Фарғона вилояти Сўх туман 1-сонли УЎТ мактабининг Кимё фани ўқитувчиси
Исмоилов Искандаржон Мамадисроиловичнинг
Методик тавсияси
Ҳозирги вақтда таълим жараёнида ўқитишнинг замонавий методлари кенг қўлланилмоқда. Ўқитишнинг замонавий методларини қўллаш ўқитиш жараёнида юқори самарадорликка эришишга олиб келади. Бу методларни ҳар бир дарснинг дидактик вазифасидан келиб чиқиб танлаш мақсадга мувофиқ. Анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда уни таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирадиган турли-туман методлар билан бойитиш таълим олувчиларнинг ўзлаштириш даражаси ўсишига олиб келади.
Бугунги кунда бир қатор ривожланган мамлакатларда таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини кафолатловчи замонавий педагогик технологияларни қўллаш борасида катта тажриба асосларини ташкил этувчи методлар интерфаол методлар номи билан юритилмоқда.
Интерфаол таълим методлари ҳозирда энг кўп тарқалган ва барча турдаги таълим муассасаларида кенг қўлланаётган методлардан ҳисобланади. Шу билан бирга, интерфаол таълим методларининг турлари кўп бўлиб, таълим-тарбия жараёнининг деярли ҳамма вазифаларини амалга ошириш мақсадлари учун мослари ҳозирда мавжуд. Амалиётда улардан муайян мақсадлар учун мосларини ажратиб тегишлича қўллаш мумкин. Бу ҳолат ҳозирда интерфаол таълим методларини маълум мақсадларни амалга ошириш учун тўғри танлаш муаммосини келтириб чиқарган.
Бунинг учун дарс жараёни оқилона ташкил қилиниши, таълим берувчи томонидан таълим олувчиларнинг қизиқишини орттириб, уларнинг таълим жараёнида фаоллиги муттасил рағбатлантириб турилиши, ўқув материалини кичик-кичик бўлакларга бўлиб, уларнинг мазмунини очишда ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, баҳс-мунозара, муаммоли вазият, йўналтирувчи матн, лойиҳа, ролли ўйинлар каби методларни қўллаш ва таълим олувчиларни амалий машқларни мустақил бажаришга ундаш талаб этилади.
Интерфаол методлар деганда – таълим олувчиларни фаоллаштирувчи ва мустақил фикрлашга ундовчи, таълим жараёнининг марказида таълим олувчи бўлган методлар тушунилади. Бу методлар қўлланилганда таълим берувчи таълим олувчини фаол иштирок этишга чорлайди. Таълим олувчи бутун жараён давомида иштирок этади.
Интерфаол метод-бирор фаолият ёки муаммони ўзаро мулоқотда, ўзаро баҳс-мунозарада фикрлаш асносида, ҳамжиҳатлик билан ҳал этишдир. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, бутун фаолият ўқувчи-талабани мустақил фикрлашга ўргатиб, мустақил ҳаётга тайёрлайди.
Қуйида сиз азиз ўқитувчиларга тавсия қиладиган янги интерфаол методимизни “МУКОЛИМА” деб номланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |