ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ
ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИ МИЛЛИЙ
ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Иссиқлик электр станциялари акциядорлик жамияти бошқарув раисининг
биринчи ўринбосари
_______________ Б.И. Жураев
2022 йил “ ____ “_________
|
|
“КЕЛИШИЛДИ”
И.Каримов номидаги
Тошкент давлат техника университети проректори
__________ О. Зарипов
2022 йил “ ____ “ _________
|
ЧИЛАНГАР-ЭЛЕКТРОМОНТАЖЧИ
(ҚУЁШ ВА ШАМОЛ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИДА)
касби бўйича қисқа муддатли ўқув курсининг
ЎҚУВ РЕЖА ВА МОДУЛЛАРИ
Таълим тури:
|
Қисқа муддатли курс
|
Квалификацияси:
|
Чилангар-электромонтажчи
|
Разряди:
|
3
|
Малака ошириш муддати:
|
288 соат
|
Ўқиш шакли:
|
Кундузги
|
Тошкент – 2022
Чилангар-электромонтажчи (қуёш ва шамол электр станцияларида) бўйича қисқа муддатли ўқув курсининг ўқув дастури И.Каримов номидаги
Тошкент давлат техника университетининг Илмий-услубий Кенгашнинг
2022 йил 25 майдаги 9 - сон йиғилишининг Қарорига асосан маъқулланган.
Тузувчилар:
|
Ж. Облаев
|
“Навоий ИЭС” АЖ “Келажак энергетикаси” ўқув маркази директори
|
|
М.Убайдуллаев
|
Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти бош мутахассиси
|
|
Х. Худойкулов
|
Ширин энергетика коллежи махсус фанлар кафедра мудири
|
|
М. Гиязова
|
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Ходимлар билан ишлаш бўлими
бош мутахассиси
|
Тақризчилар:
|
И. Юлдошев
|
Тошкент давлат техника университетининг “Альтернатив энергия манбалари” кафедраси мудири, т.ф.д., доцент
|
|
А. Хусанов
|
Ширин энергетика коллежи директори
|
Келишилди:
|
Ж. Тошев
|
И.Каримов номидаги Тошкент
давлат техника университети Энергетика факультети декани
|
|
Г. Салимёров
|
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Ишлаб чиқариш бўйича
бош бошқарма бошлиғи
|
|
А. Атабаев
|
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Қайта тикланувчи энергия манбалари бошқармаси бошлиғи
|
ЧИЛАНГАР-ЭЛЕКТРОМОНТАЖЧИ
қисқа муддатли ўқув курсининг
Ўқув жараёни графиги
Ҳафталар ва блоклар сони
|
Ҳафталар сони
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
|
|
|
А
|
А
|
А
|
А
|
А/Д
|
|
Касбий блок
|
А
|
Амалиёт блоки
|
А/Д
|
Амалиёт ва якуний аттестация блоки
|
Ўқув режаси
№
|
Модулларнинг номлари
|
Умумий ажратилган соат
|
Шу жумладан:
|
Назорат шакли
|
Назарий машғулотлар
|
Амалий машғулотлар
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
|
1-блок
|
|
|
|
|
1.0
|
Касбий блок
|
102
|
60
|
42
|
Т
|
1.1
|
Техникавий чизмачилик
|
12
|
6
|
6
|
А
|
1.2
|
Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик теникаси
|
12
|
6
|
6
|
С/А
|
1.3
|
Электротехника
|
12
|
6
|
6
|
С/А
|
1.4
|
Назорат ўлчов асбоблари ва электр ўлчашлар
|
18
|
12
|
6
|
С/А
|
1.5
|
Қуёш ва шамол энергетик қурилмалари ва уларни монтаж қилиш, таъмирлаш технологияси
|
48
|
30
|
18
|
С/А
|
|
2-блок
|
|
|
|
|
2.0
|
Амалиёт блоки
|
180
|
|
180
|
Т
|
2.1
|
Чилангарлик ишлари
|
24
|
|
24
|
А
|
2.2
|
Қуёш ва шамол энергетик қурилмалари ва ускуналарини монтаж қилиш ва таъмирлаш
|
156
|
|
156
|
А
|
|
Якуний аттестация
|
6
|
|
6
|
С/А
|
|
Жами
|
288
|
66
|
222
|
|
Т
|
топширди/топширмади
|
А
|
амалий имтиҳон
|
С/А
|
тест синови ва амалий имтиҳон
|
Ўқув режасига тушунтириш хати
Мазкур ўқув дастури Энергетика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш бўйича мутахассисларни тайёрлаш учун мўлжалланган.
