Ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича тушунтиришлар



Download 28,74 Kb.
bet1/9
Sana21.02.2022
Hajmi28,74 Kb.
#43789
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-invest(yillik) uz


ҲИСОБОТ ШАКЛИНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ТУШУНТИРИШЛАР


1-invest (йиллик) ҳисобот шаклини мулкчилик шаклидан қатъий назар барча иқтисодий фаолият турлари (банклар ва бошқа кредит муассасаларидан ташқари) бўйича юридик шахслар (қурилишда хўжалик бошқарув органларини қўшган ҳолда) топширади. Юридик шахс ўзининг алоҳида бўлинмалари маълумотларини қўшган ҳолда ҳисобот шаклини тўлдиради. Алоҳида бўлинмалар ушбу ҳисобот шаклини тақдим қилишмайди.
Шаклнинг барча бўлимлари резидентлар ва норезидентлар ўртасидаги операцияларни акс эттиради.
Респондент томонидан тақдим этилган ҳисоботдаги кўрсаткичлар қийматлари битимлар, бухгалтерия ҳисоби, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа хужжатларнинг ички ҳисобга олиш маълумотлари асосида шакллантирилади.
Хориждан олинган қарз маблағлари тўғрисидаги бўлимни устав капиталида чет эл инвестори улуши мавжудлигидан қатъий назар барча корхоналар тўлдиради.
Ҳисобот шаклида қуйидаги тушунчалар ва таърифлар қўлланилади:
Тўғридан-тўғри инвестор - респондент устав капиталида овоз бериш ҳуқуқини берувчи акциялар (пай) орқали камида 10 фоиз овоз бериш ҳуқуқига эга хорижий инвестор. Тўғридан-тўғри инвестор бўлиб юридик ёки жисмоний шахс, ҳалқаро ташкилот ёки давлат органи қатнашиши мумкин.
Тўғридан-тўғри инвестиция киритилган ташкилот – хорижий юридик шахс, бунда устав капиталида овоз бериш ҳуқуқини берувчи акциялар (пай) орқали ремпондент камида 10 фоиз овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Тўғридан-тўғри инвестициялар доирасидаги муносабатлар (кейинги ўринларда – ТТИДМ деб юритилади) – респондент ва тўғридан-тўғри инвестор, респондент ва тўғридан-тўғри инвестиция киритилган хорижий корхона, ҳамда респондент ва ТТИДМ доирасида алоқадор тараф ҳисобланган норезидент корхона ўртасидаги муносабатлар тушунилади.
Алоқадор тараф бўлиши учун респондент ва хорижий юридик шахслар ўртасидаги қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
- маълум бир резидент ташкилот ёки норезидент ташкилотнинг бевосита назорати остида бўлиши;
- бир-бирининг капиталида иштирок этмаслиги, ёки бир бирининг капиталида 10 фоиздан кам бўлган овоз билан қатнашиши.
Чет эл валютасидаги барча маълумотлар (2 бўлимдан ташқари) ўша валютада кўрсатилади.
Барча бўлимлар минг.сўмда тўлдирилади, кўрсаткичлар хорижий валютада акс этадиган бўлимлар бундан мустасно.
2 бўлимда чет эл валютасидаги барча кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича сўмда қайта ҳисоблаб чиқилади.
Корхона устав капиталининг таркиби ҳисобот даврининг охирига (бошига) устав капиталнинг умумий ҳажмидаги улуши бўйича тўлдирилади.

Download 28,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish