I. Корхона устав капиталида иштирок этиш
А устунда: хорижий корхонанинг ўзи рўйхатдан ўтган мамлакатидаги солиқ тўловчининг идентификация рақами (tax identification number (TIN); value added tax identificatin number (VATIN); рўйхатдан ўтиш рақами) кўрсатилади. TIN, VATIN йўқ бўлса ёки жисмоний шахс бўлса “0000” кўрсатилади.
Б устунда: хорижий юридик шахслар учун ушбу юридик шахс ташкил этилган мамлакат қонунларига мувофиқ юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлини тасдиқловчи қонун хужжатларига мувофиқ номи кўрсатилади. Норезидент жисмоний шахслар учун фақат исм ва фамилия қўйилади.
В устунда: дунё мамлакатлари таснифлагичига мувофиқ хорижий таъсисчи резидент бўлган мамлакат рақамли коди кўрсатилади. Жисмоний шахсларда таъсисчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси фуқароси қатнашиши, лекин айни пайтда у бошқа мамлакат резиденти бўлиши мумкин ва шунга тескари, фуқаролиги бошқа бўлган жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси резиденти сифатида қатнашиши мумкин. Мос равишда, жисмоний шахс қайси мамлакат резиденти бўлса, ўша мамлкат коди қўйилади. Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида икки давлат фуқароси бўлиши, лекин битта давлат резиденти бўлиши мумкин.
1 ва 2-устунларда: мос равишда ҳисобот даврининг боши ва охирига респондент устав капиталида чет эл таъсисчиларига тегишли улуш фоиз кўринишида кўрсатилади.
Улуш вергулдан сўнг тўрт рақам кўринишда кўрсатилади (яъни – 70,7543 %).
II. Ташкилотнинг устав капитали, дивидентлар ва бошқа молиялаштиришлар
201-сатр “Устав капитали” – корхона таъсисчиларининг қўйилмалари мажмуи (улушлар, номинал қийматдаги акциялар, пай тўловлари) сифатида таъсис хужжатларида рўйхатдан ўтган устав капитал миқдори кўрсатилади. Агар ҳисобот даврида хўжалик операциялари (нақд ёки натура кўринишидаги қўйилмалар, асосий қарзни узиш, капиталлашувга тенг ўтказилган фоиз ва/ёки жарималар) натижасида устав капитали ўсган ёки камайган бўлса, у ҳолда бу ўзгариш “Операциялардан соф ўзгаришлар” устунида ўз аксини топади. Устав капиталидаги ўсиш ёки камайишлар мос равишда “+” ёки “-“ белгиси билан лўрсатилади. Агарда устав капиталидага ўзгаришлар кўчмас мулкни баҳолаш ҳисобидан келиб чиқса, у ҳолда “Активларни ва мажбуриятларни қайта баҳолаш” устунида мос равишда “+” ёки “-“ белгилари орқали кўрсатилиши керак. “Бошқа ўзгаришлар” устунига иқтисодий операциялар натижаси бўлмаган (масалан, устав капиталга активларни ўтказиш, кўчмас мулкни рўйхатдан чиқариш ёки йўқ қилиш) ўзгаришлар кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |