4.
|
Диссертaция мавзуси бўйича илмий мақолалар чоп этиш
|
ОАК рўйхатидаги илмий журналда 2 та илмий мақола тайёрлаш ҳамда конференцияларда тезислар билан иштирок этиш
|
2018-йил давомида жами 10 та мақола нашр этилди.
|
5.
|
Йил якунида Диссертaция мавзуси бўйича шахсий иш режанинг бажарилиши тўғрида ҳисобот топшириш
|
Илмий бўлим ҳамда Кафедра мудирига Чорак, ярим йиллик ва йиллик ҳисосбот топшириш
|
2018 йил 20 июлда “Ўзбекистон тарихи ва уни ўқитиш методикаси” кафедрасида 6 ойлик ҳисобот топширилди.
|
6.
|
А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида диссертaциялар фонди билан танишиб бориш (www.natlib.diss.uz)
|
Ўрганилган адабиётлар таҳлили (журнал, илмий-методик адабиётлар, автореферат,диссертaция, монография)
|
20 та диссертацион иш билан танишилди ва керакли ўринларда фойдаланилди.
|
Режанинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар. Диссертация ишининг қандай ҳолатда эканлиги. Педагогик фаолият, малакавий имтихонларга тайёргарлик кўриш.
Тадқиқот иши якунланган. Тадқиқот иши кириш, 3 боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва иловадан иборат. 2018 йил 12 декабрь куни Университетнинг “Ижтимоий-гуманитар фанлар ва уларни ўқитиш методикаси” йўналиши бўйича илмий семинарда муҳокамадан ўтди. Малакавий имтиҳонларда мутахассислик фанидан (тарих) 89 балл, инлиз тили фанидан 71 балл олинди.
Докторлик диссертациясининг мазмуни ва тажриба-синов ишлари бўйича маълумот.
Жаҳонда халқнинг ижтимоий-маданий даражаси унинг умумбашарий қадриятларни ҳурмат қилиш, эъзозлаш билан белгиланади. Ҳар бир миллатнинг узоқ асрлар давомида шаклланган ўзига хос урф-одат, анъана ва қадриятлари ўзининг қадимийлиги, инсонпарварлиги билан жаҳон халқлари томонидан юксак эътироф этилган. Халқимизнинг хайрия ва ҳомийлик қадриятлари, унинг жаҳон тамаддунида ўзининг алоҳида ўрни борлиги ва ушбу қадриятларни ўрганиш муҳим ва зарур эканлигини кўрсатмоқда.
Жаҳонда кейинги йилларда глобаллашув жараёнининг чуқурлашганлиги боис хайрия ва ҳомийлик қадриятларига нисбатан муносабат кескин ўзгарди. Натижада умумбашариятни ижтимоий муҳофаза этишда, ғамхўрлик қилишда хайрия ва ҳомийлик ҳамда унинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш масалаларига кенг аҳамият қаратилмоқда. Дунёда олимлар томонидан хайрия ва ҳомийлик тарихини ўрганиш, хайрия ва ҳомийликнинг тарихий илдизлари, аҳолини ижтимоий ҳимоялашда хайрия ва ҳомийлик масалаларининг ўрни, хайрия ва ҳомийликнинг туб моҳияти тадқиқ этилган бўлса-да, Ўзбекистонда хайрия ва ҳомийлик муаммоларини алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаганлигининг гувоҳи бўламиз.
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида халқимизга миллий қадриятларни, хайрия ва ҳомийликнинг ўрни ва аҳамиятини, жамиятда саховатпешалик муҳитини шакллантириш ва ривожлантириш борасида давлат томонидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, «…Биз амалга ошираётган иқтисодий ислоҳотлар ва ижтимоий ўзгаришларнинг самараси, биринчи навбатда, аҳолининг моддий аҳволи ва фаровонлигини, унинг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қай даражада таъсир кўрсатаётгани билан ўлчанади»1. Шу боис, хайрия ва ҳомийликнинг ривожланиш тарихи ва истиқболларини тарихийлик нуқтаи назардан ўрганиш алоҳида аҳамият касб этиб, Ўзбекистон энг янги даври тарихининг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон тарихи соҳасидаги тадқиқотларни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори2, 2016 йил 7 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида мамлакатимиз аҳолиси турмуш-тарзи фаровонлигини ошириш борасида белгилаб берилган устувор вазифалар3, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони4, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармони ҳамда соҳага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертaция муайян даражада хизмат қилади.
Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий натижа ва амалий таклифлардан: Ўзбекистонда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган хайрия ва ҳомийлик муносабатлари, унинг тарихи ва истиқболли натижалари “Вақф” хайрия жамоат жамғармасининг фаолиятларига татбиқ этилган. (Ўзбекистон республикаси мусулмонлари идорасининг 2018 йил 15 ноябрдаги 03-08-766 сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар Республикада мавжуд ҳайрия ва ҳомийлик ташкилотлари ва жамият фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда улар фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган.
Ўзбекистон тарихининг мустамлакагача ва мустамлака давридаги хайрия ва ҳомийлик қадриятларининг тарихий негизи, ҳолати ҳамда ривожланиш тарихи, совет давридаги хайрия ва ҳомийлик ишлари тараққиёти ретроспектив таҳлил қилинган; минтақанинг энг янги даврида хайрия ва ҳомийлик давлат, жамоатчилик ва тадбиркорлик субъектларининг ижтимоий ҳамкорлиги сифатини оширишда фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 ноябрдаги 05-08-785 сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар мамлакатда амалга оширилган ислоҳотларнинг кўлам ва моҳиятини очиб бериб, уни бой далилий материаллар, манба ва маълумотлар билан тўлдиришга хизмат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |