Мавзу 7. Ҳисоб-китоб жараёнларининг ҳисоби
Режа:
Ҳисоб-китоб жараёнлари ҳисобини ташкил қилиш.
Ҳисоб – китоб турлари.
Ҳисоб – китобнинг асосий шакллари
Пластик каротчкалар бўйича ҳисоб – китоб олиб бориш.
Ҳисоб-китоб жараёнлари ҳисобини ташкил қилиш.
Дорихона ташкилотларининг ҳаридорлар, товар етказиб берувчилар, хўжалик ва бошқа ташкилотлар ҳамда муассасалар билан ўзаро алоқаси жараёнида банк орқали амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоботлардан фойдаланилади. Ўзининг мустақил балансига, хўжалик ҳисобига эга бўлган дорихона ташкилотлари учун банкда ҳисоб – китоб рақами очилади.
Амал қилувчи йўриқномага биноан дорихона ташкилоти ҳисоб – китоб рақамини очиш учун банкга:
а) ташкилотнинг ташкил қилиниши тўғрисидаги ҳужжатнинг кўчирма нусхаси;
б) низомнинг кўчирма нусхаси;
в) мудирнинг, бухгалтернинг имзолари келтирилган варақа;
г) ташкилот муҳрининг нусхаси, ҳисоб рақамига ғазна бўйича белгиланган қолдиқ лимитидан ташқари дорихонанинг барча эркин пул маблағлари ўтказилади.
Ҳисоб–китоб рақамидан мулкдорнинг ҳисоб–китоб ҳужжатларининг тўлови амалга оширилади.
Агар ташкилот мулк айлантириш бўйича ўзининг махсус қарз ва бошқа рақамига эга бўлса, ҳисоб – китоб рақамига реализация қилинган савдо устамаси ҳисобида шахсий пул маблағлари, шу билан бирга дебиторлик қарзларини узиш, жарималарни тўлаш пули, юқори ташкилотларнинг қайта тақсимланиш тартибида шахсий маблағларни тўлдирмаси, шахсий айланма маблағларни кўпайтириш учун давлат бюджетидан ажратмалар киритилади. Бундай ҳолларда ҳисоб рақамида нотовар жараёнлар учун пул тўланади: бинонинг ижарасига, уларни таъмирлаш, давлат бюджетига тўловлар, йўл харажатлари, почта – телеграф, телефон ва идора харажатлари, ойлик маошдан ушлаб қолинадиган солиқлар, кредиторлик қарзларини, жарималарни тўлаш ва бошқалар. Бундай ҳолда савдодан тушган пуллар товар айлантириш бўйича махсус қарз рақамига тушади. Бу рақамда савдо пулининг асосий қисми қолиб, банк кредитини қоплашга, амалга ошган савдо устамаси ҳисобида ҳисоб рақамига ўтказилади. Транспорт харажатлари тўлови ҳисоб – китоб рақамидан амалга оширилади, фақат товар етказиб берувчининг тарнспортида мол олиб келиниши ҳолатларида товар ва унинг тарнспортировкаси учун тўлов махсус қарз рақамидан амалга оширилади.
Ҳисоб-китоб асосан, нақд пулсиз, банк орқали амалга оширилади. Ҳисоб-китоб жараёнларини олиб бориш қоидалари банк томонидан амалдаги конунга мувофик белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар 2020 йил 15 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олиб бориш тўғрисида”ги 3/12-сон қароригариқномага асосан олиб борилади.
Товар етказиб берувчилар ва ҳаридорлар билан ҳисобни амалга ошириш бухгалтерияда олиб борилади. Шу билан бирга ҳарид қилинган товарларни ҳисоби 60 счётда “Товар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар”, сотилганлариники 62 счётда “Ҳаридорлар билан ҳисоб-китоблар”, 45 счётда “Юклаб бўлинган товарлар” акс эттирилган бўлади. Товарни қабул қилувчи дорихона бошқармаси, муассасаси балансида 60 счёт товар етказиб берувчиларга бўлган қарзни кўрсатади, уни аналитик ҳисоб – китоби алоҳида товар етказиб берувчи учун махсус бўлади. Товарларни жўнатиб юборадиган дорихона муассасасининг балансидаги 62 счёт ҳаридорларнинг олинган товарлари учун бўлган қарзлари кўрсатилган бўлади. Дорихона ташкилотлари ва бошқармаларининг мудирлари ва бош бухгалтерлари дорихонага мол етказиб берувчиларга бўлган қарз ва ҳаридорларнинг дорихонага бўлган қарзлари иложи борича кам бўлишини, ой охирида нолга тенг бўлишини назорат қилиб туришлари зарур.
Товар етказиб берувчилар ва ҳаридорлар билан ҳисоб бир шаҳарнинг ўзидаги ва бошқа шаҳарлар билан бўладиганига ажратилади. Барча нақд пулсиз ҳисоб-китоблар фақат банкнинг ёзма ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида қатьий белгиланган шаклда: тўлов талабномалари, акцепт тўлов топшириқномалари, аккредитивлар, чеклар, счётлар, счётлар реестрлари, инкасса топшириқлари ва бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Ҳисоб – китоб жараёнлари ўзининг ҳарактерига кўра товар ва нотоварларга таснифланади. Товар ҳисоб – китобига товар ва идиши учун, материаллар учун тўловлар киради. Нотоварига эса, коммунал хизматлар учун, транспорт учун, почта телеграф ва бошқа хизматлар учун, давлат бюджетига тўловлар, амортизацияга пул ўтказиш кабилар киради.
Корхоналар ўртасидаги ҳисоб-китобни тўғри ташкил қилиш пул маблағларидан мақсадга мувофик равишда фойдаланишда муҳим ахамиятга эга. Ҳисоб-китоб жараёнларининг самарадорлиги куп жихатлардан уларни ҳисобга олишни тўғри ва рационал ташкил қилишга боғлик. Қуйидагилар бу жараёнларни ҳисобга олишнинг асосий вазифалри ҳисобланади:
Ҳисоб-китоб жараёнларини тўла ва ўз вақтида ҳисобга олиш.
Пул маблағларининг ҳаракати билан боғлиқ жараёнларни ўз вақтида ҳисобга олиш ва назорат қилиш.
Ҳисоб-китоб тўлов интизомига риоя қилишини устидан назорат олиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |