4-ИЛОВА
Куч трансформаторлари ва реакторларни эксплуатация
қилишда техник талаблар
1. Трансформаторнинг узоқ вақт ва ишончли эксплуатация қилинишини таъминлаш учун қуйидагилар зарур:
ҳарорат ва юклама режимларига, кучланиш даражасига риоя қилиш;
мойнинг сифат меъёрларига ва изоляция қилиш хусусиятларига қатъий риоя қилиш;
совитиш, кучланишни ростлаш, мойни ҳимоялаш қурилмалари ва бошқаларни ишга яроқли ҳолда сақлаш.
2. Бир фазали трансформатор ва реакторларнинг бакларига фазалар ранги сурилади. Ташқарида ўрнатилган уч фазали трансформаторнинг бакларида қуввати ва подстанция бўйича тартиб рақамлари кўрсатилади.
3. Трансформатор пунктлари ва камералари эшикларининг ташқи ва ички тарафларида трансформаторларнинг подстанция бўйича рақами кўрсатилган бўлиши, шунингдек, ташқи тарафида Электр қурилмаларида қўлланиладиган ҳимоя воситаларини қўллаш ва синаш қоидалари талабларига мувофиқ огоҳлантирувчи белгилар бўлиши шарт. Эшиклар доимо беркитилиб, қулфланган бўлиши шарт.
4. Газли ҳимоя қурилмаси билан жиҳозланган трансформаторлар шундай ўрнатилиши шартки, бунда уларнинг копқоғи (бакнинг ечиладиган қисми) газ релесига нисбатан йўналишда 1-1,5 фоиздан кам бўлмаган, мой ўтказгич эса трансформатордан кенгайтиришга нисбатан 2-4 фоиздан кам бўлмаган кўтарилишга эга бўлиши шарт.
Чиқариш қувури мембрана билан жиҳозланади ва кенгайтиргичнинг юқори қисми билан бириктирилади. Мой ўтказгичда, кенгайтиргич ва газ релеси орасида жўмрак ўрнатилади.
5. Трансформаторларга хизмат кўрсатишда мой сатҳи ва газ релесини кузатиш, шунингдек, мойдан намуна олиш учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратилади.
Трансформатор ва реакторларнинг юқорида (3 метрдан ортиқ) жойлашган элементларини кўрикдан ўтказиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш стационар нарвонлардан хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб, бажарилиши шарт.
6. Кенгайтиргич билан жиҳозланган барча мой билан тўлдирилган трансформаторларда мой ҳароратини ўлчаш учун термометрлар ўрнатилади.
Хизмат кўрсатувчи ходимлар мойнинг юқори қатлами ҳароратини кенгайтиргичли трансформаторлар жиҳозланган термосигнализатор ва термометрлар бўйича кузатишлари керак. Шунингдек, совтол ёки мой билан тўлдирилган герметик трансформаторлар жиҳозланган мановакуумметрлар кўрсаткичлари бўйича кузатишлари керак. Бакдаги босим 50 кПадан (0,5 кгс/см2) ортганда, трансформатор юкламаси камайтирилиши шарт.
7. Трансформаторли қурилмалар амалдаги ЭҚТҚга мувофиқ ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланиши шарт.
8. Трансформаторларнинг остида мой қабул қилувчи қурилмалар бўлганда, уларнинг дренажлари ва мой қувурлари ЭҚТҚ талабларига мувофиқ ишга яроқли ҳолда сақланиши керак.
9. Ҳар бир электр қурилма учун юклама графигига боғлиқ ҳолда истеъмолчиларни ишончли таъминлашни ҳисобга олиб, бир вақтнинг ўзида ишлаётган трансформаторлар сони аниқланиши керак.
Кучланиши 10 кВ бўлган тақсимловчи электр тармоқларида трансформаторларнинг юкламасини ва кучланишини ўлчаш эксплуатация қилишнинг биринчи йилида камида 2 марта - максимал ва минимал юклама даврида, кейинчалик зарурат бўйича ўтказилади.
10. Ишламаётган трансформатор (реактор) кенгайтиргичидаги мойнинг сатҳи, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатида белгиланган талаблар бўйича трансформатор (реактор) мойининг шу вақтдаги ҳароратига мос белгида бўлиши шарт.
11. Совитиш тизимида мойнинг мажбурий циркуляцияси трансформатор юкламасидан қатъи назар узлуксиз бўлиши шарт.
Мойнинг циркуляцияси мажбурий бўлган трансформаторлар ва реакторларни эксплуатация килишга фақат мой, совутувчи сув циркуляцияси ва совитгичларга пуфлаш вентиляторларнинг ишлаши тўхтаб қолгани ҳақидаги сигнализация тизими ишлаб тургандагина рухсат этилади.