Ўқув режасидаги модулларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади.
Мазкур курснинг ўқув режа асосида ишчи ўқув режаси тузилади ва Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти Кенгашида тасдиқланади. Ўқув режада кўрсатилган мавзуларнинг соатлар миқдори талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Эҳтиёжларни ҳисобга олиб, ишчи ўқув режа соатларини 15% гача ўзгартиришга рухсат берилади.
Мазкур ўқув режа Чилангар-электромонтажчи (қуёш ва шамол электр станцияларида) қисқа муддатли ўқув курси учун мўлжалланган бўлиб, “Чилангар-электромонтажчи” профессионал стандарти асосида ишлаб чиқилди.
Ўқув модулларининг мазмуни ва ажратилган соатлар ҳажмини белгилашда “Чилангар-электромонтажчи” касбининг профессионал стандартидаги зарурий билимлар ва амалий кўникмаларга асосланилди.
Ўқув модулларига қўйилган талаблар бўйича тингловчилар тайёргарлигини баҳолашда амалий имтиҳон, топширди/топширмади ва тест синови усулларидан фойдаланилади.
Ўқув модуллари бўйича назорат шаклларидан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга якуний аттестацияни топширишга рухсат этилади.
Якуний аттестацияда тингловчилар билим, кўникма ва малакаларининг якуний назорати амалий топшириқлар асосида амалга оширилади.
Якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Келгусида мазкур ўқув дастурига меҳнат бозори ҳамда иш берувчи ташкилот, корхоналарнинг талабига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин
КИРИШ
Мазкур курсни ташкил этишдан асосий мақсад меҳнат бозори талабларига мос келадиган малакали ишчи кадрларни тайёрлаш, ўқитиш натижаларини баҳолаш, хорижий илғор тажрибаларни жорий этишнинг самарали механизмини яратишдир.
1. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ
Қисқа муддатли Чилангар-электромонтажчи (қуёш ва шамол электр станцияларида) ўқув курси қуёш ва шамол электр станцияларида қурилма ва ускуналарни монтаж қилиш, ўрнатиш ва таъмирлаш ишларини бажарувчи шахслар учун мўлжалланган.
2. ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРИШ НАТИЖАЛАРИГА ТАЛАБЛАР
Чилангар-электромонтажчи (қуёш ва шамол электр станцияларида) курси бўйича ўзлаштириш натижасида тингловчи қуйидаги касбий компетенсияларга эга бўлиши лозим:
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ишларида хавфсиз иш ўринларини ташкил қилиш (меҳнат муҳофазаси,);
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатишда майдон параметрларини аниқлаш;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ишларида қўлланиладиган асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланиш;
- назорат ўлчов асбобларини танлаш ва тизимдаги кўрсаткичларни ҳисоблаш;
- қуёш энергетик қурилмаларини ўрнатиш ва таъмирлаш ишларини бажаришда замонавий технологияларни қўллаш;
- феп ларга асосланган он-грид, офф-грид ва гибрид тизимларни ўрнатиш;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмалари ва элементларини ўрнатиш, таъмирлаш ишлари сифатини назорат қилиш.
2.1. Билиши лозим:
-- қуёш ва шамол энергетик қурилмалари элементларини ўрнатиш ва таъмирлаш усулларини;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ишлари учун зарур материал хоссаларини;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш бўйича давлат стандартларини;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ва таъмирлаш ишларида ишлатиладиган асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланишни;
- асбоблар билан ишлаганда меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси қоидаларини;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ва тизимга улаш ишлари бўйича лойихавий ечимларни ўзлаштириш тўғрисидаги билимларни;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш кетма-кетлигини;
- феп ларга асосланган он-грид, офф-грид ва гибрид тизимларни;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатишда замонавий жиҳозлар ва технологияларни.
2.2. Кўникмаларига эга бўлиши лозим:
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ва таъмирлаш ишларини бажаришда ускуна, феб, қурилма, электр жиҳозларини, кабелларни ўрнатиш қоидалари талабларига риоя қилиш;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ва таъмирлаш ишлари ёрдамчи механизмларни, назорат ўлчов асбобларини ишлатиш;
- қуёш ва ашмол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ва таъмирлаш асбоб-ускуналари билан ишлаганда меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ва таъмирлашда бажарилган ишлар ҳажми ва материаллар сарфини ҳисоблаш;
- он-грид, гибрид фотоэлектрик тизимларни мавжуд тизим билан хавфсиз интеграллаш;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ишларида аниқланган камчиликларини бартараф этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |