Микроорганизмларни паст ва ўта паст хароратда сақлаш. Ўтган асрнинг 60йилларидан бошлаб, микроорганизмларни узоқ сақлаш учун паст ва ўта паст хароратдан фойдаланиб келинмоқда.
Паст хароратнинг биологик тизимга таъсири масаласи билан яқинда пайдо бўлган фан “Криобиология” шуғулланади.
Умумий қабул қилинган қоидага биноан паст хароратда сақлаш учун микроорганизмларни қуюқ суспензиясини (аралашмасини) (0,5−1,0 мл) криохимояловчи мухитга шиша ёки пластик ампулаларга ёки пробиркаларга (флаконларга) қуйилади, бураладиган пробка билан ёпилади. Катта бўлмаган лабораторияларда криоагент сифатида кўпинча муз аралашмаси ёки қор (3г), НаCл (12г) билан харорати -210C га эга, муз аралашмаси (2г), CаCл (12г) билан харорати 560С, қаттиқ углекислота (-780C) фойдаланилади. Хужайрани музлатиш Дюар (термосга ўхшаш) идишларда олиб борилади.
Микроорганизмлар рефигенераторларда -120C дан -800C гача хароратда музлатилади. Кейинги йилларда микроорганизмларни катта коллексияларда сақлаш учун азотли рефриженераторлардан фойдаланилади: азотни газли -фазасида (-130− 1700C) ва суюқ фазасида (-1960C), рефриженераторларнинг хажми 10 дан 35 литргача бўлиши мумкин. Суюқ азотда лиофилизасияга чидай олмайдиган микроорганизмлар сақланади, мисол тариқасида, айрим автотроф бактериялар, спирохеталар, микоплазмалар, сув фикомисетлари, турли хил вирусларни келтириш мумкин. Суюқ азотда сут ачитувчи бактериялар (дастлабки белгилари) энг яхши, турғун сақланади.
Шунга ўхшаш витамин ва антибиотик моддаларни фаоллигини аниқлаш учун фойдаланиладиган бактерияларни тест-культуралари ва ачитқи замбуруғлари хоссалари ўзгармай сақланади.
Музлатиш ва эритиш жараёнида микроорганизмларни хаёт фаолиятини сақланиб қолиши, шу организм табиатига ўсиш фазасига, популясиянинг қуюқлигига, ўстириш шароитига, криопротекторларга (химоя мухитига), музлатиш - эритишнинг тозалигига ва бошқа факторларга боғлиқ бўлади.
Микроорганизмларни сақлашда уларнинг ўзига хослиги
Хатто бир турнинг штаммлари паст хароратга чидамлилиги билан фарқ қилиши мумкин. Граммусбат бактериялар одатда грамманфий бактерияларга нисбатан музлатишга анча чидамлироқдир. Сақлашнинг хар қандай тури учун микроорганизмларни миътадил шароитда стасионар фаза бошлангунча бўлган даврда ўстирилади.
Микроорганизм споралари вегетатив хужайраларга нисбатан музлатишга анча чидамлидир. Сақлаш учун қоида бўйича микроорганизмларни қуюқ суспензияси (109−1012 хужайра/мл) тайёрланади. Маълумки, турли хил ноқулай шароитларда қуюқ суспензия кам даражада таъсирланади. Бу шароитда “популясион самарадорлик” деб номланган холат таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |