Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А.
10
сутлар билан алмаштирадилар. Бу билан улар жуда катта ва тузатиб бўлмас
хатога йўл қўядилар.
Она сутида чақалоқ ривожланиши учун керакли бўлган оқсиллар,
ёғлар, ферментлар, микроэлементлар ва углеводлар идеал (
энг яхши)
нисбатларда бўладилар. Ундан ташқари, она сути болага тез сингади ва унда
болани кўпчилик касалликлардан ҳимоя қиладиган иммун таначалар бўлади.
Кўкрак сути билан эмизилган болалар бақувват, соғлом, руҳий тетик бўлиб,
жуда яхши ривожланадилар. Агар она бирор бир юқумли
касалликка,
масалан, сил касаллигига ёки кўкрак бези яллиғланишига чалинган бўлсагина
она сутининг ўрнига сунъий озуқа бериш мумкин. Аммо вирусли
касалликларда она бурни ва оғзини стерил марли билан боғлаб, эмизишни
давом эттириши мумкин. Аммо бунда болага қарашни
оила аъзоларидан
бири амалга ошириши керак бўлади. Она сутининг миқдори ва сифати
унинг
тўғри овқатланиши, етарли миқдорда ухлаши ва дам олиши билан боғлиқ
бўлади. Бола эмизадиган аёлга қандайдир пархез тайинлаш шарт эмас. Унинг
рационига сабзавот ва мевалар, ёғсиз гўшт, балиқ, мева шарбатлари,
сутли
маҳсулотлар, пишлоқ, сырок, сметана, творогларни тавсия этиш мумкин.
Баъзилар она қанчалик кўп сув ичса, сути шунчалик кўп бўлади деб
фикрлайдилар. Бу албатта нотуғри фикр. Она учун кунига 2-2,5 литр суюқлик
етарли ҳисобланади. Бунда суюқлик деганда шўрва, сувли мевалар, тарвуз,
турли хил шарбатлар, қовун ва узум ҳам тушунилади. Чойга сут ёки қаймоқ
аралаштириб ичиш тавсия этилади. Турли хил
мева ва сабзавотлардан янги
тайёрланган шарбатларини ичиш хам яхши наф келтиради.
Болани эмизишда унда аллергик реакциялар келтириб чиқарувчи озиқ
овқат маҳсулотларидан воз кечиш керак бўлади. Булар жумласига шоколад,
кофе, апелсин, мандарин, жуда кучли гўштли ва товуқли бульон, овқатга
аччиқ ва хидли қўшимчалар,
зираворлар, тузли ва таъми ўткир овқатлар
киради. Янги узилган пиёз ва саримсоқпиёзларни истеъмол қилиш она сутига
ёқимсиз хид ва таъм беради. Шунинг учун бола бу холда онасини эммаслиги
мумкин.
Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А.
11
Доктор рухсатисиз болага бирор бир дорини бериш мумкин эмас.
Албатта, ота-онанинг алкогол ва чекишни тамоман унутишлари керак
бўлади. Кўкрак билан эмизиш самарадор бўлиши учун қуйидаги қоидаларга
риоя қилиш керак бўлади:
Эмизиш пайтида болани бошқа кўкракка босиб туринг;
Эмизишдан олдин кўкракни
болалар совуни билан ювиш,
қайнатилган сув билан чайиш ва дазмолланган сочиқ билан
артиш керак;
Болани эмизишдан олдин кўкракдан биринчи 5-6 томчи сутни
соғиб ташлаш керак;
Болага кўкракнинг фақат учини эмас, балки сўрғич атрофини ҳам
тўлалигича тутиш керак. Акс холда бола эмиш учун кўпроқ куч
сарф қилишига тўғри келади ва чарчаб қолади;
Эмизиш пайтида бола эркин нафас олиши мумкин бўлишига
эътибор беринг. Кўкракни қўлингиз билан болага қулай холатда
ушлаб туришингиз лозим.
Соғлом болалар тахминан 10 минутларда ўз
нормаларини эмиб
бўладилар. Боланинг тўйганлигини унинг сўрғични оғзидан чиқариб
ташлаганлигидан, сокин бўлиб қолганлигидан ёки ухлаб қолаётганлигидан
билиш мумкин. Баъзи пайтларда бола секин эмади ва эмизиш жуда чўзилиб
кетади. Баъзида у сўрғични оғзидан чиқармасдан мудраб қолади. Агар онаси
бола тўйди, деб уни ухлатиб қўйса, бола бироз ухлаб, яна уйғонади ва яна
эмизишни талаб қилади. Бундай холларда болани эмишга рағбатлантириш
керак бўлади. Сўрғични тортиб олиш ва яна боланинг оғзига солиш, унинг
холатини ўзгартириш боланинг яна фаолроқ эмишига сабаб бўлиши мумкин.
Агар боланинг қанча сут эмаётганлигини билмоқчи бўлсангиз, участка
педиатрига учрашиб, поликлиникадаги тарозуда ўлчов ўтказишингиз
мумкин. Шунга мос равишда педиатрдан керакли маслаҳатлар олишингиз
мумкин.