Сув билан совитиладиган мой совутгичлар мавжуд бўлганда, мой насоси мойнинг юриши бўйича мой совитгичгача ўрнатилади. Мой совитгичлардаги мойнинг босими улардан ўтказилаётган сувнинг босимидан ортиқ бўлиши шарт.
Мажбурий совитилидиган трансформаторлар учун мой ёки сув циркуляцияси ёки пуфлаш вентиляторлари тўхтаб қолганда, авариявий ишлаш режимига рухсат берилади. Кўрсатилган режимнинг давомийлиги маҳаллий йўриқномаларга мувофиқ синаш натижалари ёки завод маълумотлари бўйича ўрнатилади.
12. Трансформаторларни мой-сув билан совитиш тизими ишга туширилганда биринчи навбатда, мой насоси, сўнгра сув насоси ишга туширилади.
Ўчиришда биринчи сув насоси, кейин эса мой насоси ўчирилади. Сув насоси мойнинг ҳарорати 10оС кам бўлмаганда ишга туширилади.
Трансформаторларни эксплуатация қилишда мой қувурлари, насослари ва сув магистралларини музлашини олдини олиш, шунингдек, мой совитиш тизимида нозичликларни бартараф қилиш бўйича маҳаллий йўриқномаларга кўра чоралар кўзда тутилади.
13. Трансформаторнинг номинал юкламасида мойнинг юқори қатлами ҳарорати қуйидигилардан юқори бўлмаслиги шарт (агар ишлаб чиқарувчи завод томонидан завод йўриқномаларида бошқа ҳароратлар келтирилмаган бўлса):
совитиш тизими мойли пуфлаб совутиладиган ва мойнинг мажбурий циркуляцияси (кейинги ўринларда - ДЦ) бўлган трансформаторларда - 75оС дан, совитиш тизимлари табиий-мойли (кейинги ўринларда - М) бўлганда ва мойли пуфланадиган (кейинги ўринларда - Д) бўлган трансформаторларда - 95оС дан;
мой-сувли совитиш (кейинги ўринларда - Ц) тизимли трансформаторларда мой совитгичнинг киришида мойнинг ҳарорати 70оС дан ошмаслиги керак.
Мойни совитиш тизими Д бўлган трансформаторларда ўчирилган ҳолатда пуфлаш билан ишлашга қуйидаги ҳолларда рухсат этилади:
юклама номиналдан паст бўлганда ва мойнинг юқори қатлами ҳарорати 55оС дан ортиқ бўлмаганда;
атроф-муҳит ҳарорати манфий бўлганда ва мойнинг ҳарорати 45оС дан ортиқ бўлмаганда (юкламадан қатъи назар).
Пуфлаб совитиш автоматик тарзда, мойнинг ҳарорати 55оС га етганда ёки мойнинг ҳароратидан қатъи назар номинал юкламада уланиши шарт.
14. Чўлғам шохобчаларини қўзғатгичсиз алмашлаб улагичлар билан жиҳозланган трансформаторларда трансформация коэффициенти танланишининг тўғрилиги 1 йилда камида 2 марта - юкламанинг қишки максимуми ва ёзги минимуми кириши олдидан текширилиши шарт.
15. Юклама остида кучланишни ростлайдиган қурилма (кейинги ўринларда - ЮОР) билан таъминланган трансформаторга хизмат кўрсатувчи корхонанинг ходимлари тармоқ кучланиши билан ростланган шохобчада ўрнатилган кучланиш мувофиқлигини сақлаб туришлари шарт.
Трансформаторларнинг узоқ вақт (мавсум давомида) схемадан ЮОР қурилмасини чиқариб ишлаши ман қилинади.
16. Трансформаторларнинг ЮОР алмашлаб улаш қурилмасини ишга туширишга мойнинг юқори қатлами ҳарорати минус 20оС ва ундан юқори бўлганда рухсат берилади. Трансформатор бакидан ташқарида, таянч изоляторларида жойлашган ва сунъий иситиш тизими билан жиҳозланган контакторли алмашлаб улаш қурилмасини эса атроф-муҳит ҳарорати минус 45оС ва юқори бўлганда рухсат берилади.
ЮОР қурилмаларини ишлаб чиқарувчи завод йўриқномаларининг талабларига мувофиқ эксплуатация қилиниши шарт.
17. Авария режимларида, трансформаторларни барча совитиш тизимларида, аввалги юкламанинг давомийлиги ва қийматидан ҳамда атроф-муҳит ҳароратидан қатъи назар, қисқа муддатга, номинал токдан ортиқ ўта юкланишларига қуйидаги чегараларда рухсат берилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |