Истайсизми? Болтабоева Гузал Равшановна



Download 423,04 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/20
Sana25.02.2022
Hajmi423,04 Kb.
#287896
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Bolam soglom bolsin desangiz 61337

 
 
 


Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А. 

 
Болаларнинг асаб тизими 
«Ким бировга бир нарса ўргатса,
ундан ўрганиб, амал қилган одам савобича савоб олади» 
Расулуллоҳ (с.а.в.)
 
Янги 
туғилган 
чақалоқнинг 
барча 
хатти-харакатлари 
шартсиз 
рефлекслардан иборатдир. Унинг эмиши, овқат ютиши, қўли билан ушлаши, 
кўз очиш ва юмиши, ўзини химояси ва бошқалар шулар жумласидандир. 
Боланинг мияси етарлича катта бўлгани билан унинг хужайралари хали яхши 
ривожланмаган. Янги туғилган чақалоқ ёруғликни сезади, аммо алохида 
предметларни хали кўра олмайди. Унинг эшитиш қобилияти ҳам паст, у 
фақат баланд айтилган товушларнигина ажрата олади. Таъм сезиш, тегилиш 
ва хид билиш рецепторлари яхши ишлайди.
Болаларнинг бу ёшдаги йиғиси – ташқи қўзғатувчиларга (оғриққа, 
очликка, совуққа, намликка ва бошқаларга) нисбатан боланинг реакцияси 
сифатида намоён бўлади. Бола ноқулайликларга нисбатан муносабат 
билдиради ва улардан қутулишга харакат қилиб, диққатни йиғлаб туриб 
ўзига қаратади. Демак, унинг учун диққатни қаратишнинг биргина усули бор, 
у ҳам бўлса йиғидир. Шунинг учун ҳам бола йиғлайверса, катталар унга нима 
халақит бераётганига ёки нима уни безовта қилаётганига эътибор беришлари 
зарур бўлади. Боланинг таги қуруқми, қўлчалари совқотиб қолмадими, балки 
унинг қорни очгандир, балки қорни оғриётгандир, балки боланинг сув ичгиси 
келаётгандир ва хакозоларни текшириб кўриш лозим.
Бола салгина хархаша қилганида уни қўлга кўтариб олиб, гапириб, силаб, 
юриб ва тебратиб тинчлантиришга харакат қилувчилар катта хатога йўл 
қўядилар. Қисқа муддатларда бу тадбир ёрдам бериши мумкин, аммо 
кейинчалик бола бунга ўрганиб қолса, ота-онасини ҳам, атрофдагиларни ҳам 
анча безовта қилади. Баъзи ота-оналар чақалоқнинг тез-тез йиғлаб туришини 
у шундай туғилгани билан изоҳлайдилар. Чақалоқнинг усти-боши тоза, 
қорни тўқ, яхши қаралган – аммо у соатлаб йиғлайди. У холда оиладаги
муносабатларга ва бола атрофидаги руҳий-психологик муҳитга аҳамият 


Болтабоева Г.Р., Умарова Н. А. 

беринг. Агар оилада тинчлик бўлмаса, оила аъзолари бўлар-бўлмасга бир 
бирлари билан жанжал қилаверсалар, бирлари бошқаларига қаттиқ овозда 
бақираверсалар, бу асабийлик албатта болага ҳам салбий таъсир қилади. Бола 
оила руҳий муҳитини ва атрофидаги инсонларнинг муносабатини тезда илғаб 
олади ва бунга ўз муносабатини турли хил хархашалар қилиб билдиради.
Чақалоқнинг асаб тизими нафақат физик, балки рухий-эмоционал 
факторларга ҳам ўзига хос муносабат билдиради. Шунинг учун ҳам тинч, 
тарбия кўрган ва бир-бирига яхши муносабатда бўлган, билимли хамда 
ўқимишли оила шароитида соғлом ва ҳаётга қизиқиш билан ёндошадиган 
ақлли бола тарбия топади.
Болани тўғри парваришлашда яхши ташкил қилинган кун тартиби катта 
кўмак беради. Лекин баъзи бир ота-оналар кун тартибига қарши бўладилар – 
уларнинг фикрича болани хеч нимага мажбур қилиш мумкин эмас, у эркин 
щароитларда ўсиши лозим. Бу албатта нотўғри нуқтаи-назар ҳисобланади. 
Агар кун тартибини тўғри ташкил қилсангиз, бола бунга 5-6 кунда ўрганиб 
олади ва овқатланиш пайтида уйғонади, ўз вақтида ухлайди, иштаҳаси яхши 
бўлади, уйғоқ пайтида эса ўзини тинч ва сокин тутади. Эмизикли боланинг 
кун тартибига овқатланиш, уйқу, очиқ хавода сайр қилиш, гигиеник 
тадбирлар ўтказиш ва чиниқтириш киради. Кейинги бўлимдаги 
маълумотлардан фойдаланиб, ўз кун тартибингизни тузиб олишингиз 
мумкин. 

Download 423,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish