ИсҳОҚхон тўра ибрат танланган



Download 6,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/55
Sana01.06.2022
Hajmi6,19 Mb.
#627223
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   55
Bog'liq
Ishoqxon to\'ra Ibrat. Tanlangan asarlar

Таммат, 1344—1925,
Қаяами Иноятхон Тўрақўрғоний валади Улуғхўжа эшон
марҳумий.
www.ziyouz.com kutubxonasi


ИЛМИИ ВА МАЪРИФИИ МАҚОЛАЛАР
ИСТОРИЯ ДРЕВНЕГО ГОРОДА АХСЬ1 В ФЕРГАНСКОЙ 
ОБЛАСТИ'
Фарғона областида қадимги замонларда пойтахт бўлуб 
турган Ахси ёки Ахсикент деган катта шаҳар бўлган экан. 
Бул кунларда мазкур шаҳарнинг ўрни ва асорати яхши 
маълумдур. Чунончи, Наманган уездиға тобеъ худди На- 
манган шаҳридин ўн беш чақирим масофада Ахси бўлус- 
тида дарё лабида бир неча қишлоқдин иборатдур. Бул ху- 
сусда таворих китоблардин мазкур Ахсикет хусусида ха- 
бар олиб, таворих учун бирор рисола тасниф қилмоқ ло- 
зимдур, яъни ул шаҳар қайси вақтда ул мартаба бино 
бўлган, қайси хон ва беклар ул шаҳарда ҳукумат қилган 
ва фуқароларни(нг) маишати қаю тариқада бўлган ва ҳам 
қаю вақтда нима сабаблар ила ул шаҳар вайрон ва хароб 
бўлган ва нима учун ул жойда ҳеч ким туролмаган. Йиқил- 
ган девор ва иморат асорати ер остиға кўмулуб қолган- 
дурму, деб. Бул муддао бирла газет ўқуғувчи зотлардин 
илтимос қиламизки, ҳар кимнинг қўлида ҳар хил тарих 
китоб бўлуб, ул китобларда Ахси шаҳри хусусида хоҳ 
қисқа, хоҳ муфассал хабар бўлса, биз газет муаллифиға 
ёзиб юбориб, бизни хурсанд қилса, ва лекин мазкур ха- 
бар бу тариқа ёзилса, чунончи: «Ахсикет Мовароуннаҳр- 
да Сайҳуннинг соҳил шарқисида бир қасаба эрди. 1
1 Исҳоқхон Ибратнинг «Туркистон вилоятининг газети»да эълон 
қилинган мақолалари, таҳририят қоидасига биноан русча сарлавҳа би- 
лан эълон қилинган. Сарлавҳалар аслиятдагича берилди.
Исҳоқхон Ибрат 1913 йилнинг июнь-июль ойларида Тошкентда бўла- 
ди ва археология жамияти томонидан уюштирилган Ахси шаҳрининг 
тарихига бағишланган мунозарада қатнашади. Мунозара материаллари 
«Туркистон вилоятининг газети»да мунтазам бериб борилади. Бу муно- 
зара Исҳоқхон Ибрат мақоласи билан бошланади. Унинг мақоласи ушбу 
газетанинг 1913 йил 48, 52, 53, 55-сонларида берилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ахсикет Мовароуннаҳрда Фарғона дохилида бир қаса- 
ба ўлуб, Сайҳун дарёсининг шимол тарафидағи қасаба- 
ларнинг бири Ахсидур. Китобларда битадурлар, чунким 
Асириддин1 шоирни Асириддин Ахсикатий дерлар. Фар- 
ғонада Андижондин сўнгра мундин улуғроқ қасаба йўқцур. 
Андижондин ғарб тарафида тўққуз тош йўлдур. Умар Шайх 
Мирзо муни пойтахт қилди. Бир-икки мартаба ташқари- 
роқдин яна жарлар солди. Фарғонада мунча берк қўрғон 
йўқтур.
Ахси қўрғони баланд, жар устида воқеъ бўлубдур. Имо- 
ратлари ҳам жар ёқасида эди. Ушбу тарихда, яъни 899 ҳиж- 
рийда, душанба куни ва рамазон ойини(нг) тўртида Умар 
Шайх Мирзо жардин кабутар мисллик учуб вафот қилди. 
Ўттуз тўққиз яшар эрди, валодати 860 да Самарқандда 
эди, Султон Абу Саид Мирзонинг 4-ўғли эди. Султон Абу 
Саид Султон Маҳмуд Мирзо ўғли, ул Мирзо Мироншоҳ 
ўғли, Мирзо Мироншоҳ Амир Темур ўғли. Умар Шайхни 
қабри алҳол Ахсидадур. Умар Шайх Мирзодин уч ўғил, 
беш қиз қолиб эди. Ўғлонларининг улуғи мен Заҳириддин 
Бобур эдим. Менинг онам Қутлуғ Нигорхоним Юнусхон 
қизи эди», деб.
Бу иборалар «Бобурнома»да худ Бобурхон сўзларидур. 
Яна «Бобурнома»нинг 40 ва 29-саҳифаларида 1-ёзиладур- 
ким «Бир-икки кундан кейин Кандарлик довони ила Ахси 
ва Андижонға азимат қилдим. Ахсиға етиб, отамнинг мо- 
зорини тавоф қилдим. Ахсидин намози жумъани вақтида 
чиқиб, Бандсолур йўли ила Андижонға кирдим», деб.
«Таърихи Рашидий»1
2да ёзилганига қараганда, Ахси 
шаҳрининг аввал биноси мўғул хонлари тарафидин бўлуб, 
890—900-ҳижрий таърихида Амир Темур авлодларидин
1 Асирилдин Ахсикатий — Абу Рашид Аҳмад ал-Ахсикатий (1073- 
1134), ўрта асрларда Фарғона водийсининг марказларидан бири ҳисоб- 
ланган, маданият, илм-фан гуллаган Ахсикат шаҳрида дунёга келган. У 
шоир, насрда пешқадам, катта мударрис. У олимлар ўртасида «Зул-фа- 
зойил» («Фазллар эгаси») унвони билан машҳур бўлган. У тарих, шарҳ, 
тилшунослик илмларида устоз даражасига кўтарилган.
2 «Таърихи Рашидий» — Мирза Муҳаммад Ҳайдар Дуғлатнинг (1499— 
1551) машҳур тарихий асари. Чиғатой хони Абдурашид (1533—1570)га 
бағишланган ушбу асар Кошғар, Марказий Осиё, Шимолий Ҳиндис- 
тон ва Тибет халкдарининг XVI аср тарихига оид муҳим манба ҳисобла- 
нади.
10 — Исҳоқхон тўра Ибрат
145
www.ziyouz.com kutubxonasi


Умар Шайх Мирзо ва Шайбонийхон авлодларидин Жо- 
нибекхонга Ахси шаҳри бир неча вақт пойтахт бўлуб, бу 
шаҳарда ҳукмронлик қилган эканлар. Ўшал асрларда Ахси 
шаҳри ғоятда ободонликда экан. Кўб замонлар Кошғар 
вилоятида ҳукмронлик қилиб, Абдуллахон Самарқанд ва 
Бухоро ва Фарғонага истило қилгандин кейин Султон Абу 
Саидхон кўб аскар ила Кошғарға бориб, тамом тавобиоти 
Кошғарни олиб, 939 йилғача ҳукмронлик қиладур.
Таърих эски Ахси маноқиби рисолаи Ҳазрат Лангар 
Бобо Азиздин шул тариқа ёзилибдур: «Ахсикентни авва- 
ли биносини Эрон подшоҳи Нўширавони одил бино қил- 
ган экан. 521-тарих милодийда Нўширавон ўғли Хурмуз 
подшоҳ Ахсини неча вақт пойтахт қилиб, анда ҳукумат 
суруб, сўнгра 1233 милодийда Сирдарё катга тошган вақтда 
бир зилзила бўлуб, дарёни(нг) суви Ахсини(нг) биёбо- 
нига чиқиб кетган экан. Анда бузулуб, хароб бўлған экан. 
Аммоки аввалги ободлигида иморатлари икки-уч қабат 
хиштдин бинолари бўлуб, шаҳар ниҳояси Косонғача бо- 
руб, Косон ила Ахси ўртаси қирқ чақиримлик йўл ҳамма- 
си иморат, бозор бўлган экан. Ҳаттоки бир эчки Ахси то- 
мида юрмак бўлса, то Косонғача борур экан. Том устидан 
юруб ҳаммомлар, мадрасалар, саройлар, ер тагидан юра- 
дургон савқи ерлари, кўб таажжублик нимарсалари ҳозир 
ҳам кўрунуб турадур. Ҳозирда Ахси икки ерда бўлуб, би- 
рини Эски Ахси, бирини Янги Ахси дерлар. Яъни Янги 
Ахси Эски Ахси бузилгандан сўнг қолган одамлар дарё- 
дин қочиб, Косон тарафида баландлик биёбонға иморат- 
лар қилиб, кўб қишлоқ бўлганлар. Ҳозир Янги Ахсида ўн 
икки қишлоқ, Шоҳанд деган бозорлик, бир қишлоқи оила 
бир бўлушиб бўлган. Аммо Эски Ахси одамлари оғзидаги 
сўзлари кўб ажиб ва ғариб сўз сўзлайдурлар. Аларни ол- 
май, маноқибдан ёзилди. Эски Ахсини бузулган тарихи 
1030 милодийда бўлган экан. Андин буён мазкур Ахсини 
ҳеч подшоҳлардин ёки фуқаролардин обод қилгани йўқ. 
Деҳқонлар ва ўтунчилар ҳар хил нимарса топуб олурлар, 
чунончи, мис асбоблар ва шишалар, ҳар хил тошлар чи- 
қадур, кўб ерлари дарёга кетгандур. Алҳолда ҳам иморат- 
ларга аксар хиштларни андин олурлар».

Download 6,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish