаганда, бандаж ўрамларининг сони қуйидагича қабул қилинади: сим диаметри 4 мм бўлганда - 12; сим диаметри 5 мм бўлганда - 10; сим диаметри 6 мм бўлганда 8.

8. ҲТни кўрикдан ўтказишда, профилактик текширишларда ва ўлчашларда аниқланган нуқсонлар махсус нуқсонлар журналида (картотекасида) қайд қилинади ва хусусиятига қараб, зудлик билан ёки режали (режадан ташқари) техник хизмат кўрсатишда ёки ҲЛни капитал таъмирлашда бартараф этилади.


9. ҲТни капитал таъмирлаш унинг конструкциясига, элементларининг техник ҳолатига ва эксплуатация қилиш шароитларига (табиий шароитлар, атмосфера ва тупроқ сувларининг емирувчанлиги, тупроқнинг ҳолати ва бошқалар) қараб, лекин 6 йилда камида 1 марта ўтказилади. I ва II шамол ва музлаш ҳудудларида 0,4 кВ кучланишли ҲТ таянчларининг таъмирлаш даврийлигини 9 йилгача узайтиришга рухсат берилади.


10. Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари, одатда барча зарур ишларни бир вақтнинг ўзида бажариш билан ҲТ ўчириш муддатини иложи борича қисқартириб, комплекс усулда амалга оширилади.


11. Авариявий шикастланишни ўз вақтида бартараф қилиш мақсадида ҲТни эксплуатация қилувчи корхона белгиланган меъёрларга кўра материаллар ва деталларнинг авариявий заҳирасига эга бўлиши шарт.


Қоидаларга



Download 135,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish